A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
039. Зумар сураси
PDF Босма E-mail

9-оят. «Ёки кечалари сажда қилган ва қиёмат-тик турган ҳолда тоат-ибодат қилгувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорнинг раҳмат-марҳаматидан умид қиладиган киши (билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўлурми)?! Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар».

Атонинг ривоятида Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): Бу оят Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) ҳақида нозил бўлгандир.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу): - Бу оят Усмон ибн Аффон ҳақида нозил бўлган.
Муқотил: Аммор ибн Ёсир ҳақида нозил бўлгандир.

17-18 оят. «Шайтондан – унга ибодат қилишдан йироқ бўлган ва Аллоҳга (яъни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга) қайтган зотлар учун (жаннат) хушхабари бўлсин! Бас, (Эй Муҳаммад), Менинг бандаларимга – сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни нажотга элитувчи рост сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг! Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Ва ана ўшаларгина ақл эгаларидир».
Ибн Зайд: Бу оят жоҳилият пайтида ҳам Ла илаҳа илла Аллоҳ, деб юрган уч киши ҳақида нозил бўлган. Улар: Зайд ибн Амр, Абу Зарр ал-Ғифорий ва Салмон ал-Форсийлардир.
Ато ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан: − Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га иймон келтириб, тасдиқлади. Шунда Усмон, Абдураҳмон ибн Авф, Талҳа, Зубайр, Саид ибн Зайд ва Саъд ибн Абу Ваққослар унинг олдига келишиб ундан бу ҳақда сўрашди. У уларга иймонга келганини айтди. Шунда улар ҳам иймон келтиришди. Шунда улар ҳақида «Бас, (Эй Муҳаммад), Менинг бандаларимга – сўзга қулоқ тутиб, (яъни Абу Бакрнинг сўзларига ) яхшисига эргашадиган зотларга хушхабар беринг! ...» ояти нозил бўлди.

22-оят. «Агар Аллоҳ кўксини Ислом учун кенг қилиб қўйган, бас, ўзи Парвардигори томонидан бир нур – ҳидоят устида бўлган киши (куфр зулматларида адашиб-улоқиб юрган кимса билан баробар бўлурми)?! Бас, диллари Аллоҳни эслашдан қотиб қолган (яъни Аллоҳни эслашни тарк қилган) кимсаларга ҳалокат бўлгай! Улар очиқ залолатдадирлар!»
Бу оят Ҳамза, Али ва Абу Лаҳаб ва унинг ўғли ҳақида нозил бўлган. Али ва Ҳамза Аллоҳ қалбини Исломга очган кишилардандир. Абу Лаҳаб ва ўғиллари Аллоҳнинг зикридан қалблари қотган кишилардир.

23-оят. «Аллоҳ энг гўзал сўзни (оятлари фасоҳат ва балоғатда) бир-бирига ўхшаган, (ичидаги ҳукмлари) такрор-такрор келгувчи бир китоб – Қуръон қилиб нозил қилдики (ундаги Аллоҳнинг азоби ҳақидаги оятларни тиловат қилганларида) Парвардигорларидан қўрқадиган зотларнинг терилари титраб кетар, сўнгра терилари-баданлари ҳам диллари ҳам Аллоҳнинг зикрига юмшаб – мойил бўлур. Мана шу (Китоб) Аллоҳнинг ҳидоятидирки, унга ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Ва кимни Аллоҳ йўлидан оздирса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас».
Мусъаб ибн Умайрдан: − Одамлар: − Эй Расулуллоҳ, биз билан бир гурун«глашиб-сўзлашиб ўтирсангиз бўлмайдими? – дейишганда Аллоҳ таоло .... оятини нозил қилди.

53-оят. «(Эй Муҳаммад), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ – маъсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларини) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, унинг ўзигина мағфиратли, меҳрибондир».
Ибн Аббос: − Бу оят Макка аҳлари ҳақида нозил бўлган. Улар: − Муҳаммад айтяптики: Ким бутларга ибодат қилса ва Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдирса, у одам кечирилмайди. Биз ҳам Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга ҳам ибодат қилдик. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдирдик. Энди қандай қилиб Исломга кирамиз ва ҳижрат қиламиз? – дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Ин Умар: − Бу оят Иёш ибн Робиъа ва Валид ибн Валид ва бошқа бир қатор кишилар ҳақида нозил бўлган. Улар Исломга киришганди. Кейин эса фитнага дучор бўлиб азобланишди ва натижада фитналаниб қолишди. Биз: − Аллоҳ уларнинг бирор амалини қабул қилмайди. Ҳеч қачон улар Исломга кириб сўнг Ислом сабабли азобланганлари учун динларини тарк қилган қишилардир, − дер эдик. Шунда ушбу оятлар нозил бўлди.
Умар ёзишни биларди. У ушбу оятларни Иёш ибн Робиъа, Валид ибн Валид ва ҳамроҳларига ёзиб юборди. Улар Исломни (яна) қабул қилиб, ҳижрат қилиб келишди.
Саид ибн Жубайр ибн Аббосдан: − Айрим мушрик кимсалар кўп одам ўлдиришганди, кўп зино қилишганди, кейин эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига келиб: − Сен чақираётган нарса яхши нарсадир. Айтгин-чи, биз қилган ишларимиз учун бирор каффорат борми? – дейишди. Шунда ушбу .... ояти нозил бўлди. Бухорий ривояти
Умар (розияллоҳу анҳу)дан: − Ҳижрат қилишга келишиб олганимизда мен, Иёш ибн Абу Робиъа ва Ҳишом ибн Ос ибн Воил тарқалдик ва: − Орамизда (учрашиш учун) ваъда қилинган жой Бани Ғифор эҳром боғлайдиган маносифдир. Орамиздан ким ушланиб келмай қолса, қолиб кетаверади. Шериклари кутиб ўтирмай кетаверади, − дедик. Мен ва Иёш эрталаб келдик. Ҳишом эса келмади. У фитнага учраб фитналаниб қолди. Биз: − Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилмайди, улар Аллоҳ ва Расулини танишган, кейин эса дунёда етган балолар туфайли динларидан қайтган қавмдир,− дер эдик. Шунда Аллоҳ таоло:  ...  оятини  «ёки жаҳаннамда мутакббирлар учун жой йўқми?!» сўзигача (Зумар 53-60) нозил қилди. Мен бу оятларни ўз қўлим билан ёзиб (уларга) юбордим. Ҳишом айтади: − Хат менга келиб тушгач, мен уни олиб муюлиш жойга бордим-да: − Эй Аллоҳим, буни менга фаҳмлатгин, − дедим. Шунда билдимки, бу оят биз ҳақимизда нозил бўлган. Мен қайтиб туямга ўтирдим-да, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига (ҳижрат қилиб) етиб бордим.
Ривоят қилинадики: Бу оят Ҳамзанинг қотили Ваҳший   ҳақида нозил бўлган. Фурқон сурасида биз буни зикр қилган эдик.

67-оят. «Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер Қиёмат кунида унинг қабзаси- чангали (дадир). Осмонлар эса унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У Зот уларнинг ширкларидан Пок  ва Юксакдир.
Абдуллоҳдан: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га аҳли китоблардан бир киши келиб: − Эй Абул Қосим, Аллоҳ халқларни бир бармоқда кўтариб туради, ерларни бир бармоқда, дарҳақиқат, дарахтларни бир бармоқда, бойликларни бир бармоқда кўтариб туради. Бу хабар сенга етгандир, − деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) кулдилар, ҳаттоки озиқ тишлари ҳам кўринди. Шунда Аллоҳ таоло бу оятни нозил қилди.