A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
094. Шарҳ сураси
PDF Босма E-mail

(1) (أَلَمْ نَشْرَحْ لَكَ صَدْرَكَ) ذكر الله عز وجل آلاءه عند نبيه عليه السلام: أَلَمْ نَشْرَحْ لَكَ يا محمد للهدى صَدْرَكَ، فنلين لك قلبك، ونجعله وعاء للحكمة.

1. “Биз сенинг кўкрагингни кенг қилмадикми?” Аллоҳ Азза ва Жалла Пайғамбари алайҳиссаломга берган неъматларини зикр қилди: “Эй Муҳаммад, кўкрагингни (дилингни) ҳидоят учун кенг қилмадикми, қалбингни юмшатиб ҳикматни ўз ичига оладиган қилмадикми?”

(2) (وَوَضَعْنَا عَنْكَ وِزْرَكَ): حَطَطْنَا عنك ثِقْلَ أيامِ الجاهلية، وغفرنا لك ما سلف من ذنبك.

2. “Юкингни туширмадикми?” Жоҳилият кунларидаги юкларни туширмадикми, ўтган гуноҳларингни кечирмадикми?

(3) (الَّذِي أَنْقَضَ ظَهْرَكَ) أثقل ظهرك، فغفرت لك.

3. “У (юк) белингни оғирлаштирганди”, белингга оғир бўлганди, бас, сени кечирдим.

(4) (وَرَفَعْنَا لَكَ ذِكْرَكَ) يقول عز وجل: فلا أُذْكَرُ حتى تُذْكَرَ مَعِيَ، وذلك قولهم: "لا إله إلا الله, محمد رسول الله" فليس خطيب، ولا مستشهد، ولا صاحب صلاة، إلا ينادي بها.

4. “Сенинг зикрингни юқори қилдик”. Азза ва Жалла айтадики: Мен зикр қилинсам, албатта Мен билан сен ҳам зикр қилинасан. Бу эса уларнинг: “Ла илаҳа илллаллоҳ Муҳаммадур-росулуллоҳ” сўзларидир. Бирон бир хутба ўқувчи, шаҳодат калимасини айтувчи, намоз ўқувчи йўқки, албатта бу сўзлар билан нидо қилмаса.

(5) (فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا) إنّ مع الشِّدَّةِ الَّتِي أنت فيها، ومُزَاوَلَةٍ ما أنت بِسَبِيلِهِ، رجاءً وفرجاً.

5. “Албатта қийинчилик билан бирга енгиллик бор”. Албатта сен турган қийинчилик ва қилаётган меҳнат билан умид ва енгиллик-таскин бор.

(7) (فَإِذَا فَرَغْتَ) من شغلك (فَانْصَبْ) في عبادة الله والاجتهاد فيما يقربك منه.

7. “Бас, энди агар” машғул бўлган нарсангдан “бўшасанг” Аллоҳнинг ибодатида ва сени Унга яқин қиладиган нарсада “тиришгин”.

(8) (وَإِلَى رَبِّكَ فَارْغَبْ) فاجعل رغبتك دون من سواه.

8. “Ҳамда Роббингга рағбат қил”, рағбатингни Ундан бошқаларга эмас, (Унгагина) қилгин.