A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур!
PDF Босма E-mail

إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُكُمْ أَن تُؤدُّواْ الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا وَإِذَا حَكَمْتُم بَيْنَ النَّاسِ أَن تَحْكُمُواْ بِالْعَدْلِ إِنَّ اللّهَ نِعِمَّا يَعِظُكُم بِهِ إِنَّ اللّهَ كَانَ سَمِيعاً بَصِيراً
Иннал-лоҳа йа•мурукум аң ту-аддӯл амāнāти илā аҳлиҳā ва иӡā хакамтум байнан-нāси аң тахкумӯ бил-ъадли. Иннал-лоҳа ниъиммā йаъиʓукум биҳи. Иннал-лоҳа кāна самиъам-баҁӣрон.
Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қиладир. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зотдир. Нисо сураси, 58-оят.

Аллоҳ таолонинг ўзи ушбу ояти каримада келтирилган ваъз-насиҳатларни қандай ҳам яхши ваъз деб баҳоламоқда.
إِنَّ اللّهَ نِعِمَّا يَعِظُكُم بِهِ – иннал-лоҳа ниъиммā йаъиʓукум биҳи – Албатта, Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур!
Аллоҳ таоло бандаларига доимо ваъз қилиб келган, аммо бошқа жойда “Қаранг, мен сизларга нақадар яхши маслаҳатни бердим”, деб қилинган ваъзга баҳо бермаган. Аммо ушбу оятдаги ваъзга алоҳида тўхталиб, “Бу нақадар яхши ваъз”, деб мақтади. 
Бундан, ушбу оятда келган ваъз ҳақиқатда ҳам жуда яхши ва ўзига хос амр эканлиги билинади. Аллоҳ азза ва жалла бизга шундай деб ваъз қилди:
إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُكُمْ أَن تُؤدُّواْ الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا وَإِذَا حَكَمْتُم بَيْنَ النَّاسِ أَن تَحْكُمُواْ بِالْعَدْلِ – Иннал-лоҳа йа•мурукум аң ту-аддӯл амāнāти илā аҳлиҳā ва иӡā хакамтум байнан-нāси аң тахкумӯ бил-ъадли.
Ушбу ваъз икки қисмдан иборат. Биринчи қисмида: албатта, Аллоҳ таолонинг Ўзи сизларга шуни ваъз қиладики, омонатларни ўз аҳлига эриштиринг, омонатни адо этинг, дейилмоқда. Бандаларнинг зиммаларида турли омонатлар бор. Аллоҳ таоло яхши ваъзнинг бири мана шу омонатларни ўз аҳлига эриштиришдир демоқда.
Омонатни турлари кўпдир. Жумладан, Аллоҳнининг бандага юклаган омонатлари бор, намоз, рўза, закот, каффорот ва назрлар ҳам омонатдир, дейдилар. Шунингдек, бандаларнинг бандалардаги турли ҳақлари ҳам омонат ҳисобланади. Ота-онанинг омонати, аҳли-аёлнинг омонати, фарзандларнинг омонати, қўшниларнинг омонати. Хатто,  Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларидан бирида: «Биров сенга бир калима айтиб, сўнгра атрофга қараб қўйса, билгинки, шу сўз омонатдир», деганлар. Энг буюк омонат эса, иймон омонатидир.
Омонатларни ўз эгаларига эриштиринг! Ҳар нарсани ўз эгасига беринг. Агар иш берувчи бўлсангиз, ишчиларига ўз ҳақларидан кам нарсани берманг. Агар ишчи бўлсангиз, иш берувчига ўз ҳақидан кам ишни қилманг. Талаба бўлсангиз, устозингизга лойиқ эътиборни кўрсатинг. Устоз бўлсангиз, талабаларингизга ўз лаёқатидан кам билим берманг. Агар имом бўлсангиз, жамоатнинг амри-маъруфга бўлган эҳтиёжини адо қилинг. Агар жамоат бўлсангиз, имомингизнинг омонатини адо этинг. Ҳар бир одамга омонтидан ўз улушини эриштиринг.
