A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
001. Фотиҳа (очувчи) сураси
PDF Босма E-mail

Маккада тушган, 7 оятдан иборат

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
(Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан)
Бу сура номларидан бири «Фотиҳа» (очувчи)дир, чунки Қуръони Карим шу сура билан очилади; иккинчи номи «Ал-ҳамд»дир, чунки бандаларга ушбу сура орқали мақтов-ҳамд айтиш йўллари кўрсатилган; учинчиси «Уммул-Қуръон» (Қуръон онаси)дир, чунки бу суранинг мазмуни Қуръони Каримнинг бутун мазмунини қамраган; тўртинчиси «Ас-сабъул масоний»дир, чунки мазкур сура етти оят бўлиб, ҳар намозда ва ҳар ракатда қайта-қайта ўқилади; бешинчи номи «Аш-шифо»дир, чунки у ўлимдан бошқа ҳамма дардга шифодир. Бундан бошқа яна бир қанча номлари ҳам бор.

1. Барча мақтов оламлар Парвардигори Аллоҳгадир.

«Оламлар» деганда Аллоҳ таоло яратган барча оламлар, яъни бутун мавжудот: инсоният, фаришталар ва жинлар, ҳайвонот, наботот, жамодот, коинот ва бошқа оламлар тушунилади. Аллоҳ таоло бу оламларни яратиш билан бирга уларни асрайди, бошқаради, ризқлантиради. Аллоҳ таоло билан оламлар орасидаги алоқалар ҳеч қачон, ҳар қандай ҳолатда ҳам узилмайди. Ана шу барча оламларнинг якка яратувчиси ва бошқариб турувчиси мутлоқ ҳукмдорликка эга ягона Аллоҳ таолодир.
2. У меҳрибон, раҳмли;
3. жазо кунининг Подшоҳидир.
4. «Сенгагина сиғинамиз ва Сендангина мадад кутамиз;

Бу оятни, умуман, сурани Аллоҳ таоло бандалар шундай дейишлари учун улар тилидан баён қилади.
5. бизларни тўғри йўлга бошла;
«Тўғри йўл» – Аллоҳнинг ҳидоят йўли, Унинг ризосига эришиш йўлидир. Мазкур суранинг хулосаси шуки, Ислом дини учун асос бўлган ақийда учтадир: биринчиси – тавҳид, яъни Аллоҳни зот ва сифатда яккаю ягона билиш; иккинчиси – рисолат, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақ Пайғамбар деб билиш; учинчиси Қиёматга иймон келтириш. Аксари маккий сураларда ушбу уч ақийда борасида сўз боради.
6. Ўзинг инъом қилган зотлар йўлига,
7. ғазабингга учраган ва йўлингдан озганларнинг эмас».

Аллоҳнинг инъомига (ҳидоятига) сазовор бўлган, Аллоҳ ярлақаган зотлар пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ-яхши кишилардир. Унинг ғазабига учраганлар яҳудийлар, йўлдан озганлар эса насронийлардир.
Суранинг аввалги нисбида Аллоҳ таолога ҳамду сано ва иккинчи нисбида дуо таълими бор. Сурани ўқиб тугатгач, «омин» дейиш суннатдир.