A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини
PDF Босма E-mail

Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмасларми? Иймон келтирмасларми? (Анбиё сураси, 30 оят)

Ояти карима маъноси хусусида қадимги ва ҳозирги тафсирчиларимиз илмлари, маърифатлари ва тушунчаларига кўра, бир неча хил маънолар айтганлар.
Биринчиси, Ибн Умар ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинган бўлиб, унга биноан: осмон ёпиқ эди, Биз уни очдик ва ёмғир-қор ёғдирдик, оқибатда ўша сув ила ҳамма тирик нарсалар пайдо бўлди, деган маъно чиқади.
Иккинчиси, бошқа баъзи бир муфассирларнинг фикрлари бўлиб, унга кўра осмонлару ер йўқ эди, уларни Биз яратдик, сўнгра сувдан тирик нарсаларни пайдо қилдик, маъноси бўлади.
Учинчиси, Ибн Аббос, Икрима, Ҳасан, Қатода розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинган бўлиб, унга биноан: осмонлару ер бир-бирига битишган бир нарса эди, уларнинг орасини Биз очдик, сўнгра сувдан тирик нарсаларни пайдо қилдик, маъноси бор.
Тўртинчи хили ҳозирги замондаги баъзи тафсирчиларнинг фикрлари бўлиб, учинчи маънога яқин келади. Унга биноан: осмону ер, юлдузлару қуёш ҳамма-ҳаммаси бир бутун эди, сўнгра Аллоҳнинг иродаси ила кўп айланиш ва ички портлашлар оқибатида парчаланиб, алоҳида-алоҳида бўлиб кетди: қуёш алоҳида, ер алоҳида, ой алоҳида, юлдузлар алоҳида ва бошқа нарсалар ҳам алоҳида бўлди; сувдан эса, барча тирик нарсалар, инсон, ҳайвон ва набототлар пайдо қилинди.
Буларнинг ҳаммаси фикр ва назариялардир. Ҳаммаси ҳам ояти кариманинг маъносини тушунишга уринишдир. Оятнинг ҳақиқий маъносини Аллоҳнинг Ўзи билади. Биз эса оятнинг маъносини онгимиз етганича тушунишга ҳаракат қиламиз, холос. Қуръон ҳақиқий илоҳий китоб эканлигидан ҳамда замонлар оша инсоннинг ўзгарувчи илмидан доимо устун туришидан қувонамиз. Иймонимиз янада мустаҳкам бўлади. Илмий кашфиётлар, хусусан, назарияга боғлиқ илмлар бугун бирни айтса, эртага бошқани айтади. Аммо Қуръон мағрур ва собит туради. Илмий назариялар ўзгарувчан, Қуръон ўзгармасдир. Шу билан бирга, Қуръон илмий назариялар тўплами ҳам эмас. Балки баъзан илмга оид маълумотларга ҳам мурожаат қилса, уларни иймонга даъват йўлида ишлатади. Ана шунда ҳақиқий илм эгалари ҳидоят топадилар. Шу ўринда ҳозирги кун илмининг фалакиёт назарияси Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср илгари бир оятнинг ярмида айтиб ўтган маълумотни такрорланаётганини ҳам эслатмоқчимиз. Фақат илмий далилга ишонамиз, дейдиганлар, Қуръоннинг илоҳий китоб эканига энди тан беришлари керак. Акс ҳолда, даъволари ноҳақ бўлиб чиқади.
Ушбу ояти кариманинг иккинчи қисмидаги:
«...ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни» деган маънони Қуръондан бир минг тўрт юз йил кейин такрорлаган айрим одамлар улуғланмоқда. Кишилар уларга таҳсинлар ўқимоқда. Номлари кўкларга кўтарилмоқда. Аммо нега бу ҳақиқатни минг тўрт юз йил илгари таъкидлаган китобнинг илоҳийлигини тан олмайдилар? Агар одамлар ҳақиқатдан илм эгалари бўлсалар, илмий далилга ишонсалар, шу ҳақиқатни бундан минг тўрт юз йил илгари айтган Қуръонга:
«Иймон келтирмасларми?»