A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тафсир илмининг манбалари
PDF Босма E-mail

Пайғамбар с.а.в. саҳобаи киромларга Қуръони каримнинг фақат лафзларинигина ўргатиб қўя қолмасдан, балки маъноларини ҳам тўлиқ тафсирини баён қилиб берганлар. Шу сабабдан саҳобаларнинг баъзилари бир сурани ўқишга бир неча йилни сарф қилар эдилар. М: Ҳазрат Умар р.а. “Бақара сурасини  саккиз йил ўқидим”- деганлар. Бу дегани фақат ёдлаш эмас балки тўлиқ ҳукмлари билан ўрганганлар.

Пайғамбар с.а.в. ҳаётлик чоғларида саҳобаларга бирор оятни тушунишлик мушкул бўлмаган. Мабодо бирор мушкиллик бўлса Расулуллоҳ с.а.в. дан тасалли берадиган жавобни олар эдилар.

Лекин Расулуллоҳ с.а.в.дан кейин Қуръоннинг тафсири ҳам мустақил илм суратида сақланишга зарурат туғилди. Токи баъзи даҳрий диншуносларнинг тарафидан Қуръоннинг маъносида таҳриф, ўзгартиришларга  йўл қўйилмаслиги ва умматга Қуръоннинг лафзлари билан бирга саҳиҳ маъноси ҳам сақланиб қолиши лозим эди.

Аллоҳнинг тавфиқи билан бу уммат ушбу ишни  гўзал суратда амалга оширди. Хозирда биз Қуръони каримнинг лафзлари билан бирга маънолари ҳам саҳиҳ равишда сақланиб қолганини қўрқмасдан айта оламиз. Бу илм бизга  Расулуллоҳ с.а.в.дан саҳобаи киромлар воситасида етиб келди

Қуръони каримни тафсир қилишликда қуйидаги манбалардан мадад олинади.

1. Қуръони карим.

Баъзида  Қуръонда бир оят мужмал тарзда, шарҳга муҳтож бўлиб келади ва буни Қуръоннинг ўзи возиҳ қилиб беради. Масалан:

اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ

Бизни шундaй тўғри йўлгa ҳидоят қилгин. Ўзинг неъмат бергaнлaрнинг йўлига.

Ушбу оятдаги неъмат берилган бандалар ким эканлиги Нисо сурасининг 69- оятида баён қилинган.

وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَأُولَئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ مِنَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ وَالصَّالِحِينَ وَحَسُنَ أُولَئِكَ رَفِيقًا

Ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар.

Ушбу оятда Аллоҳ неъмат берган бандалар набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар эканлиги баён қилинди.

Муфассирлар бир оятни тафсир қилишса, аввал Қуръондан унинг баёнини қидирадилар, агар Қуръондан унинг баёни топилса шуни ихтиёр қиладилар.

2. Ҳадис.

Яъни Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзлари, амаллари, иқрорлари ва сийратлари. Аллоҳ таоло Қуръонни баён қилиб беришни у зотга юклади. Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳаётларида ушбу нарса аъло даражада амалга оширилди. У кишинг  ҳаётлари Қуръоннинг тўлиқ амалий тафсири бўлди. Шунинг учун муфассирлар иккинчи ўринда ҳадисга эътибор қиладилар. Ҳадиснинг даражаларини ҳам эътиборга оладилар.

3. Саҳобаларнинг сўзлари.

У зотлар Қуръоннинг таълимини тўғридан-тўғри Расулуллоҳ с.а.в.дан ҳосил қилдилар. Бундан ташқари ваҳий нозил бўлаётган пайтда у зотлар мавжуд эдилар. Уларнинг кўз олдиларида Қуръоннинг нозил бўлиш жараёни намоён эди. шунинг учун қавллари эътиборли қавл бўла олади. Кейинги инсонларда эса бу даража хосил бўлмайди. Шунинг учун муфассирлар учинчи ўринда бу зотларнинг сўзларига эътибор қиладилар. Агар бирор оятнинг тафсирига саҳобалар иттифоқ қилган бўлсалар, муфассирлар шуни ихтиёр қиладилар, хилофига бирор тафсир баён қилишни жоиз деб билишмайди. Агар бирор оятнинг тафсирида саҳобаларнинг тафсири турлича бўлса, муфассирлар бошқа далилларнинг равшанлигида қайси тафсирга рожиҳ қарор беришликка қарайдилар. Бунинг учун муҳим усул ал-фиқҳ, усул ал-ҳадис, усул ал-тафсир қоидалари тадвин қилинган, ёзилган, ана шуларга эътибор қиладилар.

4. Тобеинларнинг сўзлари.

У зотлар Қуръоннинг тафсирини саҳобалардан тўғридан-тўғри ўрганишганлар. Шунинг учун уларнинг сўзлари тафсир илмида катта аҳамият ҳосил қилади.

5. Араб луғати.

Қуръон араб тилида нозил бўлганлиги учун уни тафсир қилишда бу илмни мукаммал билиш лозим бўлади. Қуръоннинг кўп оятлари зоҳирида фиқҳ, ақида ва  сабаби нузулга алоқаси бўлмаганлигидан у оятлар ҳақида Расулуллоҳ с.а.в., саҳобалар ва тобеинлардан тафсири нақл қилинмаган. Буни билишликда араб луғатининг аҳамияти катта бўлганлигидан тафсир қилишликда буларга ҳам эътибор қилинади. Бундан ташқари бирор оятнинг тафсирида ихтилоф қилинса, ихтилофли фикрларнинг муҳокамасини ҳал қилиш учун ҳам араб луғатидан истифода қилинади.

6. Тадаббур ва истинбот.

Қуръоннинг илмлари ниҳоясиздир. Аллоҳ кимга исломий илмларга басират ато қилган бўлса, у инсонга Қуръон илмларининг янги сирлари намоён бўлади. Шунинг учун муфассирлар ўз тафсирларида ўзларининг тадаббурларини ҳам баён қиладилар. Лекин бу тадаббурлар қачонки юқоридаги бешта манбага хилоф бўлмагандагина қабул қилинади. Агар муфассирнинг тадаббурлари мазкур манбаларга хилоф бўлса, улар қабул қилинмайди ва уларнинг эътибори ҳам йўқ.

Тафсирнинг ҳукми; фарзи кифоя.

Тафсирнинг мартабаси; бу илм Аллоҳ таълонинг  каломига алоқадор бўлгани учун энг баланд мартабада.

Қудратуллоҳ Сидиқметов тайёрлади