A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Муфассир масъулияти
PDF Босма E-mail

Муфассирлик ўта масъулиятли ва буюк мақом бўлиб, бундай мақомга ҳамма ҳам етишолмайди. Муфассир Аллоҳ таолонинг Каломидаги маънолардан, сир-асрорлардан воқиф бўлиши учун  соф эътиқодли, ибодатларда бардавом, ихлосли бўлиши зарур. Бузуқ эътиқодли, беамал, ҳавойи нафсига мубтало бўлган киши муфассирликдек мақом соҳиби бўлолмайди. Фараз қилайлик: бундай одам ўзини муфассирман, деб даъво қилганда ҳам, Аллоҳ таолонинг Каломи бўлмиш Қуръонни тўғри фаҳмлай олмайди, натижада ҳавойи нафсининг ортидан юриб, ўзини ҳам, бошқаларни ҳам адаштиради.

 

Етук олимлардан Заркаший раҳматуллоҳи алайҳ «Бурҳон фи улумил-Қуръон» номли китобларида: «Билгинки, қалбида бидъатга мойилликми, кибру ҳавоми, дунё муҳаббатими ёки гуноҳларда бардавомлик бўлган, комил иймон соҳиби бўлмаган киши ваҳий (оятлар) маъносини фаҳмлай олмайди. Чунки бу иллатлар уни тўсиб қўювчи тўсиқлардир», деганлар. Суютий раҳматуллоҳи алайҳ бунга далил сифатида Аллоҳ таолонинг Аъроф сурасидаги 146-оятни келтирадилар:

 

«Энди  ер юзида ноҳақ мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишлари сабабидандир».

Суфён раҳматуллоҳи алайҳ оятнинг маъноси «Ундай инсондан Қуръонни тушунишни олиб қўяман», деганидир», дейдилар.

Имом Табарий тафсир китобларининг муқаддимасида: «Муфассирлик шартларининг биринчиси тўғри эътиқод бўлса, кейингиси дин йўл-йўриғи, амру наҳйиларига  мустаҳкам амал қилишдир. Чунки динида ёлғончи бўлган кишига дунё ишлари ишониб топширилмайди. Шундай экан, қандай қилиб диннинг устуни бўлмиш Қуръони Карим тафсиридек масъулиятли ишни топшириш мумкин?! Агар ундай киши диндан чиққан кишилардан бўлса, фитнага сабаб бўлиши, инсонларни йўлдан оздириши мумкин», деганлар.

Бундан кўриниб турибдики, диннинг салоҳияти барча ўринларда эътиборли эканлиги билан бир қаторда муфассирлар борасида ҳам алоҳида диққатга сазовордир.

 

Аъзамжон ТОШПЎЛАТОВ