A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда муҳаббат мавзуси
PDF Босма E-mail

Муҳаббатнинг ўзи нима?

Қизиқ савол. Бунга қандай жавоб берса, тўғри бўларкин? Эҳтимол, муҳаббатнинг аниқ таърифини «бирор нарсага яқин бўлганда бирга бўлиш ва ундан узоқлашганда соғинч кўринишида руҳан боғланиш» дейиш мумкиндир. Аммо бу инсоннинг инсонга бўлган муҳаббати ҳақидаги маъно бўлади. Лекин бу маъно Аллоҳга нисбатан ишлатилмаслигига ҳеч шубҳа йўқ. Чунки Аллоҳ азза ва жаллага бирга бўлиш ҳамда соғиниш нисбати берилмайди (яъни Аллоҳ бир нарса билан бирга бўлди ёки бирор нарсани соғинди, дейилмайди).

 

Шундан келиб чиқиб, Аллоҳнинг муҳаббати борасида бундай айтамиз: «Аллоҳнинг инсонга бўлган муҳаббати ундан рози бўлгани ва мағфират қилганидир» ёки «Бу муҳаббат инсонга Аллоҳ ҳадя қилган эҳтиромининг айни ўзидир».

 

Эҳтимол, сиз: «Унда Аллоҳнинг инсонга бўлган муҳаббатини раҳмат, мағфират, розилик ва шу каби маънолардан мустақил бўлган ҳамда ўхшашу мутаносибликдан йироқ бўлган ҳақиқий маъносини бизга тушунтириб беринг», деб айтарсиз.

Мен жавоб бериб бундай дейман: «Биз Аллоҳнинг инсонга бўлган муҳаббатини Аллоҳ Ўзининг олий Зотига нисбат берган қўл, кўз, истиво, келиш каби нарсаларни тушуниб етган йўл орқали англаймиз. Бу ўтган солиҳ инсонлар интилган ва тутган йўлдир. Биз Аллоҳ таолонинг Зоти ва сифатларида Уни ўхшашу мутаносибликдан холи қилишимиз билан бирга, Унинг Ўзи айтганидек, қўли бор, кўзи бор ва истивоси бор, деймиз».

Шунингдек, албатта, Аллоҳнинг инсонга бўлган муҳаббати бор, деб айтамиз. Уни қандайдир таъвил қилишга уринмаймиз ва бунда жасорат ҳам кўрсатмаймиз.

Балки, одамлар ичидан кимдир: «Сиз ҳозир инсонга у пайдо бўлган вақтда Парвардигорнинг унга бўлган меҳри ҳақида гапиряпсиз, лекин биз Қуръонда инсонга бўлган Аллоҳнинг муҳаббати ҳақидаги бирор эълонни кўрмаяпмиз. Қуръондаги хабар унинг азиз ва мукаррам қилингани, инсон вужудида ҳаракатланувчи руҳ Унинг Ўзига мансублиги ҳамда фаришталарни унга сажда қилишга буюргани ҳақидаги маълумотлар-ку – булар ҳақида сўрамаймиз. Аммо қани инсонга бўлган Аллоҳнинг муҳаббати тўғрисидаги маълумот?» дейиши мумкин.

Жавоб шуки, албатта, эҳтиромдан иборат сиз айтган, сиз хабардор бўлган ушбу кўринишлар (яъни унинг азиз ва мукаррам қилингани, инсон вужудида ҳаракатланувчи руҳ Унинг Ўзига мансублиги ҳамда фаришталарни унга сажда қилишга буюргани ҳақидаги кўринишлар) фақатгина бир нарсанинг натижасидир. Хўп, ўша нарсанинг ўзи нима, дейсизми? Унинг муҳаббатдан бошқа нарса бўлиши беҳуда гап ҳисобланади. Яъни айнан сиз айтган нарсалар муҳаббатдир.

Ҳар бир мусулмон билиши лозим бўлган Ислом ақидасидаги биринчи қоида шуки, Аллоҳнинг инсонга бўлган муҳаббати азалий ва қадимийдир. Аллоҳ муҳаббатининг натижаси бўлган эҳтиром ҳам азалий ва қадимийдир. Иккиси (муҳаббати ва эҳтироми) ҳам Аллоҳнинг қазоси ичига кирувчидир. Бу эса келажакда бўладиган барча нарсаларни билишдаги Аллоҳнинг илмидир.

Осмондан ёғаётган ёмғирга эътибор берганмисиз? Ушбу ёмғирдан кейин ер ям-яшил бўлади. Бу икки ҳолат ўртасидаги вақт яратиш ва рўёбга чиқаришда намоён бўлади.

Шунга ўхшаш Аллоҳнинг инсонга бўлган муҳаббати унга эҳтиром қилишининг сабабидир. Сиз бу иккиси ўртасидаги тартибни амалга ошириш ва намоён бўлиш босқичида кўрасиз. Лекин буларнинг иккиси (муҳаббат ва эҳтиром) ҳам қадимий бўлиб, Аллоҳ таоло уларни илоҳий иродаси ва намоён этишда аввалги ўринга қўйган.

Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутийнинг

«Ал-Ҳуббу фил-Қуръан» китобидан

Абдуллоҳ ҒУЛОМОВ таржимаси