A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
100. Вал-одиёт сураси
PDF Босма E-mail

Сурани «Вал-одиёт», деб номланишига сабаб, Аллоҳ бу сурани Одиёт – душманга қарши чопадиган мужоҳидлар оти билан қасам ичиб бошлагани учундир.

СУРАНИНГ ЎЗИДАН олдинги сурага муносабати

Икки суранинг орасидаги муносабат икки томондан намоён бўлади.
1. Залзала сурасидаги «Ер (ўз бағридаги хазинаю дафиналардан ва инсон жасадларидан иборат) юкларини (юзага) чиқариб ташланганида» ояти билан, бу сурадаги «Қабрларнинг ичидаги нарсалар (жасадларга қайта жон ато этилиб, ташқарига) чиқарилганида оят орасида очиқ-ойдин муносиб алоқа бордир.
2. Олдинги сурага яхшилигу  ёмонликка жазо берилишини баён этиш билан якун ясалади. Бу сурада эса Аллоҳ таоло, Ўзининг неъматини инкор қилувчи, дунё ҳаётини охират ҳаётидан устун тутувчи, яхши ва солиҳ амалларни амалга ошириб ёмонлик ва осийликни тўхтатиш орқали охиратдаги ҳисоб-китобга тайёргарлик кўришни тарк қилувчиларни қўрқитиш ила хотима ясайди.

СУРА ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН НАРСАЛАР

Маккада нозил бўлган бу сура учта нарсани ўз ичига олади.
1. Биринчи оятдан еттинчи оятгача, мужоҳидларнинг отлари билан илоҳий қасам ичилиб, албатта, инсон Роббисининг неъматига куфрони неъмат қилишига иқрор бўлинади.
2. Саккизинчи оятда инсон ғаризаси (инстинктиви)да бойлик ва мол-дунёга нисбатан қаттиқ муҳаббат борлиги ҳақида сўз юритилади.
3. Тўққинчи оятдан ўн биринчи оятгача  халойиқ Аллоҳ ҳузурига ҳисоб китоб ва мукофот учун қайтган пайтда инсонга наф берадиган солиҳ амал ҳамда яхшиликлар қилиб қолишга тарғиб қилади.

Нозил бўлиш сабаби

Имом Баззор, Ибн Ҳотам ва Ҳокимлар Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) қилишган ривоятда келтирлишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отлиқларни (урушга) юбордилар. Улар бир ой юришса ҳам, ҳеч улардан хабар келмади. Шунда Вал-одиёт сураси нозил бўлди.

