A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
025. Фурқон сураси
PDF Босма E-mail

10-оят. «Агар хоҳласа, сиз учун (шу дунёдаёқ) ўшандан (яъни улар айтган боғу хазинадан) яхшироқ нарсани – остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларни қилиб бера оладиган ва сиз учун қаср-саройларни қилиб бера оладиган Зот – Аллоҳ баракотли, буюкдир».
Заҳҳок ибн Аббосдан: − Мушриклар Расулуллоҳ (соллаллоҳу  алайҳи васаллам)ни камбағаллик билан айблаб: − Мана бу Пайғамбар таом еса, бозорларда тирикчилик қилиб юрса, бу қандай Пайғамбар бўлди? – дейишганда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу  алайҳи васаллам) хафа бўлдилар. Шунда Жаброил (алайҳиссалом) Роббилари ҳузуридан у кишига тасалли бериш учун тушдилар ва: − Ассалому алайка, эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу  алайҳи васаллам), Иззат Роббиси сизга салом айтди ва сизга шундай деди: «Сиздан илгари қанча пайғамбарлар юборган бўлсак, улар ҳам таом ейишган ва бозорларда юришган», яъни дунёда тирикчилик йўлини қилишган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу  алайҳи васаллам) Жаброил (алайҳиссалом) билан гаплашиб туришганида, бирдан Жаброил (алайҳиссалом) эриб ҳадрага айланиб қолди. (Айтилдики: − Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу  алайҳи васаллам), «ҳадра» нима? У киши: - Ал – Адаса (яъни шиша, гавҳар, линза) дедилар.)  Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу  алайҳи васаллам): − Сизга нима бўлди, эриб ҳадрага айланиб қолдингиз, − дедилар. Жаброил (алайҳиссалом): − Эй Муҳаммад, осмон эшикларидан бир эшик очилди. Шу кунгача ҳеч очилмаган эди. Мен: − Қавмингиз сизни камбағаллик билан айблаганликлари сабабли азобланадилар, − деб қўрқдим, − дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу  алайҳи васаллам) ва Жаброил (алайҳиссалом)лар йиғлаган ҳолларида  бир-бирларига юзландиалр. Шунда бирдан Жаброил (алайҳиссалом) аввалги ҳолларига қайтиб: − Эй Муҳаммад, хурсанд бўлинг, бу жаннат хазиначиси Ризвондир. У сиз ва Роббингиздан розилик келтирибди, − деди. Ризвон келиб салом берди-да: Эй Муҳаммад, иззат Роббиси сизга салом айтди, − деди. Унда ялтироқ нурдан бўлган сават – қути бор эди. У: − Роббингиз сизга айтдики: − Бу дунё хазиналарининг калитларидир. Охиратда Аллоҳнинг ҳузуридаги сиз учун бўлган нарсалар пашшанинг қанотичалик ҳам камайтирилмаган ҳолда (Шу калитлар сизга бўлсин) – деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу  алайҳи васаллам) худди маслаҳат сўрагандек Жаброил (алайҳиссалом)га қарадилар. Шунда Жаброил (алайҳиссалом) қўллари билан ерга уриб: − Аллоҳга тавозеъ  қил, − дедилар. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу  алайҳи васаллам): − Эй Ризвон, менинг бунга эҳтиёжим йўқдир. Камбағаллик мен учун яхшироқдир. Сабр қилувчи ва шукр қилувчи банда бўлишим (маъқулроқдир), − дедилар. Шунда Ризвон: − Тўғри йўлни танладингиз, Аллоҳ сизни тўғриликка бошласин, − деди. Шунда осмондан бир нидо келди. Жаброил (алайҳиссалом) бошларини кўтариб қарасалар, осмонларнинг то аршгача эшик – дарвозалари очилибди ва Аллоҳ таоло адн жаннатига шохларидан бирини эгилтиришга ваҳий қилибди. У шохда ғужум бош бор эди. Унда яшил бир забаржаддан бир хона − кўшк бор эди. Унинг қизил ёқутдан етмиш минг эшиги бор эди. Шунда Жаброил (алайҳиссалом): − Эй Муҳаммад, тепага қаранг, − дедилар. У киши қараб пайғамбарларнинг манзилларини ва хона – кўшкларини кўрдилар. Қарасалар, ўзларининг манзиллари уларникидан юқорироқда экан. Бу у кишига хоссатан фазл эди. Ва нидо қилувчи: − Эй Муҳаммад, розимисан? – деб нидо қилди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу  алайҳи васаллам): − Розиман, дунёда менга беришни истаган нарсангизни, ўзингнинг ҳузурингда қиёмат куни шафоат учун захира қилгин, − дедилар. Муфассирлар ушбу «Агар ҳоҳласа сиз учун...» (Фурқон - 10) Ризвон олиб тушган, − дейдилар.

