A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Мўминларнинг сифатлари
PDF Босма E-mail

«Мўминлар Аллоҳ (номи) зикр этилганда диллари қўрқувда бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганда имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина таваккул қиладиган, намозни мукаммал ўқийдиган ва ризқ қилиб берганимиздан эҳсон қиладиган кишилардир» (Анфол, 2-3).

Ибн Аббос оятнинг тафсирида айтадики, «Мўминлар Аллоҳ (номи) зикр этилганда диллари қўрқувда бўлади ва фарзларни адо этадилар, оятлари уларга тиловат қилинганда имонлари
(да­ги тасдиқ) зиёда бўлади, Парвардигорларигагина таваккул қиладилар ва бошқасидан умид қилмайдилар».

Мужоҳид оятнинг биринчи қисмини «Мўминлар Аллоҳ зикр қилинганда қалблари ҳайи­қадиган кишилардир», тарзида тафсир қилган.

Қатода бўлса уни «Мўминлар Аллоҳ зикр қилинганда Аллоҳ таборак ва таолодан ҳайиқиб, хавфсираб, қўрқиб титрайдиган кишилардир», тарзида изоҳлаган.

Рабиъ эса «иймонлари зиёда бўладиган» оятини «қўрқувлари ортадиган», деб таъвил қилган.

Ибн Аббос «намозни мукаммал ўқийдиган» оятида беш маҳал намоз кўзда тутилганини айтади. «...ва ризқ қилиб берганимиздан эҳсон қиладиган», жумласини «молларининг закотини берадиганлар», дея изоҳлайди.

Мазкур оятлар борасида Имом Табарийнинг тафсирларида шундай дейилади: «Аллоҳ таоло бу оятлари билан гўё шундай демоқда: Аллоҳ ва Расулига хилоф иш қиладиганлар, Аллоҳдан нозил бўлган китобдаги буйруқ ва қайтариқларга бўйсунмаганларни мўмин деб бўлмайди. Ҳақиқий мўминлар Аллоҳ зикр қилинганда қалби қўрқувга тушадиган, Унинг амрига итоат этадиган, Унинг азобидан хавфсираб, мудом зикрида бўладиган, олдида оятлар ўқилганда уларни тасдиқлаб, Аллоҳнинг ҳузуридан тушганлигига чин дилдан ишонадиган, тиловатлар таъсирида иймони зиёда бўладиган, Аллоҳнинг ўзига ишониб, ўзгасидан бирор нарса умид қилмайдиган ва қўрқмайдиган кишилардир. Улар яна фарз намозларни тўкис адо этадилар ва Аллоҳ уларга ризқ қилиб берган моллардан Парвардигор буюрган ўринларга ҳамда таъминоти зиммаларида бўлганларга инфоқ-эҳсон қиладилар».

Парвардигор барчамизга Ўзи мадҳ этган ана шундай чин мўминлик сифатларига эга бўлишни насиб этсин!

 

«Тафсири Табарий» асари асосида Нўъмон Абдулмажид тайёрлади.