A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Жалолиддин ал-Маҳаллий р.а.нинг таржимаи ҳоли
PDF Босма E-mail

1. Исм ва насаблари:
Аллома имом, имомларнинг ягонаси Муҳамммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад  ибн Иброҳим ал-Маҳаллий ал-Шофеий ал-Мисрий Жалолиддин, муфассир, фақиҳ, калом илми, усул илми, наҳв илми ва мантиқ илмларининг билимдонидир. У зотни Ибн Имод ўзининг «Шазарот»китобида арабларнинг Тафтазонийси, деган.

2. Туғилиши ва вояга етиши:
791 йил Мисрда туғилган. Фиқҳ, калом, усул, мантиқ ва наҳв илмлари билан шуғулланиб бу илмларнинг билимдони бўлди.
3. Устозлари:
Ал-Бадр Маҳмуд ал-Уқсуроий, Бурҳон ал-Байжурий, Шамсул Бисотий, Ало ал-Бухорий ва бошқалар. Шараф ибн Кувайкдан ҳадис эшитган.
4. Сифатлари:
У зот аллома бўлиб, фаҳм ва заковатда намуна эди.
Замондошларидан баъзилари у ҳақида шундай дер эди: унинг зеҳни олмосни тешиб ўтарди.
Кўп китоб ёдлаганидан бадани қизиб ёдлай олмай қолар эди.
Салафи солиҳларнинг йўлида юришда асрининг намунаси эди. Тақво, амри-маъруф ва наҳй мункарда пешқадам эди. Туғёнкор золимлар ва ҳокимларнинг катталарига рўбарў бўларди ва унинг ҳузурига келишганда уларга эътибор бермасди. Уларга ўзининг олдига киришга изн бермасди.
Ўта қатъиятли бўлиб бировнинг риоясини қилмасди. Буюк қозиларнинг мажлисларида уларга мададкор эди. Улар унга бўйсунардилар. Ундан ҳайиқиб турардилар. У билан маслаҳатлашардилар.
5. Қозилик мансабидан бош тортиши ва мударрислик қилиши:
У кишига кўп кароматлар зоҳир бўлган. У кишига катта қозилик таклиф қилинганда у киши кўнмади. Муайядиййя ва Барқуқийя мадрасасида фиқҳдан дарс беришга тайинланди. Улов ва кийимларида ўта камтар эдилар. Тижорат билан касб қилар эдилар.
6. Таълифотлари:
Сафар қилиб олиб келишга арзигулик бўлган ғоятда мухтасар, иборалари бехато, жумлалари гўзал ва тушунарли китоблар ёздилар. Одамлар бу китобларни яхши қабул қилиб уларни қўлма-қўл қилдилар. Жумладан:
1. «Шарҳу жамъил жавамиъ лил-Субкий» (усулда)
2. «Шарҳул минҳож» (Шофеий мазҳаби фиқҳида)
3. «Шарҳул Варақот» (усулда)
4. «Шарҳу буркал мадиҳ ва манасик ва китабун фил жиҳад».
5. «Мухтасарул танбеҳ лиш-Шеърозий» (Шофеъий фиқҳида).
Тугалланмаган таълифотларидан: Ибн Ҳишомнинг «Қоваид» китобига шарҳ. «Шарҳут тасҳил» (Ибн Молик), «Шарҳу ал-Шамсийя» (мантиқ) ва ҳ.к.з.лар.
Тугалланмаган китобларининг энг машҳури «Тафсирул Қуръон» бўлиб, уни Жалолиддин Суютий раҳматуллоҳи алайҳ  охирига етказган. Бу тафсирда у киши Қуръони Каримнинг Каҳф сурасидан бошлаб то Қуръоннинг охиригача тафсир қилган. У ғоятда гўзал тузилган. Фотиҳа сураси ва Бақара сурасидан озгинасига ҳам тафсир ёзганлар.
7. Вафоти:
Аллома 864 йилнинг биринчи куни вафот қилган.
Аллоҳ таоло у кишини Ўз раҳматига олган бўлсин.

Қудратуллоҳ Сидиқметов тайёрлади