A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
048. Фатҳ сураси
PDF Босма E-mail

Мисвар ибн Маҳрома ва Марвон ибн Ҳакамлар айтади:  Фатҳ сураси бошидан охиригача Макка билан Мадина орасида Ҳудайбия иши ҳақида нозил бўлгандир.

1-3 оят. «(Эй Муҳаммад), токи Аллоҳ сизнинг гуноҳларингиздан илгари ўтган ва кейин кел(ади)ган нарсалар (барча гуноҳларингиз)ни мағфират қилиши учун ва сизга ўз неъматини комил қилиб бериб, сизни Тўғри йўлга ҳидоят қилиши учун ҳамда Аллоҳ сизга қудратли ёрдам бериши учун, дарҳақиқат, биз сизга очиқ-равшан фатҳ – ғалаба ато этдик».
Анасдан: − Худайбияда биз билан (Ҳаж) ибодатимиз ораси тўсилиб, маҳзун ҳолда қайтаётганимизда Аллоҳ азза ва жалла .....ни нозил қилди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Менга, дарҳақиқат, бир оят нозил қилинди. У мен учун дунё ва ундаги ҳамма нарсадан кўра яхшироқдир», − дедилар.
Ато ибн Аббосдан: «Мен (келажакда) на ўзимга ва на сизларга нима қилинишини билмасман»   ояти нозил бўлганида яҳудлар Пайғамбар Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва мусулмонларни масхара қилишиб: − Ўзига нима қилинишини билмайдиган кишига қандай қилиб эргашамиз? – дейишди. Бу нарса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га қаттиқ таъсир қилди. Шунда Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад), токи Аллоҳ сизнинг гуноҳларингиздан илгари ўтган ва кейин кел(ади)ган нарсалар (барча гуноҳларингиз)ни мағфират қилиши учун ва сизга ўз неъматини комил қилиб бериб, сизни Тўғри йўлга ҳидоят қилиши учун ҳамда Аллоҳ сизга қудратли ёрдам бериши учун, дарҳақиқат, биз сизга очиқ-равшан фатҳ – ғалаба ато этдик», оятларини нозил қилди.

5-оят. «У мўмин ва мўминаларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритиш учун ва улардан ёмонлик – гуноҳларини ўчириш учун (уларнинг дилларини Ўзи буюрган, кофирларга қарши жиҳод қилиш каби ҳукмлардан таскин-ором оладиган қилиб қўйди). Ва бу Аллоҳ наздида улуғ бахт бўлди».
Қутода Анасдан: «Биз сизга (Эй Муҳаммад), токи Аллоҳ сизнинг гуноҳларингиздан илгари ўтган ва кейин кел(ади)ган нарсалар (барча гуноҳларингиз)ни мағфират қилиши учун ва сизга ўз неъматини комил қилиб бериб, сизни Тўғри йўлга ҳидоят қилиши учун ҳамда Аллоҳ сизга қудратли ёрдам бериши учун, дарҳақиқат, биз сизга очиқ-равшан фатҳ – ғалаба ато этдик»,  оятлари нозил бўлганида Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг саҳобалари: − Эй Расулуллоҳ, Аллоҳ сизга берган нарсалар қутлуғ бўлсин! Бизга нима бўлади? – дейишди. Шунда Аллоҳ таоло .....ни нозил қилди.
Қутода Анасдан: − Ушбу «Биз сизга очиқ-ойдин ғалаба ато этдик» ояти Ҳудайбиядан қайтаётганларида нозил бўлди. У кишининг саҳобалари маҳзун ҳолда эдилар. Улар билан ибодатлари ораси тўсилган эди. Қурбонликларни Ҳудайбиянинг ўзида сўйишганди. Ушбу оят нозил бўлгач, у киши асҳобларига: «Дарҳақиқат, менга бир оят нозил қилинди. У менга дунёнинг барча нарсасидан яхшироқдир, − дедилар. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шу оятни тиловат қилганларида, қавм орасидан бир киши: « Муборак бўлсин, эй Русулуллоҳ, Аллоҳ сизга нима қилинишини баён қилибди. Энди бизга нима қилинади? – деди. Шунда Аллоҳ таоло ....ни нозил қилди.

24-оят. «У (Аллоҳ) Макканинг ичида (яъни Ҳудайбияда) сизларни уларнинг (Макка мушрикларининг) устига ғолиб қилганидан кейин уларнинг қўлларини сизлардан, сизларнинг қўлларингизни улардан тўсган (яъни ўрталарингизда сулҳ пайдо қилган) Зотдир. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб тургувчи бўлган Зотдир».
Анасдан: − Макка аҳлларидан 80 киши қуролланган ҳолларида Танъим тоғидан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг устиларига у киши ва асҳобларга тўсатдан ҳужум қилиш учун тушиб келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларни асир олиб яна қўйиб юбордилар. Шунда Аллоҳ таоло    ........  оятини нозил қилди.
Абдуллоҳ ибн Мағфал ал-Ҳавний: − Биз Худайбияда Аллоҳ Қуръонда зикр қилган дарахт ёнида Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга эдик. Шу пайт бизга қараб 80 та йигит қуролланган ҳолида кела бошлади. Улар бирдан олдимизда пайдо бўлишди. Шунда Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларга қарши дуо қилгандилар, Аллоҳ уларнинг кўзларини кўрмас қилиб қўйди. Биз уларга қарши туриб, уларни ушладик.
Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларга: − Сизлар бирор кишининг буйруғи билан келдингизми? Бирор киши сизларга омонлик берганми? – дедилар.
Улар: − Йўқ, − дейишди. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларни қўйиб юбордилар. Шунда Аллоҳ таоло ..... нозил қилди.