A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Қуръон ўқиш илми». Ўн иккинчи дарс
PDF Босма E-mail

ЎН ИККИНЧИ ДАРС

Режа:

1. Сӣн, сōд ва сā ҳарфлари

2. Сӣн ундоши

3. Сōд ундоши

4. Сā ундоши

Таянч сўзлар ва атамлар

Тил уч юзаси

Юқори олд тишлар

Итбоқ

Тиш қирғоғи

Пастки олд тишлар

Инфитоҳ

Сӣн, сōд ва сā ҳарфлари

Сӣн ҳарфи аввалги дарсда ўтилган шӣн ҳарфининг нуқтасиз асл нусхаси ҳисобланади. Бинобарин, ёзувга оид барча хусусиятларда у билан муштаракдир.

Сōд ҳарфи бир қарашда сӣн ҳарфига ҳам ўхшаб кетади, яъни унинг гўё усти ёпиқ шаклига ўхшайди ва имлода худди у каби ўзгариш топади: ўзидан олдинги ва кейинги ҳарфларга бирикади.

Сā ҳарфи ўзининг барча шаклларида бā ҳарфига деярли тўла мос келади. Фақат ундан нуқталарининг шакл устидалиги ва уларнинг учталиги билан фарқланади.

Ушбу дарсимиздаги ундошларнинг уччаласи ҳам ўзбек тилидаги сирғалувчи с ундошига ўхшайди. Бу уч ундош эшитилишда бир-бирига ўхшаса-да, махраж ва талаффузда фарқ қилади.

Ундошлардан еттитаси, яъни истеъло товушлари тил орқаси кўтарилиб, йўғон айтилишини яхши биламиз. Ушбу ундошлардан тўрттаси: ص , ض, ط ва ظ товушлари қўшимча «итбоқ» сифатига ҳам эга. Итбоқ деб, тилнинг юқори танглайга ёпишадиган даражада кўтарилиб, жипслашишига айтилади.

Мазкур тўрт ундошнинг талаффузида ҳалқум торайиб, нутқ аъзолари қаттиқ таранглашади ва тилнинг танглай томон ҳаракати янада фаоллашиб, нафақат орқаси, балки кўп қисми танглайга ёпишадиган бўлиб жипслашади. Натижада товуш тил билан танглай орасида қисилиб, яна ҳам кучли ва йўғон ҳосил бўлади. Итбоқ сифати дейилганда мана шу ҳолат тушунилади.

Истеълога эга бўлмаган товушлар уларнинг зидди ўлароқ, истиъфолалар деб аталганидек, итбоқ сифатига эга бўлмаган ундошлар «инфитоҳ» деб номланади. Инфитоҳ «очилиш» деган маънони англатиб, тил билан танглай оралиғининг тораймай, очиқ бўлишини англатади.

Демак, юқоридаги тўрт итбоқ ундошларидан бошқа барча товушлар инфитоҳ товушларидир.

Биз ушбу дарсда итбоқ товушларининг биринчиси – ص ундошини ва янги ном билан айтганимизда, иккита инфитоҳ – س ваث товушларини ўрганамиз.

س Товуши

19. س тил учи юзасининг икки юқори олд тишлар ички тарафи ҳамда пастки тишлар қирғоғига ёпишадиган даражада яқин турган ҳолда вужудга келган тирқишдан ҳавонинг эркин сирғалиб ўтиши билан писсиллаб, шовқинли ҳосил бўлади.

Танбеҳ: Бу товуш ز нинг махраждошидир. Фақат бунда тирқиш сал кенгроқ бўлади ва ҳаво оқими махраждан эркин оқиб ўтади. У ўзбек тилидаги «с»га нисбатан кучлироқ, кўпроқ писсиллаш ва шовқин билан талаффуз этилади. Уни тилни босиб талаффуз этишдан эҳтиёт бўлиш лозим. س товушининг талаффузида ҳавонинг пастки тишлар қирғоғига урилиб ўтишига эътибор бериш даркор.

21-машқ.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/21-mashq{/soundcloud}

 

ص Товуши

20. ص ундоши س билан бир махраждан чиқиб, талаффузда бироз фарқ қилади. