A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
032. Сажда сураси
PDF Босма E-mail

16 - оят. «Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни тунларини ибодат билан ўтказишиб оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар».
Молик ибн Дийнор: − Анас ибн Моликдан ушбу оят ҳақида: − Ким ҳақида нозил бўлган? – деб сўрадим. У: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг асҳобларидан бўлган кишилар шомдан охирги хуфтонгача намоз ўқишарди. Шунда Аллоҳ таоло улар ҳақида ушбу оятни нозил қилди.
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан: − ......... ояти биз ансорлар жамоаси ҳақида нозил бўлган. Биз шомни ўқиб, токи Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга хуфтонни ўқимагунимизча уй-жойимизга қайтмас эдик.
Ҳасан ва Мужоҳид: − Бу оят кечаси уйқудан кечиб намозни қоим қиладиган − таҳажжуд ўқийдиганлар ҳақида нозил бўлган.
Бу фикрнинг саҳиҳлигига ушбу оят ҳам далолат қилади: − Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу) айтади: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга Табук ғазотида эдик. (Қаттиқ) иссиқ бўлиб, қавм тарқалиб кетди. Қарасам, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга одамларнинг энг яқини экан. Мен: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), менга бир амалнинг хабарини берингки, мени жаннатга киритиб, дўзаҳдан узоқ қилсин, − дедим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Дарҳақиқат, катта нарса ҳақида сўрадинг. Лекин у Аллоҳ осон қилган кишига, албатта, осондир: − Ёлғиз Аллоҳга ибодат қиласан ва унга ҳеч нарсани шерик қилмайсан, фарз намозларини ўқийсан, фарз закотини адо қиласан, рамазон рўзасини тутасан. Агар ҳоҳласанг, сенга яхшилик эшикларининг хабарини бераман, − дедилар. Мен: − Ҳа, (хоҳлайман), − дедим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Рўза қалқондир, садақа хатоларга каффорат бўлади ва кишининг Аллоҳ таолонинг юзини истаб кечанинг сўнгида қоим бўлиб (намоз ўқишидир), − дедилар-да, кейин ..... оятини ўқидилар.

18 - ояти: «
Ахир мўмин бўлган киши билан фосиқ-итоатсиз бўлган кимса тенг бўлурми?! (Йўқ), баробар бўлмаслар!»
Бу оят Али ибн Абу Толиб ва Волид ибн Уқба ҳақида нозил бўлган.
Саид ибн Жубайр ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан: − Волид ибн Уқба ибн Абу Муит Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)га: − Мен сендан кўра тиғи ўткирроқ, тили узунроқ, гуруҳи кўпроқман, − деди. Шунда Али: − Жим бўл, сен фосиқсан, − деди. Шунда .... ояти нозил бўлди.
«Мўмин» деб Алини «Фосиқ» деб Волид ибн Уқбани назарда тутди.