A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Энди тўхтарсизлар!!!
PDF Босма E-mail

Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?! (Моида;90-91)

Қуръони каримда шаръий аҳкомларнинг иллатлари қисқа шаклда баён қилинган. Лекин хамр (яъни, ароқ ва шу каби ақлни тўсувчи барча нарсалар) ва қиморнинг иллатини батафсил баён қилиб келтирган. Жумладан: хамр ва қимор ифлосдир, бу иккиси мўминларнинг ўртасига адоват ва ёмон кўришликни ташлайди, Аллоҳнинг йўлидан, Унинг зикридан тўсади ва намоздан чалғитиб қўяди, улар шайтоннинг ишидир, шайтон эса инсонларни иғво қилади, деб баён қилди. Аллоҳ таоло уларни ҳаром деб қўя қолмасдан, “ундан четда бўлинг” деди. бу дегани унинг яқинига ҳам борманг, сиз бошқа томонда туринг, деганидир. Бунинг ҳаромлигини бир нечта таъкид лафзлари билан келтирди:
1. Таъкид лафзи бўлган “Албатта” билан бошлади. 
2. Бут ва фол очадиган чўплар билан бирга ёнма-ён зикр қилди. Бунинг маъноси: модомики мўмин экансан, унинг яқинига борма, деганидир.
3. “Ифлос” деб сифатлади.
4. “шайтоннинг ишидир” деди.
5. Бу иккисидан “четда бўлинглар” деб хитоб қилди.
6. “Шояд, нажот топсангиз” деб, четда бўлишни нажотга сабаб қилди.
7. Хамр ва қиморни мўминлар ўртасига адоват ва ёмон кўришни солади, деди.
8. Намоздан чалғитади, деди.
9. Аллоҳни унуттиради, деди.
10. “Энди тўхтарсизлар”, деб тўхташга буюрди.
Буларнинг барчаси хамр ва қиморнинг нақадар хатарли эканини англатади. Ўзини ақлли деб билган киши буларнинг яқинига ҳам бормайди.

Қудратуллоҳ Сидиқметов