A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
0001. Қуръондан энг биринчи нозил бўлган оят ҳақида
PDF Босма E-mail
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийнинг келиши энг аввал ўнгидан келувчи тушлар орқали бўлган. Кўрган тушлари худди тонг ёришишидек бўлиб кўринарди. Сўнг у кишига ёлғизлик чиройли кўрсатилди. У киши Ҳиро ғорига борар ва бир неча кун ибодат қилардилар. Озуқаларини ҳам олардилар. Озиқлари тугаса, Хадичанинг олдига келиб яна олиб кетардилар. Охири шу ерда у кишига ҳақ келди. Бир фаришта келиб: «Ўқи» деди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Мен ўқишни билмайман» дедим. Кейин фаришта мени ушлаб қисди, ҳаттоки қийналдим, сўнг мени қўйиб юбориб: «Ўқи», деди. Мен яна: «Мен ўқишни билмайман» дедим. У яна мени иккинчи марта қаттиқ сиқди, ҳаттоки қийналиб кетдим, сўнг қўйиб юбориб: «Ўқи», деди. Мен яна: «Ўқишни билмайман» дедим. У мени ушлаб учинчи марта сиқди, ҳаттоки қийналиб кетдим, сўнг қўйиб юборди ва: «Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни лахта қондан яратган, ўқи, сенинг Роббинг карамлидир, У қалам билан таълим бергандир». (Алақ 1-5) оятларини ўқиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалбларида қўрқув билан Хадичанинг олдига қайтиб келиб: «Мени ўраб қўйинглар», дедилар. У кишини ўраб қўйишди. Пайғамбаримиздан қўрқув кетди. Сўнг Хадичага: «Менга нима бўлди?»  деб бўлган воқеани айтиб бердилар ва: «Менга бирор нарса бўлишидан қўрқяпман», дедилар. Шунда Хадича у кишига: «Йўқ, сиз хурсанд бўлинг, Аллоҳга қасамки, У сизни ҳеч қачон хор қилиб қўймайди. Сиз қариндошлик ришталарини боғлайсиз, ростгўйсиз, ёрдам берасиз, меҳмонни ҳурмат қиласиз ва етимларнинг бошини силайсиз», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Яна Оиша розияллоҳу анҳо  айтадилар: «Қуръондан нозил бўлган энг аввалги оят «Яратган Роббинг номи билан ўқи » оятидир».
Ҳоким ўз саҳиҳларида келтирган, Икрима ва Ҳусан розияллоҳу анҳум айтадилар: «Қуръондан энг аввал нозил бўлган нарса «Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймдир», у Маккада нозил бўлган биринчи оятдир».
Муҳаммад ибн Ибод ибн Жаъфар ал Маҳзумий розияллоҳу анҳу баъзи уламолардан ривоят қиладилар: «Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилган аввалги оят «Алақ» сурасининг 1-5- оятлари бўлиб, Ҳиро ғорида нозил қилинган. Суранинг қолган қисми эса Аллоҳ хоҳлаганча муддатдан кейин нозил бўлган».
Яҳё ибн Абу Касир айтади: «Абу Салама ибн Абдурроҳмандан: «Энг аввал қайси оят нозил бўлган?» деб сўрадим. У киши: «Эй ўралиб олган Зот», «Муддасир» сурасининг 1-7- оятларидир, дедилар. Мен «Яратган Роббинг номи  билан ўқи» ояти эмасми? десам, у киши: «Мен ҳам шу саволни Жобир ибн Абдуллоҳ ал Ансорийга берган эдим, у киши «Муддасир», дедилар. Мен: «Иқро» бўлса керак, десам, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсани мен сизга айтай: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен Ҳирода 1 ой ёлғиз ибодат қилдим. Озуқам тугагач, тушдим ва водийнинг ўртасидан кетаётган эдим, тўсатдан менга нидо қилинди. Мен олдимга, орқамга, ўнг ва чап тамонимга, сўнг осмонга қарадим ва осмонда муаллақ турган ўриндиқда уни (Жаброилни) кўрдим. Мени қўрқув босди. Хадичанинг олдига бориб: «Мени ўраб қўйинглар», дедим. Ўраб қўйишди. Сўнг устимдан сув қўйишди. Шунда: «Эй ўраниб олган Зот тур ва огоҳлантир», ояти нозил бўлди», дедилар. Имом Муслим ривояти.
Бу ҳадис аввалгисига зид эмас. Жобир розияллоҳу анҳу мана шу ҳадисни эшитган бўлиб, аввалгисини эшитмай қолган. Лекин «Муддасир» сураси «Иқро»дан кейин энг аввал нозил бўлган сурадир. Бунга қўйидаги ҳадис ҳам далолат қилади: Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдимки, у киши ваҳийнинг тўхтаб қолиши ҳақида гапириб шундай дедилар: «Кетаётиб осмондан бир овоз эшитдим. Бошимни кўтариб қарасам, Ҳирода менга келган фаришта осмон билан ер орасидаги курсида ўтирибди. Қаттиқ қўрқдим. Уйимга қайтиб: «Мени ўранглар, мени ўранглар», дедим. Мени ўраб қўйишди. Шунда Аллоҳ: «Эй ўраниб олган Зот»ни туширди. Бухорий ва Муслим ривояти.
Бу ҳадисга кўра «Иқро» нозил бўлгандан кейин ваҳий бир оз тўхтаб қолган. Кейин эса «Муддасир» нозил бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳирода менга келган фаришта....» деган сўзлари ҳам бунга далилдир.
Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Маккада энг аввал нозил бўлган сура «Иқро»,   Маккада энг охирги нозил бўлган сура «Муъминун» ёки «Анкабут»дир. Мадинада энг аввал нозил бўлган сура «Мутоффифун» Мадинада энг охирги нозил бўлган сура «Тавба» сурасидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада таълим берган энг аввалги сура «Нажм».
Дўзах аҳлига энг қаттиқ оят: «Бас, (эй кофирлар, азобимизни) тотиб кўринглар! Энди сизларга фақатгина азобни зиёда қилурмиз» (Наба, 30); тавҳид аҳлига Қуръондаги энг умидбахш оят: «Албатта, Аллоҳ ўзига ширк қилинишини кечирмайди ва у ундан бошқа (гуноҳларни) хоҳлаган бандасидан кечиради».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган энг охирги оят «Аллоҳга қайтадиган кунингиздан қўрқингиз» ояти бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундан кейин 9 кун яшадилар.