Ушбу ваъзни тўлиқ тушуниб, ҳаётингиздаги ҳар бир қадамда қўлланг.  Асфальт йўлнинг четки чап бўлагида машина бошқариб кетаяпсиз, ортингизда сиздан тезроқ келаётган бошқа автомобильни орқангиздан сигнал чалиб келгунича кутмай, дарров йўл бериб четга ўтиш ҳам ҳақдорга омонатни топширишдир. Ахир четки ўнг бўлак қувиб ўтувчиларнинг ҳақи, сиз эса унинг ҳақини ўзингизда ушлаб турибсиз. Ёши кекса, ногирон ва ҳомиладорлар аёлларга уларнинг ҳақини – жамоят транспортидаги омонат курсиларни ҳам ўз вақтида бўшатиб беринг. Бу бандаларнинг ҳақлари, омонатидир. Сиз уларга бепарво бўлишингиз ярамайди. Ҳар кимга ўз омонатини ўз вақтида топширинг.
أَن تُؤدُّواْ الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا – аң ту-аддӯл амāнāти илā аҳлиҳā – ҳар кимга ўз ҳақини адо этинг, тўлалигича. Субҳаналлоҳ! Қанчалар ҳам яхши ваъз! Биласизми нега? Агар барча мўминлар мана шу ваъзга амал қилиб яшаганларида, Ислом уммати бошқача кўринишда бўлар эди. Сизнинг ҳаётингиз ҳам, менинг ҳаётим ҳам ўзгача гўзал бўлар эди. Оилаларимиз бахтиёр бўлар эди.
Ушбу гўзал ваъзнинг иккинчи қисми:
وَإِذَا حَكَمْتُم بَيْنَ النَّاسِ أَن تَحْكُمُواْ بِالْعَدْلِ – ва иӡā хакамтум байнан-нāси аң тахкумӯ бил-ъадли  - яъни, агарким, одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни Аллоҳнинг Ўзи сизга амр қиладир.  “Мен ҳакам эмасман, шу боис бу ваъз менга алоқадор эмас”, дейишингиз мумкин.  Аллоҳ таоло эса бу оятда, إِذَا – иӡā – яъни, “агарда”, “шундай бўлиб қолса” демоқда.  Бўлиши ҳам табиий. Ота-онанингиз ўзаро тортишиб қолиши мумкин, ака-укангиз урушиб қолиши мумкин, синфдошларингиз, касбдошларингиз жанжал кўтариши мумкин. Ана шундай ҳолларда агар улар сизга юзланиб: "Сен бунга нима дейсан, кимники тўғри?", деб сўраб қолишса, нима бўлган тақдирда ҳам,  адолат ила ҳукм қилинг деб Аллоҳ таоло амр қилмоқда.
أَن تَحْكُمُواْ بِالْعَدْلِ –  аң тахкумӯ бил-ъадли – адолат билан ҳукм қилинг. Баъзан сиз хуш кўрмаган бир киши ҳақ, сизнинг дўстингиз эса ноҳақ бўлиб қолади. Дўстингизга ноҳақ эканлигини айтиш нақадар оғир-а? Шундай бўлса ҳам унинг ноҳақ эканлигини айтинг.  Ва баъзан сизнинг оилангиздан бир киши ноҳақ, бегона бир одам тортишувда ҳақ бўлади. Шундай вазиятда ҳам ҳақни - ҳақ, ноҳақни -ноҳақ деб билинг. Бу қанчалик сизга оғир ботса ҳам.
Баъзан катталарга уларнинг ноҳақ эканлигини ва кичикнинг ҳақ эканлигини айтиш ноқулай бўлади. Шундай ҳолларда ҳам сиз ҳақ тарафни тутинг.
