A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Жалолиддин Суютий р.а.нинг таржимаи ҳоли
PDF Босма E-mail

1. Исм ва насабалари:
У ҳофиз, имом, муаррих, адиб Абдурраҳмон ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Хизр ибн Айюб ибн Муҳаммад ибн Ҳумомиддин ал-Хузойрий ал-Асл ал Тулуний ал Мисрий ал Шофеий Жалолидин Абул Фазл.
Лубоб китобида келишича Суютий ёки Усютий Мисрдаги Усют ёки Суют ҳам деб аталадиган жойга нисбат берилган.

«Ал Минаҳул Бодия» китобида келишича, у киши Ибнул китоб, яъни  китобнинг ўғли деб ҳам лақабланарди. Чунки у кишининг отаси китобини олиб келишини онасига буюрганида китоблар олдида тўлғоқ тутиб, у киши дунёга келдилар.
2. Туғилиши ва етимликда вояга етиши:
849 йил ражаб ойининг бошларида якшанба куни шомдан кейин дунёга келди. Уни қарамоғига олган киши таълим олиши учун Изз ал-Киноний ал Ҳанбалийнинг ҳузурига олиб борди. У беш ёшу етти ойлигида отаси вафот қилганди. Қоҳира шаҳрида улғайди. Шу пайтда Қуръони Каримдан Таҳрим сурасига етганди. У кишининг таълимини катта уламолар жамоасига топширди. Улардан «Фатҳул Қодир» китобининг соҳиби Камол ибнул Ҳумом кабилар. Саккиз ёшга тўлмасдан Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди.
Сўнгра «Умдатул Аҳком», «Минҳож» (Нававий) китобини ёд олди. «Алфия ибн Молик», «Минҳож» (Байзовий). Бу китобларни асрининг уламоларига топшириб улардан ижоза олди.
3. Устозлари:
Жалолиддин Маҳаллий, Зайнул Уқбийлардан таълим олди. Отаси уни Ҳофиз ибн Ҳажарнинг мажлисига олиб борган.
864 йил, рабиъул аввал ойининг бошида илм олишликни бошлаган. Шамсус Сайромийдан «Саҳиҳу Муслим»нинг деярли ҳаммасини, «Шифо»ни ўқиган. «Алфияту Ибн Молик»ни ҳам ўқиб ҳали тугалламай таснифга қўл урган. Шамсус Сайромий унга араб тили грамматикасидан ҳам ижоза берган. Шамсус Сайромийда «Тасҳил»дан ҳам озгина ўқиган. Шамсул Марзабоний ал-ҳанафийга «Кофия» ва унинг мусаннифга тегишли бўлган шарҳини ўқиб берган.
Фароиз ва ҳисобни замонининг алломаси Шиҳабуддин Шармсаҳийдан ўқиган. Сўнгра Аллома Булқунийнинг дарсларини ҳам ўқиб берган. Шараф ал-Мунавийни ва муҳаққиқ ал-Диёр ал-мисрий Сайфуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-ҳанафийнинг дарсларини, Аллома Шаманийнинг дарсларини, Кофижийнинг дарсларини лозим тутган. Изз ал-Киноний ва бошқалардан ҳам таълим олган.
4. Ҳадис илмини билиши:
Суютий раҳматуллоҳи алайҳ ҳадис имло қилардилар. Ҳадисдан баҳслашувчиларга гўзал жавоб берардилар. Ҳадис илми, унинг фанлари, рижоллари, ғариби, матни, санади ва ҳадисдан ҳукмларни истинбот қилиб чиқариш бўйича замонасининг билимдони эдилар.
Ўзи ҳақида икки юз минг ҳадис ёдлаганлигининг хабарини берган ва «...агар яна кўпроғини топсам, ёдлардим», деганлар.«Ҳозир ер юзида бундан кўп бўлмаса керак», деб айтганлар.
5. Таълифотлари ва одамлардан ажралишлари:
Давудий у киишининг мўътамад, эътиборли ва фойдали таълифотларини ўрганиб чиқиб: «Беш юздан ошди», деб айтганлар.
Китобларининг машҳурлиги уни зикр қилишга эҳтиёж қолдирмайди. У кишининг таснифотлари ўзлари ҳаётлик чоғидаёқ ер юзининг машриқу-мағрибига тарқалиб кетганди.
Тез таълиф қилишликда Аллоҳнинг катта мўъжизаси эди. Шогирди Давудий шундай дейди: «Шайхнинг бир кунда уч дафтар таълиф ва таҳрир қилганини кўрдим».
У кишининг умри қирқ ёшга етганда одамлардан ажралиб Нил бўйидаги «Равзатул миқяс» деган жойда холи қолди. Дунёдан юз ўгириб, дарс бериш ва фатво беришни тарк қилиб, дўстларидан узоқлашиб, таснифотларининг кўпини таълиф қилган.
Таснифотларидан:
1.    «Ал- Итқон фий улумил Қуръан»
2.    «Итмамуд дирояти ли-қурроин ниқояти»
3.    «Ад Дуррул мансур фит тафсирил мансур»
4.    «Тафсирул Жалолайн»
5.    «Исъаафул мубатто фий рижалил муватто»
6.    «Ал Ашбоҳ ван назоир»
7.    «Алфиятул фарида фин наҳви»
8.    «Ал Музҳир фил луғат»
9.    «Буғйатул вуъаати фий тобақотил луғавиййин ван нуҳати»
10.     «Таърихул хулафои»
11.     «Ҳуснил Муҳазорати фий ахбари Миср вал Қоҳирот»
12.     «Тадрибур ровий»
13.     «Алжамиъус соғир» (фил ҳадис)
14.     «Жамъул жаваамиъ» (Жаамиъул кабир» номи билан машҳур)
15.     «Лубубун нуқули фий асбабин нуқули»
Ва бошқа таснифотлари бор.
6. Маноқиблари:
«Разотул Миқяс»да яшаб, то умрининг охиригача у ердан кўчиб кетмади.
У кишининг зиёратига амирлар келиб совғалар улашарди, у киши эса олмасди. Ал Ғурий унга бир бичилган қул ва минг динор ҳадя қилганда, қулни олиб қолиб, динорларни қайтариб берган экан. Қулни озод қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларига хизматчи қилиб қўйган эканлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушларида етмишдан зиёд кўрганлар. Расулуллоҳ с.а.в. унга: «Кел, эй суннатнинг шайхи», деган эканлар.
Шайх Суютий раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди Муҳаммад ибн Алий ал-Ҳаббак айтади: «Бир куни қайлула вақтида шайх менга «Асрни Маккада ўқишни хоҳлайсанми? Шарти шуки, буни мен вафот этгунимча ҳач кимга айтмайсан», деди. Мен: «Ҳа», дедим. У менинг қўлимдан ушлади ва: «Кўзларингни юм», деди. Мен кўзимни юмгандим, у мен билан бирга йигирма етти қадамча юрди ва: «Кўзингни оч», деди. Қарасам, биз «Бобул муалло»да эдик. Ҳарамга кириб тавоф қилдик ва зам-зам сувидан ичдик».
Таълифотларининг ўзи у кишининг кароматига кифоя қилади.
7. Вафоти:
Чап қўлидаги қаттиқ шиш сабабидан етти кун касал бўлиб ётгач, 911 йил 19 жумадул аввалда жума куни саҳар пайтида олтмиш бир ёшда вафот этди.
Аллоҳ таоло у кишини Ўз раҳматига олган бўлсин.

Қудратуллоҳ Сидиқметов тайёрлади