A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Қуръон ўқиш илми». Ўн биринчи дарс
PDF Босма E-mail

ЎН БИРИНЧИ ДАРС

Режа:

1. Жӣм, шӣн ва йā ҳарфлари

2. Жӣм ундоши

3. Шӣн ундоши

4. Йā ундоши

Таянч сўзлар ва атмалар

 

Тилнинг ўртаси

Қаттиқ танглай

Тафашший

 

Жӣм, шӣн ва йā ҳарфлари

Жӣм ҳарфи ёзувда ҳар иккала тарафдаги ҳарфларга бирика олади. Унинг пастки қисми бошқа кўплаб ҳарфларда бўлганидек, ўзидан кейинги ҳарфга қўшилишида кўприк вазифасини ўтайди. Жӣм ҳарфи ўзининг ҳамшаклларидан остидаги нуқтаси билан ажралиб туради.

Шӣн ҳарфи ҳам ўз шаклдошига эга бўлиб, ундан устидаги уч нуқтаси билан фарқланади: унинг ҳар бир тиши учун биттадан нуқта қўйилган. Шӣн ҳарфи ҳам ёзувда ҳар иккала тарафига қўшила олади.

Йā ҳарфи бир ёки икки томонидаги ҳарфларга бирикканида худди бā ҳарфи шаклида ёзилади. Фақат ундан нуқтасининг жуфт қўйилиши билан фарқланади. Аммо ёлғиз ҳолида ва ўзидан кейинги ҳарфга бирикмаганида ўзига хос шаклга киради ва бунда у кўпинча нуқтасиз ёзилаверади.

Ўтган дарсда биз тилнинг орқа қисмидан чиқадиган ундошларни ўргандик. Ўйлаймизки, Сиз уларни яхши ўзлаштирдингиз. Энди эса навбат тилнинг ўртаcида ҳосил бўладиган ундошларга.

Араб тилида ўрта тил ундошлари учта бўлиб, уларнинг барчаси билан биз ушбу дарсда танишамиз.

ج Ундоши

16. ج товуши тил ўртасини танглай ўртасига қаттиқ уриш билан талаффуз этилади.

Мулоҳаза: Жӣм ҳавонинг тил ўртаси билан танглай ўртасининг тўқнашувидан вужудга келган тўсиқни ёриб ўтиши билан ҳосил бўлади. Шу боис у портловчи ва ўта жарангли товуш ҳисобланади. У қалқала товушларидандир. Бинобарин, уни «ч»лаштириб ёки ўзбек тилидаги «ж» каби тил олдидан айтиш ярамайди. Уни тил ўртасидан талаффуз этишга ҳаракат қилиш ва юқори товушлар каби йўғон, бўғиқ талаффуз этишдан сақланиш лозим, чунки у очиқ айтиладиган товушлардандир.

18-машқ.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/18-mashq{/soundcloud}

 

ش Ундоши

17. ش ундош товуши тил ўртасидан, унинг танглай ўртаси томон ёпишадиган даражада яқинлашиши ва ҳаво оқимининг ушбу оралиқдан сирғалиб ўтиши натижасида ҳосил бўлади.

Мулоҳаза: Шӣннинг талаффузида ҳаво махраждан сирғалиб ўтади ва оғиз ичида ёйилади. Натижада ش кучли шовқин билан чиқади. Буни истилоҳда «тафашший» ‒ «ёйилиш» деб юритилади. Ўзбек тилида эса ш товуши тил олдида пайдо бўлади ва унда ҳаво тўғри ташқарига чиқади.

Шӣн товушини доимо очиқ талаффуз этиш лозимлигини унутмаслик керак.

19-машқ.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/19-mashq{/soundcloud}

 

ي Ундоши

18. ي ундош товуши тил ўртасидан, унинг юқори танглайга жипслашадиган даражада яқинлашиши, ҳаво оқимининг ушбу оралиқда бўғилиши натижасида ҳосил бўлади.

Мулоҳаза: Йā ўзбек тилидаги «айём» сўзидаги ёки «ю» товуши таркибидаги й каби тиниқ ва аниқ талаффуз этилиши лозим. Бунда тилни танглайга ёпиштириб олишдан ва ҳаво оқимини бурун бўшлиғи томон йўналтириб, димоғ товушларининг талаффузида бўлганидек, ғунна аралаштириб қўйишдан сақланиш керак. ي ундошининг талаффузида тилнинг ҳолатини ҳис этишга янада эътибор беринг.

20-машқ.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/20-mashq{/soundcloud}

 

Қўшимча маълумотлар:

· Ушбу дарсдаги ундошлар бир махраждан ҳосил бўлса-да, ҳосил бўлиш усулига, яъни сифатларига кўра бир-бирларидан фарқланади.

· Жӣм товушининг талаффузида ҳаво оқими ҳам, овознинг бардавомлиги ҳам кесилади. Шӣн ундошида эса иккаласи ҳам бардавом жорий бўлади. Йā товушининг талаффузида эса ҳаво оқими бўғилса-да, овоз бардавом бўлади.

· Қиёслаш учун келтирилган айрим мисолларда нисбийлик эътиборга олинганлигини унутмаслик лозим.

· Йā ҳарфи бирор ҳаракат ёки сукун билан келса, демак у йā ундошини ифодалаётган бўлади. Аммо у чўзиқ унлини кўрсатиб келганида ҳеч қандай белги қабул қилмайди.

19-топшириқ.

– ўрта тил ундошларининг махраж ва талаффузини айтиб беринг.

Қуйидаги саволларга жавоб беринг:

– ўрта тил ундошлари бир-бирларидан қайси сифатлари билан фарқ қилади?

ج ундош товуши қандай хусусиятга эга?

ش ундош товушига хос бўлган қандай хусусиятларни биласиз?