A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
028. Қасос сураси
PDF Босма E-mail

56 - оят.  «(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ  Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир».
Саид ибн Мусайб отасидан: − Абу Толиб ўлим тўшагида ётганида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг олдига келдилар. У ерда Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайяни кўрдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Эй амаки, «Ла илаҳа иллоҳ», − денг, шу сўз билан мен сиз учун Аллоҳнинг ҳузурида ҳужжатлашаман, − дедилар. Шунда Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайя: − Абдулмутталибнинг динидан воз кечасанми? – дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам ўз сўзларини, улар ҳам ўз сўзларини кўп такрорлашдики, охири Абу Толиб уларга сўнгги сўзини айтди: − Мен Абдулмутталиб миллатиданман. У «Ла илаҳа иллоллоҳ» дейишдан воз кечди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Аллоҳга қасамки, модомики қайтарилмасам, сиз учун, албатта, истиғфор айтаман, − дедилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Пайғамбар ва иймон келтирганлар учун мушриклар учун истиғфор айтишлари мумкин эмасдир. Гарчи яқин қариндошлари бўлса ҳам...» оятини нозил қилди ва Абу Толиб ҳақида ...... оятини нозил қилди.
Бухорий ва Муслим.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу): − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аммаларига «Ла илаҳа иллаллоҳ», –денг, қиёмат куни мен сиз учун шу сўз сабабли гувоҳ бўламан, − дедилар. Аммалари: − Қурайш аёллари мени орлантиришиб, уни бундай дейишга ўлимдан қўрқув мажбур қилди, − дейишмаганида эди, шу сўзни айтиб кўзингни қувонтирар эдим, − деди. Шунда Аллоҳ таъало ......... оятини нозил қилди.
Муслим ривояти.
Абу Исҳоқ Аз Зажжож айтади: − Муфассирлар ушбу оят Абу Толиб ҳақида нозил бўлганига ижмоъ қилишган.

57- оят.
«Улар (яъни Қурайш кофирлари): «(Эй Муҳаммад)  агар бизлар сен билан бирга тўғри йўлга эргашсак, ўз еримиздан ажралурмиз», дедилар. Ахир Биз уларга тинч- осойишта Ҳарамни макон қилиб бермадикми?! Барча нарсанинг мева-ҳосиллари Бизнинг даргоҳимиздан ризқу рўз бўлган ҳолда ўша жойга йиғилади-ку! Лекин уларнинг кўплари (буни) билмаслар».
Ушбу оят Ҳорис ибн Усмон ибн Абдуманноф ҳақида нозил бўлган. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу  алайҳи васаллам)га: − Биз сен айтаётган нарса ҳақлигини биламиз. Лекин агар биз сенга эргашсак, араблар бизга қарши бирлашиб бизни еримиздан сиқиб чиқаришади. Шу нарса бизни тўсиб турибди. Биз бунга тоқат қила олмаймиз, − деди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.

61- оят.
«Ахир Биз гўзал ваъда (жаннат) ваъда қилган, бас, унга эришган киши, Биз ҳаёти дунё матосидан озгина фойдалантириб, сўнгра қиёмат кунида (мангу азобга) дучор қилингувчилардан бўлган кимса каби бўлурми?!»
Мужоҳид ушбу оят ҳақида: − Бу оят Али, Ҳамза ва Абу жаҳл ҳақида нозил бўлган.
Саддий айтади:− Бу оят Аммор ва Волид ибн Муғийра ҳақида нозил бўлган.
Айтилдики: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу  алайҳи васаллам) ва Абу Жаҳл ҳақида нозил бўлган.

68- оят.
«Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратур ва (Ўзи хоҳлаган ишни) ихтиёр қилур. Улар учун ихтиёр йўқдир. Аллоҳ уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир».
Муфассирлар айтишади: − Бу оят Волид ибн Муғийрага жавоб бўлиб нозил бўлган. У Аллоҳ таоло ҳақида: − Аллоҳ ўз пайғамбарларини ўз ихтиёри билан юбормайди, − деган эди.