A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ибн Атийя «Ал - Муҳаррар ал-важиз фий тафсири ал- Китоб ал-азиз
PDF Босма E-mail
Ибн Атийянинг тўлиқ номи Абу Муҳаммад Абдулҳақ ибн Ғолиб ибн Атийя ал-Андалусий 175 ал-Мағрибий ал-Ғарнотий бўлиб, Андалусдаги Ал-Маррийя шаҳарининг қозиси бўлган. Қозилик даврида ҳақиқат ва адолатни ўзига касб қилган. Айтишларича, у Мағрибдаги Мурсийя шаҳари қозилигининг ҳам даъвосида бўлган, аммо Мурсийяга киритилмаган. У Мағрибнинг Лариқа шаҳрига кирган ва у ерда тажовузкорона ўлдирилган.
Ибн Атийя тўрт юз саксон биринчи ҳижрийда таваллуд топиб, беш юз қирқ олтинчи йилда Лариқа шаҳрида вафот этган. Ибн Атийя аҳли илм оиласида туғилди, яшади ва ўсди. Унинг отаси Абу Бакр Ғолиб ибн Атийя улуғ олим, имом ва кўп олимлардан таҳсил олган фақиҳ эди. Бобоси Атийя ҳам фазлли, илмли инсон эди. Шунинг учун набира Абу Муҳаммаднинг фазлу камолда етукликка эришиши ажабланарли эмас.
Ибн Атийя ниҳоятда фаҳм-фаросатли, закий, ҳар қандай муаммони ҳал этишга қодир ақл эгаси эди. У илмнинг деярли барча соҳаларини: аҳкомлар, ҳадис, тафсир, араб тилининг наҳви ва сарфи, луғат илмларини пухта эгаллаган адиб, шоир ҳам эди.
Абу Ҳайён Ибн Атийянинг таърифида шундай деган: «У тафсир ёзган олимларнинг энг буюги, таҳлил ва таҳрир қилувчиларнинг энг афзали эди».
Ибн Атийя ўз отаси, Убай Али ал-Ғассоний  Ас-Сафдийдан ривоят қилган. Унинг шогирдлари эса Абу Бакр ибн Абу Ҳамза, Абул Қосим ибн Ҳубайш, Абу Жаъфар ибн Маддо ва бошқалар эди.
Ибн Атийянинг энг катта ва машҳур китоби «Ал-Муҳаррар ал-важиз фий тафсири ал-Китоб ал-азиз» номли тафсиридир. Бундан ташқари унинг қилган ривоятлари ва шайхларининг номи тартибланган ҳадис китоби ҳам бор.
Ибн Атийянинг илми кенг қамровли бўлгани учун Ибн Фарҳун «Дебож» асарида Имом Молик мазҳабининг етакчилари қаторига қўшган бўлса, Имом ас-Суютий «Бағийятул вуъот» китобида наҳв илмининг устуни деб таърифлайди.
Ибн Атийянинг «Ал-Муҳаррар ал-важиз фий тафсири ал-Китоб ал-азиз» номли тафсири бошқа тафсирлар ва барча муфассирлар орасида олий қимматга эгадир. Бунинг ягона сабаби муфассир илмий фазилатининг ортиқлигида, тафсир ёзишда бутун диққат, масъулият ва жидду жаҳдини сарф қилганидир.
Ибн Халдун ўзининг «Муқаддимасида ёзишича, Ибн Атийя тафсирининг саҳиҳга яқинлиги уни Андалус ва Мағриб уламоларининг қўлларидан тушмаслигига сабаб бўлди».
Ибн Атийнинг бу машҳур тафсири ҳозиргача қўлёзма ҳолида   сақланмоқда. У катта-катта ўн жилддан иборат. Миср кутубхонасида унинг фақат тўртта жилди: учинчи, бешинчи, саккизинчи ва ўнинчи жилдлари мавжуд.
