A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
029. Анкабут сураси
PDF Босма E-mail

1-2- оят. «Алиф, Лом, Мим. Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйишларини ўйладиларми?!»
Жаъбий: − Бу оят Маккадаги Исломга кирган инсонлар ҳақида нозил бўлган. Мадинадаги мусулмонлар уларга: − Токи сизлар ҳижрат қилмагунингизгача сизларнинг Исломингиз қабул қилинмайди, − хат ёзиб юборишди. Буни ўқиб улар Мадинага қараб йўлга чиқишди. Макка мушриклари уларни қувиб етиб, азият етказишди. Шунда улар ҳақида ушбу оят нозил бўлди. Мадина мусулмонлари яна уларга ёзиб юборишди. Буни ўқиб улар: − Яна ҳижрат қилиб чиқамиз, бирор киши бизга эргашса, у билан жанг қиламиз, − дейишди-да, яна чиқишди. Улардан айримлари ўлдирилди. Айримлари нажот топди. Шунда Аллоҳ таоло улар ҳақида:«Кейин Роббингиз фитналанганларидан сўнг ҳижрат қилган кишиларга...» оятини нозил қилди.
Муқотил: − Бу оят Умар ибн Хаттобнинг озод қилган қули Маҳжаъ ҳақида нозил бўлган. У Бадр куни ўлдирилган энг биринчи мусулмон эди. Амр ибн Ҳазромий камон билан отиб уни ўлдирди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Маҳжаъ шаҳидларнинг саййидидир. У бу умматдан жаннат дарвозасига энг биринчи чақириладиган кишидир, − дедилар. У ўлдирилганда ота-онаси ва аёли қаттиқ қайғурди. Шунда Аллоҳ таоло улар ҳақида ушбу оятни нозил қилиб, Аллоҳ йўлида машаққат ва балолар бўлиши ҳақида хабар берди.

8 - оят. «Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик (яъни ота-она хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин − уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир, аммо) агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни (яъни сохта «худо»ларни) Менга шерик қилишинг учун зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин! (Барчангиз) Менга қайтурсиз, бас (ана ўша кунда) Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман».
Муфассирлар айтишадики: − Ушбу оят Саъд ибн Аби Ваққос ҳақида нозил бўлган. У Исломни қабул қилгач, онаси Жамила унга: − Эй Саъд, менга етдики, сен ота-бобонг динидан кечибсан, Аллоҳга қасамки, токи Муҳаммадга кофир бўлмагунингча ва аввалги динингга қайтмагунингча, уйга кирмайман, шамол ва қуёшда туравераман, емайман ҳам, ичмайман ҳам, − деди. Саъд унинг энг яхши кўрган боласи эди. Саъд бош тортди. Онаси емасдан, ичмасдан, сояда турмасдан, уч кунгача сабр қилиб охири ҳушидан кетди. Шунда Саъд Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бориб, буни у кишига айтиб берди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни ва Луқмон ва Аҳқоф сураларидаги (ота-она ҳақидаги) оятларни нозил қилди.
Саъд ибн Молик (розияллоҳу анҳу) айтади: − Умми Саъд ўғли Саъд билан токи динидан қайтмагунича гаплашмасликка, емасликка, ичмасликка қасам ичди. Уч кунгача чидаб, машаққатдан ҳушидан кетиб қолди. Шунда Аллоҳ таоло .......оятни нозил қилди. Муслим ривояти.

8 - оят.
«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик (яъни ота-она хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин − уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир, аммо) агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни (яъни сохта «худо»ларни) Менга шерик қилишинг учун зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин! (Барчангиз) Менга қайтурсиз, бас (ана ўша кунда) Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман.
Саъд ибн Аби Ваққос (розияллоҳу анҳу) айтади: − Ушбу ....... оят мен ҳақимда нозил бўлган. Мен онамга жуда яхшилик қиладиган киши эдим. Исломга кирганимда онам менга: − Эй Саъд, сен янги ўйлаб топган дин нима ўзи? Қасамки, бу динингни ташлайсан ёки мен ҳеч нарса емасдан, ичмасдан ўламан, кейин сен  айбдор бўлиб:«Онасининг қотили», − деган номни оласан, − деди. Мен: − Эй онажон, бундай қилманг, мен бу динимни ҳеч нарсага алишмайман, − дедим. Онам емасдан бир кун турдилар, қийналиб тонг орттирдилар. Кейинги кун ва кечада ҳам емасдан турдилар. Жуда қийналиб тонг орттирдилар. Мен буни кўриб онамга: − Эй онажон, билиб қўйинг, Аллоҳга қасамки, агар сизнинг жонингиз юзта бўлиб, битта-битта чиқса ҳам, мен бу динимни ҳеч қачон тарк қилмайман. Хоҳласангиз (таом) енг, хоҳламасангиз, еманг, − дедим. Онам бундай қатъийликни кўриб (таом) едилар. Шунда ушбу ......   оят нозил қилинди.

10-оят. «Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари: «Аллоҳга иймон келтирдик», дейди-да, сўнг Аллоҳ йўлида (кофирлар томонидан бирон азият билан) озорланса, одамларнинг (бу) фитна-озорларини Аллоҳнинг азоби каби қилиб олур  (яъни ўткинчи ҳокимларнинг фитна-фасодларидан Аллоҳнинг азобидан қўрққандек қўрқиб, ўз иймон-эътиқодидан кечур). Қасамки, агар Парвардигорингиз томонидан (сиз – мўминларга) ғалаба келса, шак-шубҳасиз улар: «Албатта. бизлар сизлар билан бирга эдик», дерлар. Ахир Аллоҳ барча одамларнинг дилларидаги нарсаларни жуда яхши билгувчи эмасми?!»
Мужоҳид: − Бу оят тиллари билангина иймон келтирган кишилар ҳақида нозил бўлган. Аллоҳ тарафидан бирор бало, мусибат уларга етса, фитналаниб-алданиб қолишарди.
Зоҳҳак:  − Бу оят Маккадаги мунофиқ кимсалар ҳақида нозил бўлган. Улар иймон келтиришарди ва шу сабабли уларга азият етса, яна ширкларига қайтишарди.
Икрима ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан: − Бу оят мушриклар азият бериб диндан чиқарган кимсалар ҳақида нозил бўлган. Улар (азиятлар сабабли) динларидан қайтишган эди. Улар ҳақида яна «...ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар ...» (Нисо-97) ояти ҳам нозил бўлди.

60- оят. «Ўз ризқу рўзини кўтара (яъни топа) олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бордир. Аллоҳ уларга ҳам, сизларга ҳам ризқу рўз берур. У эшитгувчи, билгувчидир».
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) дан: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга чиқдик. Ансорларнинг боғларининг баъзисига кирдилар. У киши меваларни ердан олиб ея бошладилар-да: − Эй Ибн Умар, нима сабабдан емаяпсан, – дедилар. Мен: −Эй Расулуллоҳ, егим келмаяпти, − дедим. У киши: − Лекин менинг егим келяпти. Мана шу тонг мен таом емаган тўртинчи тонгдир. (тўрт кундан бери тоам еганим йўқ). Агар хоҳласам эди, Роббимга дуо қилар эдим, менга Кисро ва Қайсарнинг мулкича (мол) берарди. Эй Умарнинг ўғли, бир йиллик ризқларини яшириб сақлаётган ва (Аллоҳни ризқ берувчи эканлигига) ишончи заифлашган қавм ичида қолганингда қандай бўлар экансан, − дедилар. Аллоҳга қасамки, ҳали жойимиздан қимирламаган эдикки,..... ояти нозил бўлди.