A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
031. Луқмон сураси
PDF Босма E-mail

6 - оят. «Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар билимсизлик билан (ўзгаларни) Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун ва у (йўлни) масхара қилиш учун беҳуда сўз (лар)ни сотиб олур. Ана ўшалар учун хор қилгувчи азоб бордир».
Калбий ва Муқотил: − Бу оят Назр ибн Хорис ҳақида нозил бўлган. У тижорат учун форс юртига борарди ва ўзга юртлар (ажамлар)нинг хабарларини сотиб олиб қурайшга айтиб   ривоят қилиб берарди. У уларга: − Муҳаммад сизларга Од, Самуд қиссаларини айтиб беряпти. Мен эса сизларга Рустам, Исфандиёр қиссаларини ва Акасиро хабарларини айтиб бераман, − дер эди. Улар унинг сўзларига мафтун бўлишиб Қуръонни эшитишни тарк қилишарди. Шунда у ҳақида ушбу оят нозил бўлди.
Мужоҳид: − Ушбу оят ашула айтувчи, раққоса, қўшиқчи аёллар сотиб олиш ҳақида нозил бўлди.
Абу Умомадан: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Қўшиқчи аёл (жория)ларга ўргатмоқ, уларни сотмоқ ҳалол эмасдир. Уларнинг пуллари ҳаромдир, − дедилар. Мана шу қабилалар ҳақида ушбу ......... оят нозил бўлгандир яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Бирор бир одам қўшиқ айтиб овозини кўтарса, Аллоҳ унга иккита шайтонни юборади. Биттаси бир елкасида, иккинчиси бошқа елкасида бўлади. Улар уни токи жим бўлгунича оёқлари билан тепиб турадилар, − дедилар.
Ибн Аббосдан: − Ушбу оят бир киши ҳақида нозил бўлган. У қўшиқчи жория сотиб олган эди. У аёл унга кечаси ҳам, кундузи ҳам қўшиқ айтиб берарди.

15 - оят. Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин ва ўзинг менга ижобат-тавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин! Сўнгра (яъни Қиёмат кунида) ўзимга қайтурсизлар. Бас, Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман».
Бу оят Саъд ибн Аби Ваққос ҳақида нозил бўлган. Анкабут сурасида зикр қилиб ўтдик.
Шу оятдаги: «Менга тавба қилган – қайтган кишиларнинг йўлига эргашгин» сўзи Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ҳақида нозил бўлган.
Ато ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан: − (Аллоҳ) бу оятда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)ни назарда тутди. У Исломга киргач, Абдураҳмон ибн Авар, Саъд ибн Аби Ваққос, Саид ибн Зайд, Усмон, Талҳа ва Зубайрлар унинг олдига келишиб: − Сиз иймон келтириб, Муҳаммадни тасдиқладингизми? – дейишди. Абу Бакр: − Ҳа, − деди. Шунда улар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бориб иймон келтирдилар ва тасдиқладилар. Шунда Аллоҳ таоло Саъдга ..... деб оят туширди. Яъни Абу Бакрнинг йўлига эргашгин, деди.

27 - оят. «Агар ер юзидаги бор дов-дарахт қаламлар бўлиб, денгиз (сиёҳ бўлса) ва ундан сўнг яна етти денгиз ёрдамга келса, Аллоҳнинг сўзлари тугаб-битмас. Албатта, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир».
Муфассирлар айтишади: − Яҳудлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан руҳ ҳақида сўрадилар. Шунда Аллоҳ таъало: «Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: − Руҳ Роббимизнинг ишларидандир. Сизларга озгина илм берилди», − оятини нозил қилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадинага ҳижрат қилганларида яҳуд аҳборлари келишиб: − Эй Муҳаммад, бизга етдики, сен: «Сизларга озгина илм берилди», – деган эмишсан. Сен бу билан қавмингни назарда тутдингми ёки бизни ҳам назарда тутдингми? – дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Барчани назарда тутдим, − дедилар. Улар: − Сен сенга келган нарсада бизга Таврот берилганини ва Тавротда ҳамма нарсанинг илми борлигини тиловат қилмайсанми? – дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Бу Аллоҳ субҳанаҳунинг илми олдида (жуда) озгинадир, дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сизлар амал қилсангизлар, сизларга фойдали бўлган нарсани бергандир, − дедилар. Улар: − Эй Муҳаммад, сен: − Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибди, − дейсан-ку! Озгина илм ва кўп яхшилик қандай жам бўлади? – дейишди.  Шунда Аллоҳ таоло ......... оятини нозил қилди.

34 - оят. «Дарҳақиқат, ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридагина (Қиёмат) соати (қачон бўлиши тўғрисидаги) билим бордир. У (ўзи хоҳлаган вақтда, ўзи хоҳлаган жойда) ёмғир ёғдирур ва (оналарнинг) бачадонларидаги ҳомилаларини (ўғилми-қизми, расоми-нуқсонлими, бахтлими-бахтсизми эканини) билур. Бирон жон эртага нима иш қилишини била олмас. Бирон жон қаерда ўлишини ҳам била олмас. Фақат Аллоҳгина билгувчи ва огоҳдир».
Бу оят Ҳорис ибн Амр ибн Ҳорис ибн Муҳориб ибн Ҳафса ҳақида нозил бўлган. У бадавийлардандир. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га келиб: − Қиёмат қачон бўлади, ерларимиз қуриб кетди, ёмғир қачон ёғади, аёлимни ҳомиладор ҳолида қолдириб келгандим, у нима туғади, қаерда туғилганимни биламан, энди қаерда ўламан? – деб сўради. Шунда Алло таоло ушбу оятни нозил қилди.
Иёс ибн Салама отасидан ривоят қилади: − Оталари Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга турганида бир ўжар – ҳурматсиз киши отини етаклаб келди. Оти билан бирга урғочи тойи ҳам бор эди. Уни сотиб олганди. У келиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га: − Сен кимсан? – деди. У киши: − Мен Аллоҳнинг Пайғамбариман, − дедилар. У: − Аллоҳнинг Пайғамбари дегани ким ўзи? – деди. У киши: − Аллоҳнинг элчиси, − дедилар. У: − Қиёмат қачон қойим бўлади? – деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − (Бу) ғайбдир. Ғайбни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, − дедилар. У: − Ёмғир қачон ёғади? – деди. У киши: − (Бу) ғайбдир. Ғайбни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, − дедилар. У: − (Отим бўғоз) отимнинг қорнидаги нима? (ўғилми, қизми?) – деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − (Бу) ғайбдир. Ғайбни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, − дедилар. У: − Менга қиличингни кўрсат-чи? – деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унга қиличларини бердилар. У одам қилични силтаб кўриб, кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га қайтариб берди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Сен ўзинг режа қилган нарсани қила олмадинг, − дедилар. У одам айтган эдики: − Мен унинг (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам)  олдига бориб, ундан ушбу хислатлар ҳақида сўрайман-да, кейин уни бўйнига ураман (ўлдираман).
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Ғайб калитлари бештадир. Уларни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди: − Қиёмат қачон қойим қачон бўлишини Аллоҳгина билади, бачадонлар йўқотган нарсани Аллоҳгина билади, эртага нима бўлишини Аллоҳгина билади, ҳеч бир жон қаерда ўлишини билмайди, фақатгина Аллоҳ билади, ёмғир қачон ёғишини Аллоҳгина билади, − дедилар. Бухорий ривояти.