A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
102. Такасур сураси
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

(1) (أَلْهَاكُمُ التَّكَاثُرُ) ألهاكم أيها الناس المُبَاهَاة بكثرة المال والعدد عن طاعة ربكم، وعما ينجيكم من سَخَطِهِ عليكم.

1. «Сизларни мол-дунё тўплаш машғул қилди». Эй инсонлар, мол-дунёнинг кўплиги билан мақтаниш Роббиларингизнинг тоатидан ва Унинг сизларга бўлган ғазабидан нажот топишдан сизларни машғул қилди.

(2) (حَتَّى زُرْتُمُ الْمَقَابِرَ) حتى صِرْتُمْ إلى المقابر فَدُفِنْتُمْ فيها وفي هذا دليل على صحة القول بعذاب القبر.

2. «То қабрларингизни зиёрат қилгунларингизча». Ҳатто қабрларингизга бориб у ерда дафн қилингунларингизча. Бунда қабр азоби борлиги ҳақидаги фикрнинг саҳиҳлигига далил бор.

(3) (كَلَّا سَوْفَ تَعْلَمُونَ) يعني تعالى ذكره بقوله: كلا: ما هكذا ينبغي أن تفعلوا, أن يُلْهِيكم التكاثر.

3. «Йўқ! Яқинда биласизлар». Аллоҳ Таоло «Йўқ» сўзи билан: «Бундай қилмасларингиз керак, дунёни тўплаш сизларни машғул қилмаслиги керак», деяпти.

(4) (ثُمَّ كَلَّا سَوْفَ تَعْلَمُونَ) ثم ما هكذا ينبغي أن تفعلوا أن يلهيكم التكاثر بالأموال, وكثرة العدد.

4. «Яна бир бор йўқ! Яқинда биласизлар». Бундай қилмасларингиз керак, дунёни тўплаш сизларни машғул қилмаслиги керак.

(5) (كَلَّا لَوْ تَعْلَمُونَ عِلْمَ الْيَقِينِ) لو تعلمون أيها الناس علما يقينا, أن الله باعثكم يوم القيامة من بعد مماتكم, من قبوركم, ما ألهاكم التكاثر عن طاعة الله ربكم, ولسارعتم إلى عبادته, والانتهاء إلى أمره ونهيه, ورفض الدنيا إشفاقا على أنفسكم من عقوبته.

5. «Йўқ! Агар аниқ билсаларингиз эди». Агар, эй инсонлар, Аллоҳ сизларни Қиёмат куни ўлимларингиздан кейин қабрларингиздан тирилтиргувчи эканини билсаларингиз эди, дунёни тўплаш Роббингиз Аллоҳнинг тоатидан чалғитмаган бўларди  ҳамда сизлар Унинг ибодатига шошилардингизлар, Унинг буйруғу қайтариғига ўтардингизлар ва ўзларингизга Унинг азобидан шафқат қилиб дунёни ташлардингиз.

(8) (ثُمَّ لَتُسْأَلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنِ النَّعِيمِ) يقول: ثم ليسألنكم الله عزّ وجلّ عن النعيم الذي كنتم فيه في الدنيا.

8. «Кейин сизлар ўша Куни неъмат ҳақида сўраласизлар». У Зот айтяпти: «Кейин Аллоҳ Азза ва Жалла бу дунёда сизлар яшаган неъмат ҳақида, албатта, сўрайди».