Муаллиф ўз тафсирида аввал Қуръони Карим оятини ёэиб, кейин ширингина, енгилгина тафсир қилади. Ундан кейин нақлий тафсирлардан қисқача ривоятлар келтиради ва бу нақлда, асосан, Ибн Жарирнинг тафсиридан фойдаланади. Муфассирлар билан бироз енгил муноқаша-мунозаралар қилади. Ўз сўзларини араб шеърлари билан қувватлайди. Оятларнинг наҳвий таҳлилига, қироатлардаги нозик ихтилофларга ҳам ўз аҳамиятини қаратади ва ортиқча чўзиб юбормасдан керакли фикрларни баён этади.
Абу Ҳайён ўз тафсирининг муқаддимасида Ибн Атийя ва Аз-Замахшарий тафсирлари орасида ўзаро яқинлик борлигини айтиб: «Ибн Атийянинг тафсири нақл кўпроқ, кенг қамровли, холисроқдир. Аз Замахшарийнинг тафсири эса лафзи қисқа, маъноси шомилроқдир».
Ибн Таймийя ҳам мазкур икки тафсир орасида яқинлик борлигини таъкидлаб «Фатово»сида шундай ёзади: «Ибн Атийянинг тафсири Аз-Замахшарийнинг тафсиридан яхшироқ, нақли ҳам, баҳси ҳам саҳиҳроқ, бидъатлардан узоқроқдир. Балки кўп жиҳатлари афзалроқ, айтиш мумкинки, тафсирларнинг энг яхшисидир». Худди шундай фикрни Ибн Таймийя «Усул ут-тафсир» китобининг муқаддимасида ҳам айтган: «Ибн Атийянинг тафсири нақл кўпроқ, кенг қамровли, холисрокдир. Аз-Замахшарийнинг тафсири эса лафзи қисқа, маъноси шомилрокдир». «Ибн Атийянинг тафсири аҳли сунна вал жамоага мосроқ, Аз-Замахшарийнинг тафсирига нисбатан бидъатдан саломатрокдир. Агар нақлий тафсирлардан олинган гаплар қандай бўлса шундайлигича келтирилганда янада яхшироқ бўларди. Чунки Ибн Атийя, асосан, Ибн Жарир ат-Табарийдан нақл қилган. Ибн Жарир эса муфассирларнинг энг улуғидир. Холбуки, Ибн Атийя салаф олимларидан нақл қилиб, шундайлигача қолдирмаган. Балки  муҳаққиқларнинг каломи сифатида баъзи мўътазила мазҳаби уламоларининг изоҳларини берадики, бу изоҳлар Ибн Жарир нақлига зийнат эмас, қусурга ўхшаб қолган. Масалан: «Юнус» сурасининг 26-ояти «Эзгу иш қилганларга чиройли (савоб − жаннат) ва зиёдалик (Аллоҳнинг дийдорини кўришлик) бордир» тафсирида Ибн Атийя шундай дейди: «Жумҳури уламо айтади: «Ал-Ҳусно»дан мурод жаннатдир. «Аз-3иёда»дан мурод Аллоҳни кўришдир».
Ибн Атийя бу тафсирни қувватлаш учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Абу Мусо ал-Ашъарий орқали ҳадис ривоят қилади. Кейин яна сўзида давом этади: «Бир фирқа эса «Ал-Ҳусно»ни яхшилик деб, «Аз-3иёда»ни шу яхшиликни етти юз баробар кўпайтирилиши деб тафсир қилган». Ибн Атийя бунинг исботи учун ҳам ҳадис ривоят қилади, ҳадиснинг матнидаги «юзоъафу лиман яшаа-у» оятига ишора қилиб: «Агар аввалги тафсирни айтган жумҳур ровийлари  улуғларининг ҳурмати бўлмаганда, кейинги фирқанинг гапи қувватлашга муносиброқ эди», дейди ва иккинчи гапни қувватлашга ўзининг далилларини келтиради. Бу нарса Ибн Атийянинг жумҳурнинг ҳурматидан уларнинг фикрини қувватлаган бўлса-да, охиратда Аллоҳни кўриш масаласида мўътазилийлар билан ҳамфикр эканлигини кўрсатади.