A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қитмирчалик қиймати йўқ
PDF Босма E-mail

Фотир сурасидаги

муборак жумлани шайх Исмоил ибн Касир ҳазратлари: «Сиз сиғинаётган бутларингиз еру кўкда ҳеч нарсага — хурмо данагининг юпқа пардапўстига ҳам эга эмас», деб тафсир қилади.
Доктор Абдуллоҳ ибн Абдул-Азиз ал-Муҳсин ат-Туркий бошлик бир гуруҳ етук уламоларга тегишли «Ат-Тафсир ал-Муяссар»да оятнинг мазкур иктибоси: «Ўша ибодат килаётган бутларингиз «китмир»га ҳам эга эмас, яъни  хурмо данаги устидаги ок юпқа пардапўстга ҳам», деб тафсир қилинади.
Нега айнан бутларнинг «имкони» қитмирча ҳам эмаслиги баён этилмоқда?
Одатда бирор нарса изоҳланмоқчи бўлса, у одамлар тўла тасаввур қила олувчи нарсага ўхшатилади. Илми балоғатнинг манбаи бўлган Қуръони Карим араб тилида нозил бўлганидан, саҳройи араб халқининг ақл-идроки ва зеҳнига енгил сингиши учун Аллоҳ таолодан ўзгага сиғинишни уларнинг кундалик таоми ҳисобланган хурмонинг пўстлоғига — қитмирга ташбеҳ этиб: «мушриклар сиғинаётган бутлар ҳеч нарсага эга бўлмай, ҳеч нарсага ҳам қодир эмас»лигини баён этмоқда.
Машҳур «Ал-Мунжид» қомусида қитмир «хурмо гўшти билан данаги орасидаги юпқа пардапўст», деб туриб: «Менга қитмир ҳам тегмади ёки менга ҳеч нарса тегмади» жумласи орқали изоҳ қилинган.
Туркий тилларга ўгирилган таржима ва тафсирларга назар солсак, туркчада «писта пўчоқ», уйғурчада «қилчалик нарса», татарчада «ҳеч нарса», қозоқчада «ўрик қобиғи», ўзбекчада «пўстлоқча нарса» ва «данак пўстлоғи» кабиларни учратамиз.
Дарҳақиқат, хурмонинг юпқа пардапўсти мевани истеъмол қилувчи учун «ҳеч нарса»дир. Чунки унда на маза ва на қувват бор. Уни хурмо гўшти билан тановул қилинадими, олиб ташлаб тановул қилинадими − хурмонинг таъми ҳеч бир ўзгариб қолмайди.

Шокирхон ШОДМОНХЎЖА ўғли тайёрлади