A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
104. Ҳумаза сураси
PDF Босма E-mail

Ушбу сура Аллоҳнинг сўзида «Вайлул ликулли ҳумазатил лумаза», деб бошлангани сабабли «Ҳумаза» деб номланди.
Ҳумаза – одамларни ғийбат қилиб, сўз ё амал ёки ишора билан таҳқирлашдир.
Лумаза – одамларни кўз ва қош ила ишора қилиб айблашдир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Ҳумаза – ғийбат қилиш, лумаза эса – айблаш», деб айтганлар.

 

СУРАНИНГ ЎЗИДАН олдинги сурага муносабати

 

Аллоҳ бу сурадан олдинги «вал-Аср» сурасида инсон жинси ҳасрат, ноқис ва ҳалокатда эканини зикр қилган, бу сурада эса ҳасратда қолувчиларни баён этиб, ўшалардан битта мисол келтиришни хоҳлади.

СУРА ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН НАРСАЛАР

Маккада нозил этилган бу сура одамлар орасида илдиз отган, даволаш мушкул бўлган хулқни муолажа қилади. У хулқ – одамларнинг ўзлари бор бўлмаганда, ортидан уларни ғийбат қилиш ёки ўзлари ҳозир бўлганда уларни айблашдир. Сура одамларни айблаб, таҳқир этиб, уларни паст санаб, масхара қилувчиларнинг барчасини қаттиқ азоб кутаётганидан хабар беради ва «Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай» сўзи ила бошланади.
Сўнгра ҳаёти дунёда мол-мулк жамлашга ўта киришиб, гўёки дунёда абадий қоладигандек елиб-югурувчиларни ёмонлаб «Мол тўплаган ва ўша (мол-дунё)ни ҳисоб-китоб қилиб (бирон савобли ишга сарфламасдан) юрган кимсадир», деб давом эттиради.
Охирида эса ана ўша икки фирқани рад этиб, уларнинг оқибати ёмон, қора кун эканлигини, яъни жаҳаннам оловига улоқтирилишини хабар қилиш ила тугатилади.

Суранинг нозил бўлиш сабаби

Ато, Калбий ва Судийлар: «Бу сура Ахнас ибн Шурайқ ҳақида нозил бўлган, чунки у одамларни, хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни айблаб, ғийбат қилар эди», деб айтишди.
Муқотил: «Бу сура Валид ибн Муғийра ҳақида нозил бўлган, чунки у одамларни ортидан ғийбат қилиб, олдида эса уларни таҳқирлар эди», дедилар.
Бошқа бир ривоятда: «Бу сура Умайя ибн Халаф ҳақида нозил бўлган, чунки у ҳам шу каби номақбул ишларни қилар эди», деб айтилади.
Муҳаммад ибн Исҳоқ ва Суҳайлийлар: «Ҳанузгача биз эшитамизки, бу сура Умайя ибн Халаф ҳақида нозил бўлган», деб айтишди. Бу ҳақда Ибн Жарир, Усмон ва Ибн Умарлардан (Аллоҳ булардан рози бўлсин) ривоят қилишди.
Абу Ҳайён: «Бу сура ё Ахнас ибн Шурайқ, ё Осс ибн Воил, ё Жамил ибн Маҳмор, ё Валид ибн Муғийра, ё Умайя ибн Халаф ҳақида нозил бўлгани ҳақида сўзлар бор. Лекин хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу сура буларнинг барчаси ҳақида нозил бўлган. Шу билан бирга, юқоридаги ёмон сифатларга эга бўлганлар ҳақида умумий бўлиб ҳам нозил қилинган», деб айтдилар.
Демак, аслида хос, муайян кишиларга ишора қилинган бўлса ҳам, лафз умумийдир.
Худди шу каби Нун сурасида «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,)  яна сиз ҳар бир тубан, қасамхўр кимсага итоат этманг», дейилади.
Аллоҳ ана шу сифатларни ҳикоя қилишда инсоннинг ўзини ирода этгани билинади.
Муҳаққиқ ва усул уламолари наздидаги умумий қоида шуки, сабабларнинг хос бўлиши лафзнинг умумийлигини инкор этмайди.
Бу сура Қуръоннинг мақсад этган нарсасининг олтидан бирини ўз ичига олади. Ўша олтидан бири Аллоҳни инкор этувчиларнинг айтган сўзларининг ҳикоясидир.

