A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
044. Духон сураси
PDF Босма E-mail

49-оят. «(Унга масхара қилиш учун:  Мана бу азобни) тотиб кўринг!  Дарҳақиқат, сенинг ўзинггагина  Қудратли ва улуғдирсан. Дарвоқе  бу (азоб) сизлар (ҳаёти дунёдалик пайтингизда) шак-шубҳа қилган нарсангиздир!  (дейилур)»
Қутода:  − Бу оят Аллоҳнинг душмани Абу Жаҳл ҳақида нозил бўлган.  У: − Муҳаммад мени қўрқитяптими? Аллоҳга қасамки, мен (Макканинг икки) тоғи орасидаги энг қудратли, иззатли кишиман-ку, - деган эди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Икримадан: − Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Абу Жаҳлга дуч келдилар. Шунда Абу Жаҳл: − Биласанки, мен водий аҳлининг энг зўриман. Мен қудратли ва улуғман, − деди. Аллоҳ уни  Бадр кунида  ўлдириб хор қилди. Ва ўз сўзи билан ўзини айблади ва у ҳақда ....  нозил қилди.