A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони каримдаги “сура” ва “оят” сўзларининг маънолари
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга йигирма уч йил давомида тарқоқ ҳолда тушди. Гоҳида бир, гоҳида икки-уч оят тушар эди. Бир тушишда ўн оятгача тушган ҳолатлар ҳам бўлган. Ўйлаб кўринг, йигирма уч йил давомида ҳали у сурадан уч оят, ҳали бу сурадан икки оят турли вақтларда тушса-да, ҳаммаси йиғилиб, инсониятни тўғри йўлга бошлайдиган, бир ҳарф ҳам ўз ўрнидан бошқа жойга тушмаган Китоб ҳосил бўлса! Бу иш фақат ҳар нарсага қодир улуғ Аллоҳнинг қудратли ҳикмати билан бўлиши мумкин, холос.

Қуръони Карим сураларининг номлари тўғрисида гапирар эканмиз, шу ўринда Қуръони Каримга оид энг машҳур икки истилоҳ «оят» ва «сура» сўзларининг луғавий ва истилоҳий маънолари ила танишсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

«Оят» сўзининг бир неча луғавий маънолари бўлиб, улар қўйидагилар:

1.« Мўжиза».

سَلْ بَنِي إِسْرَائِيلَ كَمْ آتَيْنَاهُم مِّنْ آيَةٍ بَيِّنَةٍ

Аллоҳ таоло Бақара сурасида: «Бани Исроилдан уларга қанча оят-мўжизаларни берганимизни сўра», – деб марҳамат қилган (211-оят).

2. «Белги-аломат».

وَقَالَ لَهُمْ نَبِيُّهُمْ إِنَّ آيَةَ مُلْكِهِ أَن يَأْتِيَكُمُ التَّابُوتُ فِيهِ سَكِينَةٌ مِّن رَّبِّكُمْ وَبَقِيَّةٌ مِّمَّا تَرَكَ آلُ مُوسَىٰ وَآلُ هَارُونَ تَحْمِلُهُ الْمَلَائِكَةُ ۚ

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً لَّكُمْ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

Аллоҳ таоло Бақара сурасида: «Албатта, унинг подшоҳлигининг белгиси, сизларга Роббингиздан тобут келмоғидир, унда хотиржамлик ва Мусо ҳамда Ҳорун аҳлидан қолган қолдиқ бўлиб, фаришталар кўтариб келур. Агар мўмин бўлсаларингиз, албатта, бу нарсада сизларга белги бор», деди», деб марҳамат қилган (248-оят).

3. «Ибрат».

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 248-ояти охирида: «Албатта, бунда оят − ибрат бордир», деб марҳамат қилган.

4.«Ажойиб иш».

وَجَعَلْنَا ابْنَ مَرْيَمَ وَأُمَّه آيَةً

Аллоҳ таоло Мўминун сурасида: «Ва Биз Ибн Марямни ва унинг онасини оят-аломат — ажойиб иш қилдик», деб марҳамат қилган (50-оят).

5. «Бурҳон, далил» .

ومن آياته خلق السماوات والأرض واختلاف ألسنتكم وألوانكم

Аллоҳ таоло Рум сурасида: «Ва Унинг оят-далилларидан осмонлару ернинг яратилиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлишидир»,деб марҳамат қилган (22-оят).

6. «Жамоат».

Арабларда «Қавм ояти ( اية القوم ) – қавм жамоаси билан чиқди», деган маънони англатади .

7. «Қуръон ояти».

Уламолар истилоҳида эса оят Қуръон сурасига кирган, бошланиши ва тугаши белгили сўзлар тоифасидир.

Шу билан бирга, Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти юқоридаги луғавий маъноларни ўз ичига олган бўлади.

Ҳа, Қуръони Карим­нинг ҳар бир ояти мўъжиза, ибрат, ажойиб иш, белги-аломат, ҳарф ва сўзлар мажмуаси ва Аллоҳ таолонинг қудрати далилидир.

Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти, унинг аввали ва охири ҳақидаги илмни Аллоҳ таоло Жаброилга алайҳиссаломга маълум қилган. У Зотдан Пайғамбар алайҳиссалом, у Зотдан эса мусулмонлар ўрганганлар.

Оятларни бир-биридан ажрата билиш, уларнинг бошланиш ва тугаш жойларини англаш маъноларини яхши тушуниб етишга ёрдам беради.

Қуръони Каримда «оят» сўзи кўплаб такрорланган. «Оят» сўзи баъзи жойларда юқорида зикр қилинган маъноларнинг ҳаммасини, иккинчи бир жойда икки-учтасини, учинчи жойда эса фақат биттасини ифода этиб келган. Ушбу нозик фарқни англаб етилгандагина маъно тўғри тушунилади.

«Сура» сўзи луғатда «қўрғон», «манзил» ва «шараф» маъноларини англатади.

Истилоҳда эса Қуръон оятларининг бошланиши ва тугаши белгиланган мустақил қисмига сура дейилади.

Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Қуръон оятларининг қўрғон ила ўралгандек бир қисмига сура дейилади.

Ҳасанбой Эргашов