A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
107. Моъун сураси
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

(1) (أَرَأَيْتَ الَّذِي يُكَذِّبُ بِالدِّينِ) أرأيت يا محمد الذي يكذّب بثواب الله وعقابه، فلا يطيعه في أمره ونهيه.

1. «Охиратдаги жазо ва мукофотни ёлғон дейдиганни кўрдингизми?» Эй Муҳаммад, Аллоҳнинг савоби ва уқубатини ёлғон дейдиган ва Унинг буйруқларига ҳам қайтариқларига ҳам итоат қилмайдиган кимсани кўрдингизми?

(2) (فَذَلِكَ الَّذِي يَدُعُّ الْيَتِيمَ) فهذا الذي يكذّب بالدين، هو الذي يدفع اليتيم عن حقه، ويظلمه.

2. Охиратдаги жазо ва мукофотни ёлғон дейдиган «шундай кимса етимни ҳаққидан тўсади» ва унга зулм қилади.

(3) (وَلَا يَحُضُّ عَلَى طَعَامِ الْمِسْكِينِ) يقول تعالى ذكره: ولا يحثّ غيره على إطعام المحتاج.

3. «Шунингдек, у мискинга таом беришга чорламайди». Аллоҳ Таоло айтяптики, у бошқаларни муҳтожга таом беришга тарғиб қилмайди.

(4،5) (فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ. الَّذِينَ هُمْ عَنْ صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ) يقول تعالى ذكره: فالوادي الذي يسيل من صديد أهل جهنم للمنافقين الذين يصلون، لا يريدون الله عزّ وجلّ بصلاتهم، وهم في صلاتهم ساهون إذا صلوها.

4,5. «Намозларига бепарво намозхонларга вайл бўлсин». Аллоҳ Таоло айтадики, Аллоҳ Азза ва Жаллани мақсад қилмай намоз ўқийдиган ва намозлари ичида бепарво бўлган мунофиқларга жаҳаннам аҳлининг йиринги оқувчи водий бўлсин!

(6) (الَّذِينَ هُمْ يُرَاءُونَ) يقول: الذين هم يراؤون الناس بصلاتهم إذا صَلّوْا، لأنهم لا يصلّون رغبةً في ثواب، ولا رهبةً من عقاب.

6. «Улар риё қилади». Аллоҳ Таоло айтадики, улар шундай кимсаларки, намоз ўқисалар, намозларини одамларга кўз-кўз қилишади. Чунки улар намозни савоб умидида ҳам, уқубатдан қўрқиб ҳам ўқимайди.

(7) (وَيَمْنَعُونَ الْمَاعُونَ) يقول: ويمنعون الناس منافع ما عندهم.

7. «Улар одамлардан ўз фойда-манфаатларини ман қилишади».