27 - оят. «У кунда бу золим қўлларини (бармоқларини тишлаб надоматлар қилиб) дер: «Э, қанийди, мен ҳам Пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди».
Ато ул Хуросонийнинг ривоятида Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) Убай ибн Халаф Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига келиб, у киши билан ўтириб, иймон келтирмаса ҳам, у кишининг сўзларига қулоқ солар эди. Буни кўриб Уқба ибн Абу Муит уни бундан қайтарди. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
Шаъбий айтади: − Уқба Умайя ибн Халафнинг дўсти эди. Уқба иймон келтирди. Шунда Умайя: − Агар Муҳаммадга эргашсанг, юзим сени юзингга ҳаромдир, − деди. Шунда Уқба Умайянинг розилиги учун кофир бўлиб, диндан қайтди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Бошқа муфассирлар айтишади: − Убай ибн Халаф ва Уқба ибн Абу Муайт ўзаро иттифоқда ишлашарди. Уқба қачон сафардан қайтса, зиёфат бериб қавмининг ҳурматли кишиларини чақирарди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга ҳам кўп ўтирарди. Бир куни сафардан қайтиб зиёфат берди. Одамлар билан бирга Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам чақирди. Таом келтирилгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Токи «Ла илаҳа иллолоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ», – деб гувоҳлик бермагунингча таомингдан емайман, − дедилар. Шунда Уқба: − Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг элчисидир, − деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) таомидан едилар. Бу ерда Убай ибн Халақ йўқ эди. Бу воқеани эшитгач, у: − Эй Уқба, динингдан кечдингми, − деди. Уқба эса: − Аллоҳга қасамки, динимдан кечганим йўқ. Лекин олдимга бир киши кириб, шу гувоҳликни бермагунимча таомимдан емаслигини айтди, унинг уйимдан таом емасдан чиқиб кетишидан уялдим - да, гувоҳлик бердим , − деди. Шунда Убай: − Токи унинг олдига бориб, юзига тупуриб, юзини эгмагунингча, мен сендан ҳеч қачон рози эмасман, − деди. Уқба шундай қилди ва ҳайвоннинг ичак- чавоқларини олиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг елкаларига ташлади. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Сени Маккадан ташқарида учратсам, албатта, бошингга қилич ураман, − дедилар. Уқба Бадр кунида ҳимоясиз қолиб ўлдирилди. Убай ибн Халафни эса Уҳуд куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни юзма-юз жангда ўлдирдилар. Аллоҳ таоло иккаласи ҳақида ушбу оятни нозил қилди.
Заҳҳок: − Уқба Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг юзларига тупурганида тупуги ўзининг юзига қайтиб икки бўлакка бўлиниб, унинг икки бетини куйдирди. Шунинг изи токи ўлгунича унинг юзидан кетмади.

68-70-оятлар: «
Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик – гуноҳларини яхшилик – савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир».
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан: − Мушрик кимсалар кўп (ноҳақ) одам ўлдиришди, зинони ҳам кўп қилишди. Кейин эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га келишиб: − Сен гапираётган ва даъват қилаётган нарса чиройли – яхши нарсадир. Бизга айтсанг эди, бизнинг қилган ишларимизга каффорат бормикан? – дейишди. Шунда .... ояти «Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган Зотдир» оятигача нозил бўлди.
Муслим ривояти.
Абдуллоҳ ибн Маъсуд (розияллоҳу анҳу): − Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан: − Қайси гуноҳ энг каттароқдир? – деб сўрадим. У киши: − Аллоҳ сени яратган ҳолида, сен унга шерик қўшишингдир, − дедилар. Мен: − Кейин қайси? – дедим. У киши: − Сенинг озуқангга шерик бўлишидан қўрқиб болангни ўлдиришингдир, − дедилар. Мен: − Кейин қайси? – дедим. У киши: − Қўшнингнинг аёли билан зино қилишингдир, − дедилар. Шунда Аллоҳ таоло буни тасдиқлаб ......оятини нозил қилди.
Бухорий ва Муслим ривояти.
Ато ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан: − Вахший Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига келиб: − Эй Муҳаммад, ҳузурингизга ҳимоя – паноҳ сўраб келдим. Мени ҳимоянгизга олинг, токи мен Аллоҳнинг каломини эшитай, − деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Мен сени менинг ҳимоямда бўлмаслигингни хоҳлар эди. Энди сен мендан ҳимоя сўраб келибсан, токи Аллоҳнинг каломини эшитгунингча, сен менинг ҳимоямдасан, − дедилар. Ваҳший: − Мен Аллоҳга ширк келтирдим, Аллоҳ таоло ҳаром қилган жонни ўлдирдим ва зино қилдим. Аллоҳ менинг тавбамни қабул қиладими? – деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сукут қилдилар. Шунда .... ояти нозил бўлди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ушбу оятни унга ўқиб бердилар. Шунда у: − Мен шартни кўрмаяпман. Мен бирор солиҳ амал қилмаган бўлсам керак. Мен токи Аллоҳнинг каломини эшитгунимча сизнинг ҳимоянгиздаман, − деди. Шунда: − Аллоҳ ўрнига ширк келтирилишини кечирмайди. Бундан бошқасини ўзи ҳоҳлаган кишилардан кечиради... ояти нозил бўлди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ваҳшийни чақириб ушбу оятни ўқиб бердилар. Шунда у: − Мен Аллоҳ (кечиришни) хоҳлаган кишилардан бўлмасам керак. Мен токи Аллоҳнинг каломини эшитгунимча сизнинг ҳимоянгиздаман, − деди. Шунда: − Айтинг: − Эй ўзларига зулм қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан умид узманглар... ояти нозил бўлди. Шунда у: − Ҳа, энди шарт кўрмаяпман, − деди-да, Исломга кирди.