وَإِذَا حَكَمْتُم بَيْنَ النَّاسِ أَن تَحْكُمُواْ بِالْعَدْلِ – ва иӡā хакамтум байнан-нāси аң тахкумӯ бил-ъадли! - одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилинг! Бу илоҳий амр! Аллоҳнинг амри. Бунга бепарво бўлманг! Бу нафақат илоҳий амр, балким жуда ҳам яхши ваъздур. Чунки, Аллоҳ таоло Оятнинг давомида:
إِنَّ اللّهَ نِعِمَّا يَعِظُكُم بِهِ – иннал-лоҳа ниъиммā йаъиʓукум биҳи, яъни Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур, дейди. Агар яхшилаб тафаккур қилсангиз, Аллоҳннг мана шу икки ваъзи жуда ҳам яхши амр эканлигига амин бўласиз. Дарҳақиқат, қандай ҳам яхши ваъз бу!
أَن تُؤدُّواْ الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا – аң ту-аддӯл амāнāти илā аҳлиҳā, яъни омонатларни ўз аҳлига эриштиринг!
وَإِذَا حَكَمْتُم بَيْنَ النَّاسِ أَن تَحْكُمُواْ بِالْعَدْلِ – ва иӡā хакамтум байнан-нāси аң тахкумӯ бил-ъадли – қачон ҳукм қилсангиз, адолат билан ҳукм қилинг!
Баъзан “силаи-раҳм” қиламан деб одамлар ўз яқин қариндошларини, ака-ука, жиян ва бошқаларни бирор-бир жойга ишга киритиб қўяди.  Аслида, ана шу қариндошлар борган жойларидаги ишга, берилган лавозимга лойиқ бўлмайдилар. Шунда ҳам, таниш-билишчилик деймиз, эплаб кетар деймиз. Шунақами? Аслидачи, жойлашган жойига лойиқми? Агар Аллоҳ таолонинг أَن تُؤدُّواْ الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا – аң ту-аддӯл амāнāти илā аҳлиҳā, яъни омонатларни ўз аҳлига эриштиринг деган амрига итоат қилиб яшайман десангиз, бундай ишни қилмайсиз. У қариндош бўладими, бегонами, мусулмонми, ғайридинми, иш ўрнига ким лойиқ бўлса, ўшани ишга жойлаштиришингиз керак бўлади. Иш ўрнини ўз эгасига топшириш лозим бўлади.
Иш ўрни ҳам омонат, уни унга ҳақдор, уни бажариш учун қобилиятли кишиларни четга суриб туриб, ўз биродарингизга беришингиз, омонатга ҳиёнат қилганингиз бўлади. Махсус ўқишни, олийгоҳни ўқиб тамомлаб қўлида дипломи билан келган кишига лоқайд бўлиб, соҳадан бехабар кишини ишга олишингизга омонатни ўз эгасига эриштириш эмас. Аксинча, أَن تُؤدُّواْ الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا – аң ту-аддӯл амāнāти илā аҳлиҳā – Аллоҳ таоло омонатларни ўз аҳлига эриштиринг деб амр этмоқда.

Саҳобалар розиаллоҳу анҳум бу ваъзга қаттиқ амал қилганлар. Шунингдек, улар икки киши тортишиб қолса, хатто улардан бири мўмин, иккинчиси кофир бўлса ҳам, икки тарафни тўлиқ эшитиб, адолат билан ҳукм чиқарганлар. “Буниси мўмин, шунинг учун у ҳақ!” деб ўйламаганлар. وَإِذَا حَكَمْتُم بَيْنَ النَّاسِ أَن تَحْكُمُواْ بِالْعَدْلِ – ва иӡā хакамтум байнан-нāси аң тахкумӯ бил-ъадли, қачонки ҳукм қилсалар, адолат билан ҳукм қилганлар. Сиз ҳам шунга амал қилинг.
Аллоҳ субҳаноҳу ва таолонинг бизнинг мана шу ўта муҳим ваъзлардан тўғри хулоса чиқариб, ушбу илоҳий амрларни ўз ҳаётимизга тадбиқ қилишимизда Ўзи мададкор бўлсинг. Зеро, Аллоҳ бандаларига фақат яхши нарсаларни ваъз қилур.

Саййид таржимаси