A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Муфассирлар даражалари
PDF Босма E-mail

«Тафсир», «муфассир» деган сўзлар бизга таниш, лекин ҳаммамиз ҳам муфассирлик қандай масъулиятли ва шарафли мартаба эканини билмасак керак. Келинг, муфассирлардек улуғ мақом соҳиблари, уларнинг даражалари ҳамда баъзи фазилатлари ҳақида сўз юритамиз. Муфассирлар Аллоҳ таолонинг Каломидаги муродини, ундаги мақсадни инсоний тоқатлари миқдорича аниқлаш ва баён қилишга бел боғлаган инсонлар ҳисобланадилар.

Уларнинг бу йўлдаги изланишлари, қанчалик илм соҳиби эканликларини билиш учун Аллоҳ таоло уларни саодат манбаи ҳисобланадиган Қуръони Каримнинг ходимлари бўлишдек улуғ мақомга қўйганининг ўзи кифоя. Энди  уларнинг тартиби ва шу асосдаги баъзи фазлларини баён қиламиз:

1. Аввало, Аллоҳ таолонинг Ўзи Каломини баён қилишга кафил бўлган:

«Албатта, уни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамиздадир. Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур. Сўнгра уни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамиздадир» (Қиёмат сураси, 17–19-оятлар).

Демак, Аллоҳ таоло Ўз қадим Каломининг биринчи муфассири ҳисобланади. Шунинг ўзи ҳам муфассир олимларимиз учун фахрдир. Муфассирлар учун бундан ортиқ фазилат ва бахт бўлиши мумкинми?!

2. Қуърони Каримни тафсир қилиш Аллоҳнинг ҳабиби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вазифалари ҳисобланади:

«Очиқ-ойдин баёнотлар ва китоблар ила (юбордик). Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар» (Наҳл сураси, 44-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам Қуръони Карим оятларини сўзлари ва феъллари билан  баён қилганлар. У Зот алайҳиссалом Қуръоннинг иккинчи муфассири ҳисобланадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдек Зотнинг йўлларидан юриш ва уни давом эттириш каби шарафли мақом борми?!

3. Набий алайҳиссалом жиянлари Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳақларига: «Аллоҳим, унга Қуръон таъвилини ўргат!» – деб дуо қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари ижобат бўлиб, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Қуръон илмларининг энг забардаст олими бўлиб етишганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ҳақларида Аддуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Ибн Аббос – Қуръоннинг нақадар моҳир таржимони!» деганлар. Бундан ортиқроқ фахр ва фазл борми?!

4. Қуръонни ўрганиб, уни инсонларга таълим берган кейинги замонадаги кишилар энг яхши инсонлар дея эътироф этилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга таълим берганингиздир», деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ҳадисдаги Қуръон таълимига уни ўқиш қоидаларини ўргатиш ҳам унинг маънолари тафсирини таълим бериш ҳам киради. У ҳолда Қуръонни ўрганиб, уни инсонларга ўргатишдек улуғ мақом борми?!

«Фавз ул-кабир» китоби асосида

Аъзамжон Тошпўлатов тайёрлади