A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
097. Қадр (қудрат) сураси
PDF Босма E-mail

МАККАДА НОЗИЛ БЎЛҒОНДУР ВА УЛ 5 ОЯТДУР
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Таҳқиқ, Биз тушурдук ани қадр кечасида!»2. Ва нима билдирди санга, нимадур қадр кечаси? 3. Қадр кечаси яхшироқдур минг ойдин. 4. Тушурлар фаришталар ва руҳ ул кечаси Парвардигорлари ҳукмлари ила ҳар иш учун. 5. Саломатдур (омондур) ул кеча тонг отадирган вақттача.

Бу сураи шарифа номи Сурат ул-қадр бўлиб, Абаса сурасидин сўнг нозил бўлғондур.
Жаноби Борий таоло бу сураи каримада Қуръонни қадр кечаси нозил қилганлигин ва ул кечанинг фазилатин баён қилиб марҳамат қилурки, бутун дунё учун раҳмат ва саодат ва муборак бўлғон китоб Қуръони Каримни кечалар афзали бўлғон қадр кечасида нозил қилинди.
Эй Расули пок, санга маълумдурмики, қадр кечаси надур? Қадр кечаси бир кечадур, лекин минг ойдин яхшироқдур. Ҳар ким ул кечаға тоат ва ибодатға мувофиқ бўлса, гўё ул одам минг ой муттасил тоат ва ибодатда ижтиҳод қилган савобидин зиёда савоб олур. Ул кеча осмондин фаришталар ва саййидимиз Жаброил алайҳиссалом ер юзиға тушурлар, аларнинг тушушлари ўз ихтиёрлари ила бўлмай, балки Холиқларин амри ва изни ила бўлур. Шул сана шул олам интизоми учун бўлғон қазо ва Худо ҳукмлари учун тушурлар ва жаҳон саҳфасин хайр ва баракот ила тўлдирурлар. Ул кеча тамом омонлик, саломатлик, тинчликдин иборат бўлур. Бу кеча хусусида карамлик уламолар таҳқиқларин хулосаси будур. Бу кеча, яъни  лайлат ул-қадр бутун сана ичида рамазони шариф ойларин охирги ўн кунлигин тоқ кечаларида бўлур, хусус, йигирма еттинчи кечасида бўлур. Ҳадис уламоларин буюклари шу сўзға муттафиқдурлар. Ҳазрати Имоми Аъзам разияллоҳу анҳудин ушбу қавлға ривоят бордурки, ҳадиси шарифда шундай келтирилгандур: ул кечани топган банда бу дуони ўқисин: «Аллоҳумма, иннака афувван туҳиббул афва, фаъфу анни» (Худоё, сан, албатта, афв қилгувчи, гуноҳларни, кечиргувчи зотдурсан, афвни яхши кўрурсан, манинг гуноҳимни афв қилгил). Қуръони Карим рамазони муборак ойида қадр кечаси «Лавҳ ул-маҳфуз»дин биринчи осмонға тушурилгандур, сўнгра тадрижий суратда йигирма уч йил орасида ҳазрати Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийналариға нозил бўлғондур.