A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳидоятдан залолатга қайтманг
PDF Босма E-mail

(Улар Мусога)  айтдилар: “Бизни сеҳрлаш учун ҳар қандай мўъжиза келтирсанг ҳам, биз сенга имон келтирувчи эмасмиз”
Шундан кейин улар устига тўфон, чигиртка, бит, бақалар ва қон (балолари)ни аниқ мўъжизалар сифатида юбордик. (Улар олдиндан) жиноятчилар қавми эди. Улар устига азоб тушганида дедилар: “Эй Мусо! Раббингга сендаги берган аҳди (ҳурмати) билан биз учун дуо қил! Қасамки, агар бизлардан (шу) азобни кўтарсанг, албатта, сенга имон келтирамиз ва сен билан бирга Исроил авлодини (ўз юртларига) жўнатамиз! Улардан ўзлари етиб келаётган (маълум) муддатгача азобни кўтарганимизда эса, ногоҳ улар (яна аҳдни) бузаяптилар.
Бас, (Биз) улардан “ўч олдик” - оятларимизни ёлғонга чиқарганлари ва улардан ғафлатда бўлганлари сабабли уларни денгизга ғарқ қилдик” (Аъроф, 132-136).
Оятда зикри келган қавм золим подшоҳ Фиръавннинг жамоасидир. Бундан олдинги оятларда Мусо (алайҳиссалом) Фиръавнни ҳақ йўлга чақиргани ва у Пайғамбардан мўъжиза талаб қилгани, мўъжизани кўргач эса уни сеҳр дегани ва ҳидоятга эргашганларга зулм қилиши баён этилади. Улар “Мусо бизни ўз томонига оғдириш мақсадида ҳар қанча сеҳр қилса ҳам унга эргашмаймиз ва пайғамбар эканига имон келтирмаймиз”, дея ўз қайсарликларини намоён этишган.
Аллоҳ таоло уларнинг устига бир қанча азоб-уқубатлар юборади. Кучли ёмғир ёғади. Нил дарёси уларнинг устига қон бўлиб оқади. Чигирткалар зироатларини еб битиради. Узоққа учадиган қора чигиртка, тошбақа, қурбақа, бурга балосидан анча  заҳмат чекишади. Шундан сўнг улар тавба қилиб, Мусо (алайҳиссалом)нинг ҳузурларига келади ва дуо қилишини сўрашади: “Эй Мусо! Раббингга сендаги берган аҳди (ҳурмати) билан биз учун дуо қил! Қасамки, агар бизлардан (шу) азобни кўтарсанг, албатта, сенга имон келтирамиз ва сен билан бирга Исроил авлодини (ўз юртларига) жўнатамиз!” Исроил авлодининг оталарини юрти муқаддас Шом ерлари бўлиб, уларни Ватанларидан ҳайдаб чиқаришган эди.
Ҳолбуки, Мусо (алайҳиссалом) Фиръавнга асо (Мусо алайҳиссаломнинг аждарҳога айланган асолари), қўл (Мусо алайҳиссалом қўлларини қўлтиқларига солганида ундан нур таралганлари) каби бир қанча мўъжизалар кўрсатиб, ўзларининг Пайғамбар эканликларини айтган эдилар. Бироқ улар барча мўъжизаларни инкор этишади. Шунда у зот: “Эй Раббим, банданг Фиръавн Ерда мансабга эришди ва зулм қилди. Унинг қавми Сенга берган аҳдини бузди. Уларни азобга гирифтор эт. Токи бу менинг қавмимга насиҳат, кейинги авлодга ибрат бўлсин”, дея дуо қилдилар. Аллоҳ таоло Мусо (алайҳиссалом)нинг дуоларини ижобат қилди. Тунда Мусо (алайҳиссалом) олти юз минг кишидан иборат Исроил авлодлари билан ярим кечаси шаҳарни тарк этишди. Бу воқеадан хабар топган Фиръавн дарғазаб бўлиб ҳисобсиз лашкарлари билан уларнинг ортидан таъқиб қилади. Мусо (алайҳиссалом) Аллоҳ таолонинг амри билан денгизга асоларини урди, сув ўн икки жойдан бўлинди. Мусо (алайҳиссалом) ва қавми ўтиб бўлгач, Фиръавн келди ва лашкарлари билан уларнинг ортидан от солади. Бироқ Мусо (алайҳиссалом)га эминлик берган сув Фиръавнни лашкарлари билан битта қолдирмай ўз домига тортиб кетади. Бу ҳаддидан ошган бандаларга Аллоҳ таолонинг бу дунёдаги жазоси эди.
Баъзан инсонлар билиб-билмай Ҳақ таолонинг амрларига саркашлик қилишга уринади. Ҳидоятдан залолатга оғади. Аллоҳ таоло тўғри йўлдан адашишдан барчамизни Ўз паноҳида асрасин.

“Насафий”, “Руҳул баён”, “Фатҳул Қодир”
тафсирлари асосида
Абдувоҳид ЎРОЗОВ тайёрлади.