A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Икки дунёни истанг
PDF Босма E-mail

«Ким охират экинини (савобини) истар экан, Биз унга экини (ҳосили)ни зиёда қилурмиз. Ким дунё экинини истаса, Биз унга ўшандан берурмиз ва унинг учун охиратда насиба бўлмас» (Шўро, 20).

Оятнинг асл матнидаги «ҳарс» сўзи амал ва касб (даромад)ни билдиради. Унинг луғавий маъноси уруғни ерга қадашни англатади. Баъзида бу сўз мевага нисбатан ҳам қўлланади. Қилинган иш-ҳаракатнинг натижаси экилган экиннинг мевасига ўхшатилган. Абдуллоҳ ибн Умарнинг ушбу сўзи ҳам буни исботлайди: «Гўё абадий яшайдигандек дунё учун ҳаракат қил, худди эртага ўладигандек охират тадорикини кўр». Ана шундай кишини «ҳорис» дейилади. Демак, оят мазмуни: кимдаким Биз ризқ қилиб берган нарсалардан охират савобини кўзлаб сарфласа, Аллоҳнинг ҳаққини адо этса ва дин ривожи йўлида инфоқ-эҳсон қилса, яхшиликларининг ҳар бирига ўн баробардан то етти юз баробаргача ёки бундан ҳам кўп савоб берамиз...

«...Биз унга экинини зиёда қилурмиз». Яъни  уни ибодат қилишга муваффақ этамиз ва унга буни қулай қилиб қўямиз.

Айтадиларки, «охират ҳарси»дан мурод тоатдир, яъни ким тоат қилса, унга савоб бор.

Яна «экинини зиёда қилурмиз»дан мақсад унга охиратдаги савоб билан билан бирга дунёдан ҳам насиба берурмиз.

Қатода айтадилар: «Аллоҳ таоло охират нияти учун қилинган ҳар бир хайрли иш мукофотига дунёда ҳам Ўзи истаган неъматларини беради, аммо дунёнигина кўзлаб амал қилганларга фақатгина дунёсини беради, холос».

Яна дейдилар: «Аллоҳ таолонинг бу оятини шундай тушуниш мумкин: ким охирати учун амал қилса, Биз унинг амалини янада орттирамиз, дунёдан унинг фойдасига ёзган нарсаларимизни унга ато этурмиз. Лекин кимдир дунёсини охиратидан устун қўйса, унга охиратда оловдан бошқа насиба бўлмас. Бунинг устига у охиратдан дунёни ҳар қанча устун қўймасин, унга дунёда Биз белгилаб қўйган ризқдан ортиқчасини қўлга киритолмайди».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, «Ким охират экинини (савобини) истар экан», яъни яхши кишилардан қай бирлари ўзининг солиҳ амали билан охират савобидан умидвор бўлса, «...Биз унга ҳарсини (яъни  яхшиликларини) зиёда қилурмиз».

«Ким дунё экинини истаса», яъни  унга Аллоҳ ато этган мол-дунё билан раёсатга ва ман қилинган нарсаларга етишишни истаса, уни ризқдан маҳрум қилиб қўймаймиз, бироқ моли охиратда унга ҳеч бир фойда келтирмайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Кимдаким нақд (дунё)ни истаса, Биз (шу дунёда) Ўзимиз истаган кимсаларга хоҳлаганимизча нақд қилиб берурмиз. Сўнгра (охиратда) унга жаҳаннамни хор ва зор бўлган ҳолида тобланадиган жой қилиб берурмиз. Кимки охиратни истаса ва мўминлик ҳолида (ўз) саъйи билан ҳаракат қилса, бас, ундай зотларни саъйлари (Аллоҳ наздида) манзурдир» (Исро, 18-19).

 

Қуртубийнинг «Ал-Жомеъ ли-аҳкоми-л-қуръон» тафсири асосида Нўъмон Абдулмажид тайёрлади