Тафсир ва баён

(Аллоҳ йўлида) харсиллаб чопадиган, (чопган пайтида туёқларидан) чақмоқлар чақадиган (отларга) қасам.
Яъни  Аллоҳ йўлида душманга қарши югуриб, чопувчи мужоҳидларнинг отларига қасамки, ўша от қаттиқ чопаётгани сабабли туёқларининг қаттиқ овози ҳамда ҳарсиллаши эшитилади. От югураётганида туёқлари тош ёки ҳарсангга урилиб, олов учқунлари чиқади. Ва ўша отлар душаманга тонг вақтида хужумга ўтади.
Бас, ўшанда чанг-тўзон кўтариб, шу (чанг-тўзон) билан (душман) жамоасининг ўртасига кириб келадиган (от)ларга қасамки,
Субҳида ёки отлар уришадиган маконда шундай ғубор кўтариладики, ҳавони тўлдириб юборади. Сўнгра тўпланган душман жамоасининг орасига кириб бориб уларни ҳар томонга ажратиб юборади. Аллоҳ бу оятда отлар билан қасам ичмоқда, чунки отларнинг югуришида бошқа ҳайвонларга қараганда мақтовли хислатлар бордир. Ҳадисда келганидек то қиёмат кунигача отларнинг пешонасида яхшилик бордир. Ва бундан ташқари, от, арабларнинг урушда ишлатадиган воситаси ҳамдир. Кўпинча фикрларига шу нарса келади. Мўминларнинг наздиларида отнинг шаънини улуғлашдн мақсад, отларни боқишга аҳамият бериб, Аллоҳ йўлидаги ғазот ҳақида фикр юритишлари учундир. Ҳамда мана шундай ишларни олийсига одатланиб жиддий амаллар сари ҳаракат қилиш учундир.
Яна от билан қасам ичишдан мақсад, ана шундай олий мақсад сари йўналиб, ном чиқариш, фахрланиш ва риё каби қабиҳ хислатлардан йироқ бўлиш учундир. Шунга биноан «Одиёт» даги «лом» аҳд учундир. Зоҳирида эса Абу Ҳайённинг фикрларига биноан жинс учун бўлиши мумкин. Чунки у кишининг фикрларич, «Ал» ҳарфи аҳд учун келмайди.
Юқоридаги қасамнинг жавоби қуйидаги оятдир.
Шак-шубҳасиз (кофир) инсон Парвардигори (унга ато этган неъматлар)га кўрнамаклик қилгувчидир.
Яъни  инсон табиатан неъматларга куфрони неъмат қилувчи, кўрнамак бўлувчи, шариат ва аҳкомларига бўйсунмайдиган, ҳақиқий неъмат берувчи холиқга шукр қилиб, иқрор бўлмайдиган махлуқдир. Лекин ўз нафсига қарши чиқиб, дунё ва охират ишларини тушуниб, тоат ва фазилатга юзланиб, гуноҳ ва разолатдан ўзини тиядиган инсонлар бундай эмас.
Аниқ кўриниб турибдики, инсондан мақсад инсон жинсидир. Кўпчилик оятдаги инсондан мақсад кофир кимсадир деб ҳам айтишган. Бу сўзларга «Ахир, у билмасмики» оятини далил қилишган. Лекин яна, эҳтимол, инсон жинси ана шундай ношукурликка табиатан мойил бўлиб, фақатгина Аллоҳ Ўз лутфи ва марҳамати билан сақлаганлар ундай эмасдир. Чунки Аллоҳнинг сўзидаги «Ахир, у билмасмики» деб айтилагн сўз илмига амал қилмаганларни қўрқитиш учун бўлади дейилса ҳам жоиз.
Ва шак-шубҳасиз, у бунга (ўзининг бу ношукрлигига) гувоҳдир.
Яъни  инсон кўрнамак, ношукрлигига гувоҳдир. У ўзини инкор қилувчи, куфрони неъмат эканига ўз тили билан гувоҳ бўлади. Инсон ўз сўзи ва амалида роббисига исёнкорлигининг асорати қуйидаги оятда айтилганидек кўриниб туради.
Мушриклар ўзларининг кофир эканликларга гувоҳ бўлган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. (Тавба-17)
Яъни инсон молга муҳаббати кучли бўлиб, бахиллиги сабабли ёки молга муҳаббати кучли бўлганидан уни қўлга киритиш учун қаттиқ талабгор бўлиб, ортидан қувишини кўрасан.
Мана шу ердаги маънода икки фикр бор. Биринчиси, мол-дунёга қаттиқ муҳаббатли бўлиш. Иккинчиси, мол-дунёга қаттиқ муҳаббати сабабли бахил, очкўз бўлиб қолиш. Ибн Касирнинг фикрларича, икки фикр ҳам тўғри. Сўнгра қуйидаги оятда инсонни  агар мана шу сифатларда бардавом бўлса, қўрқитиб таҳдид этилади.
Ахир у билмасмики, (Қиёмат қойим бўлиб) қабрларнинг ичидаги нарсалар (жасадларга қайта жон ато этилиб, ташқарига) чиқарилганида ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида ана ўша Кунда, шак-шубҳасиз, Парвардигорлари улардан (яъни барча халойиқнинг ҳаёти дунёда қилиб ўтган ишларидан) огоҳ хабардор-ку! Яъни  ношукр инсон, агар қабрдаги ўликларни чиқарилиб, ичларидаги ниятларию  қасдларини хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон бўлсин, кўрсатилиб зоҳир этилишини билмайдими? Ана ўша қайта тирилувчиларнинг роббилари уларнинг барча ҳолатларидан хабардордир. Ана шу кунда ва бошқа кунда ҳам У Зот учун ҳеч нарса махфий қолмайди. Ана шу куни барча амалларига энг тўлиқ мукофот ёки жазо беради. Уларга зарра мисқолича зулм қилинмайди. Энди ана шу нарсаларни ақл идрок қилиб билгандан кейин инсонлар мол-дунё муҳаббатига машғул бўлиш ўрнига роббиларига шукр қилиб, Унга ибодатда бардавом бўлиб, охират амалига машғул бўлишлари лозим.
Бу ерда қалб амалларини хослаб, уни зикр қилинмоқда, чунки бошқа аъзолар амали қалб амали учун тобедир. Агар қалбда ирода ва сабаб бўлмаса, аъзолар томонидан амаллар содир бўлмайди. Оятнинг арабча матнида «Инна роббаҳум биҳим» да инсонга ишлатилган олмош кўплик олмоши билан келтирилмоқда. Чунки инсон кўплик маъносидадир. Аср сурасининг 2-ояти бунга мисолдир.
Оятда «Ана ўша кунда хабардор» бўлиб келмоқда, шу билан бирга, Аллоҳ таоло ана шу кунда ҳам ва бошқа кунларда ҳам инсонларнинг ҳолатини билувчидир. Бу ерда жазо куни билишни яна ҳам таъкидлаш учун шундай келди.
Оятда жазо куни  билишни ва инсонларни амалларини иҳота қилишдан огоҳ эканини таъбир қилмоқда. Бундан мақсад ана шу кундан огоҳ этишдир.
Оли Имрон сурасини 181-оятида шундай мақсадни ифода қилиб «Улар айтган нарсаларини ёзиб қўямиз», деб айтилган. Аслида уларнинг сўзларию  амаллари ёзиб  қўйилган. Ёзиб қўйишимиздан мақсад, улар айтган нарсаларига муносиб жазони берамиз деганидир.
Оятдаги «Аллоҳ хабардордир» дейилгани Аллоҳ ана ўша куни жазоловчидир деганидир.
Бу оятдан Аллоҳ жузъий замон, пайтларни ҳам билиши англанади. Чунки Аллоҳ ана шу кунда инсонлар ҳолатининг кайфиятини билишини, агар инсон ана шуни инкор қилса, кофир эканини оятда зикр қилди.

СУРАДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ

1. Одатда арабларнинг фикрини забт қилиб қўйган отлар билан Аллоҳ таоло қасам ичиб, инсон ҳилқати ёмон эканини, сабр ва шукри оз эканини, мол-дунёга очкўзлигини ҳамда бандаларнинг оқибати бўлмиш охират кунидаги амалларни ва ҳақиқий камолотни ҳосил қилишдан бўйин товлашни баён этади.
Инсон табиати неъматларга ношуклик қилишга, мол-дунёни яхши кўришга ва уни деб бахиллик қилишга мойилдир. Шундай бўлгандан кейин инсон нажот топиб, саодатга эришиш учун нафсини чиниқтирмоғи керак.
2. Сўнгра Аллоҳ инсоннинг яралишию, охирги борадиган ҳолати ҳақида азалий, абадий ва мукаммал илмга эга экани билан қўрқитмоқда. Бу ердаги қўрқитиш ёки таҳдид кишиларни оқибатлари ҳақида фикр юритиб, охират учун тақво ва фазилатни қўлга киритиб ҳамда осийлик, мухолифлик ва разил ишлардан узоқ бўлиш билан тайёргарлик ҳосил қилиш лозим.
Амаллар, сўзлар ва ҳолатлар сабабли жазо қилинадиган вақтни билиш билан Аллоҳнинг азалий билиши ҳар турлик эмас. Оятдаги «Ана шу кунда» дейиш билан Аллоҳнинг илми ўтган замонда ҳам, ҳозирги замонда ҳам ва келажакни билишда ҳам қамровлидир. Чунки жазо ўтган амалларга боғлиқдир. Бу ерда хос келиши (ўша кунда амалларни) унутмасдан эсда тутилишидир. Бу нарса ўз-ўзидан жазо вақтини билиш ҳосил бўлиб, адолат қарор топиш деганидир.