Тафсир ва баён

«Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай».
Яъни  одамларни ғийбат ва ҳақорат қилиб ёки уларни олдиларида айблайдиганларга қаттиқ азоб ва хўрлик бўлгай.
Муқотил: «Ҳумаза – у киши йўқ бўлганда орқасидан ғийбат қилиш. Лумаза – у юзга солиб айблаш», дедилар.
Ибн Аббос эса: «Ҳумаза ва лумаза ҳақорат қилиб айблашдир», дедилар.
Сўнгра бошқа сифатлар зикр қилиниб:
«Мол тўплаган ва ўша (мол-дунё)ни ҳисоб-китоб қилиб юрган кимсадир», дейилади.
Яъни  одамларни ҳақорат қилиб айблаб, улардан ўзини баланд тутувчи ўша кимсанинг бундай қилишига сабаб мол-дунё жамлаб, уни ҳисоблаб юрганидир. Мана шу сабабли бошқалардан ўзини фазилатли, деб гумон қилади. У худди Аллоҳнинг «… (пул-мол) йиғиб тўплаган кимсаларни (ўзига) чорлаб турар», деб айтган сўзидагига ўхшайди (Маориж, 18).
«У (топган) мол-дунёси ўзини мангу (ўлмайдиган) қилиб қўйган, деб ўйлаб юрадиган кимсадир».
Яъни  унинг йиққан моли абадий юришига кафолат, деб ва у ўлмасдан, барҳаёт тирик қоламан, деб гумон қилади. У тўплаган молига қаттиқ ажаблангани ҳамда ўлимдан кейинги ҳолатни фикрламагани учун шундай бўлади. Сўнгра Аллоҳ таоло бу ўй-фикрларини рад этиб:
«Йўқ, (унинг бу ҳисоб-китоби бекордир). Қасамки, албатта, у чилпарчин қилгувчи (дўзах)га ташланур», деб айтди.
Яъни  уларга зажр қилиб рад этган ҳолда айтиладики, иш улар ўйлагандек эмас, балки ўша мол тўплаган киши ва моли дўзахга ташланади. Ўша дўзахга ташланган барча нарса парчаланиб, майда-майда бўлиб кетади.
Сўнгра дўзах ҳолатини (зикр этиб) ваҳимага солиб, уни қуйидагича таништиради:
«(Эй инсон), чилпарчин қилгувчи нима эканлигини сен қаердан билар эдинг, (у) Аллоҳнинг ёқиб қўйилган бир оловидирки…».
Яъни  бу дўзах нима эканини сенга нима билдирди? У ўзи нима нарса? Гўёки буни айтиш ила уни ақл-идрок эта олмаслиги ирода этилган. У аланга Аллоҳнинг амри ила ёқиб қўйилганки, ҳечам ўчмайди.
Жаҳаннамнинг чилпарчин қилгувчи, деб сифатланишининг сабаби мол-дунёси учун мутакаббир бўлиб, бошқалардан ўзини баланд тутганига билдирган муносабатидир. Чунки дўзахга ташланган нарса чилпарчин бўлиб, бирон нарсани қолдирмас-қўймас, (балки куйдириб ҳалок қилур).
Оятда Аллоҳнинг олови, деб «Аллоҳ» сўзининг   қўшилишидан у олов буюк экани ва бошқа оловлар каби эмаслиги назарда тутилади.
Сўнгра дўзах учта сифат ила баён этилади. Улар:
«(У олов ўз алангаси билан баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур. Албатта, (у кофирлар) узундан-узун устунларга (занжирлар билан боғлаб қўйилган ҳолларида олов) уларнинг устида қопланиб қолгувчидир».
Яъни қаттиқ иссиғи билан қалбларни ўраб тирик туришганида куйдириб юборади. Қалб эса бадандаги энг қаттиқ оғриқ сезувчи бўлакдир. Бу ерда қалбнинг хослаб зикр этилишига сабаб шуки, азоб тортувчи қалб ботил ақийда, ёмон ният, кибр ва одамларни паст санашга ундовчи ўриндир.
Бу дўзах у кофирларга ёпиқ, барча эшиклари қулф бўлиб, унинг деразаси ҳам йўқдир. У ердан чиқишга қодир ҳам эмас. Аллоҳ таоло бу ҳақда айтади: «Уларнинг устида қопланиб қолгувчи олов-дўзах бўлур» (Балад сураси, 20-оят). Ва яна айтади: «Ҳар қачон улар (дўзах) ғам – азобидан (қочиб) чиқмоқчи бўлсалар, яна унга қайтарилурлар» (Ҳаж сураси, 22-оят). У эшикда узун маҳкамланган хода ҳам бор.
Муқотил: «Улар қаршисида дарвозалар ёпилган, темирдан бўлган пона билан маҳкамланган бўлиб, эшик очилмайди. Унга шодлик кирмайди».
Оят азобда муболағани ифода этиш учун «Албатта, дўзахга ташланур», деб айтган. Яъни  у дўзах қудуқ каби жуда ҳам чуқур. Улар ҳасоратда қолишлари учун эшиклари очилмайди. Чиқишдан ноумид этиш учун дарвозалар маҳкамлаб қулфлаб қўйилади. Ундаги ходалар доим аланга бўлиб турганидан уни ўчириш ёки ҳарорати шиддатини енгиллаштиришдан умид йўқ.

СУРАДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ

1. Барча ғийбатчи, айбловчи ва одамларни таҳқирловчиларга хўрлик, азоб ва ҳалокат бўлиши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг бандаларини энг ёмони чақимчилик билан юриб, дўстлар орасини фасод қилиб, беайб инсонларга тажовуз қилувчилардир», дедилар.
2. Таҳқирлаб ғийбат қилишлари ва одамлардан ўзларини баланд тутиб, уларни паст санашлари гўёки мол-дунёлари кўп бўлиши ва узун орзулари сабаб, холос. Чунки бойлик кишида ажабланиш ва кибрлиликни келтириб чиқаради. Мол-дунёни зарурат бўлмаганда санаш, паст зийнатларга нафсни хурсанд қилиб боқий саодатдан ўзини машғул этишга олиб боради. Чунки мол-дунё умидларни узун қилиб узундан-узун орзуларни келтириб чиқаради. Ҳатто мол эгаси ғафлатда қолганидан ўша мол-дунёси уни ҳаёти дунёда абадий қолдиради деб ўйлайди.
3. Аллоҳ таоло бу гумон ва ўй-фикрларни рад этиб, мол-дунё инсон қадрини кўтара олмайди ва бошқаларни таҳқирлашга ҳам сабаб бўлмаслигини уқтиради. Ҳақиқатда мол-дунё улар гумон қилганидек ҳаёти дунёда абадий қолдирувчи эмас, балки абадий қолдирувчи нарса илм ва амалдир. Али розияллоҳу анҳу айтганларидек:
Мол-дунё хазиначилари тирик бўлишса ҳам, ўлик ҳолатидадирлар.
Уламолар эса замон қолгунча боқийдирлар.
4. Ўз нафсини яхши кўриб мол жамлаганда, сўнгра унинг оқибатида одамларни ғийбат қилиб, таҳқирлаб юрувчи кимсаларга Аллоҳ таоло азобини белгилади. У белгиланган азоб, барча нарсани чилпарчин қилиб юборувчи дўзахга ташлаб улоқтирилишидир. У Аллоҳнинг шундай бир ёниб турган оловики, асло ўчмайди. Аллоҳ бу дўзахни гуноҳкорлар учун тайёрлаб қўйган. Ундаги олов жасаддаги барча нарсани еб тугатади. Ҳаттоки қалбга етиб келса, янги бир жасадга айланади ва яна у олов қайтадан ейди. У жой, яъни дўзах  эшиклари ёпиб, тўсиб ва устунлар ила маҳкамлаб қўйилгандир. Ўша устунлар узун бўлиб барча томондан ўраб қўйилгандир.
Холид ибн Имрон қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, дўзах ўз аҳлини ейди, ҳатто қалбларига етиб келиб тўхтайди. Сўнгра янгидан пайдо бўлса, яна кўйдира бошлайди», дедилар.
Мана шу маъно Аллоҳнинг «(У) Аллоҳнинг ёқиб қўйилган бир оловидирки «(У олов ўз алангаси билан баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур» оятида ўз ифодасини топган.