A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
001. Фотиҳа сураси ҳақида
PDF Босма E-mail
Бу суранинг нозил бўлиши ҳақида уламолар ихтилоф қилишган. Абу Майсара розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташқарига чиқсалар: «Эй Муҳаммад», деган нидони эшитар эдилар. Буни эшитиб, қўрқиб орқага қайтардилар. Шунда Варақа ибн Навфал у кишига: «Агар нидони эшитсанг, жойингда туриб, нима демоқчилигини англагин», деди. Кейин у киши яна: «Эй Муҳаммад» деган нидони эшитганларида «Лаббайка», дедилар. Нидо қилувчи: «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ», дегин ва «Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин....», деб айт» деди. Бу Али ибн Абу Толибнинг сўзидир.
Кўпчилик уламолар фикрича, фотиҳа сураси Маккада нозил бўлгандир.
Ибни Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада турганларида «Бисмиллаҳ»ни айтиб Фотиҳа сурасини ўқирдилар. Шунда Қурайш: «Аллоҳ оғзингни юмсин», деди ёки шунга ўхшаш гапни айтишди». Буни Ҳасан ва Қатодалар ҳам ривоят қилишган.
Мужоҳиднинг фикрича, Фотиҳа сураси Мадинада нозил бўлган.
Ҳусайн ибн Фазл айтади: «Ҳар бир олим ҳам янглишади. Бу Мужоҳиднинг хатосидир. Чунки у бу сўзи билан яккаланди. Уламолар бунинг хилофидадир».
Бунинг маккий сура эканлигига қатъий далил ушбу оятдир.
«Дарҳақиқат, биз сизга етти такрорланувчини (яъни Фотиҳа сурасини) ва улуғ Қуръонни бердик» (Ҳижр, 87-оят)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Убай ибн Каъб уммул Қуръон (яъни Фотиҳа)ни ўқиб бердилар. Шунда у киши: «Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ на Тавротда, на Инжилда, на Забурда ва на Қуръонда бу кабини нозил қилмаган. Албатта, у етти такрорланувчи ва менга берилган улуғ Қуръондир», дедилар.
Ҳижр сураси, шубҳасиз, Маккийдир. Энди Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Маккада ушбу оятни нозил қилиб, анча вақтдан кейин Мадинада Фотиҳа сурасининг нозил қилиши мумкин эмас. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунча йил Маккада туриб Фотиҳа сурасисиз намоз ўқиб юрганликлари ақлга сиғмайди.