A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
0002. Қуръондан энг охири нозил бўлган оят ҳақида
PDF Босма E-mail

 

Абу Исҳоқ айтади: Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан эшитдим: «Нозил бўлган энг охирги оят: «Сиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: «Аллоҳ сизларга ота-онасиз ва фарзандсиз бўлган одам ҳақида фатво беради», оятидир. Охирги сура эса «Бароат» сурасидир. Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Нозил бўлган энг охирги оят «Аллоҳга қайтадиган кунингиздан қўрқингиз», оятидир».
Яна ибн Аббос розияллоҳу анҳу мана шу оят ҳақида айтади: «Зикр қилишадики, шу оят ва Нисо сурасининг охирги ояти (176 - оят) Қуръоннинг охирида нозил бўлган».
Ибн Аббос Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида нозил бўлган энг охирги оят:
«Дарҳақиқат, сизларга ўзингиздан бўлган, қийналсангиз, унга оғир ботадиган, сизлар (саодатга эришишингиз учун) харис ва мўминларга раҳмдил ва меҳрибон Пайғамбар келгандир. Бас, (шунда ҳам) юз ўгирсалар , айтинг:  «Аллоҳ менга кифоядир, Унга таваккал қилдим., Ундан ўзга илоҳ йўқдир ва У буюк аршнинг Роббисидир». (Тавба 128-129) Ҳоким ривояти.
Яна Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу айтади: «Қуръоннинг Аллоҳга энг янгироғи (охирида нозил бўлгани) Тавба сурасининг 128-129 оятларидир».
Абу Қатода розияллоҳу анҳу айтади: «Бир киши: «Эй Расулуллоҳ, душанба куни   рўза тутиш ҳақида нима дейсиз?» деди. У киши: «Бу кунда менга Қуръон нозил қилингандир. Қуръон нозил қилинган аввалги ой Рамазондир. Аллоҳ таоло айтади: «Рамазон ойида Қуръон нозил қилингандир», дедилар».
Васила розияллоҳу анҳу  айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Иброҳимнинг саҳифалари рамазоннинг аввалги кечасида нозил бўлган. Таврот рамазоннинг олти куни ўтгандан кейин нозил бўлди. Инжил рамазоннинг ўн уч куни ўтгандан сўнг, Забур эса рамазоннинг ўн саккизинчи куни ўтгандан кейин нозил бўлган. Қуръон рамазоннинг йигирма тўртинчи куни нозил бўлди».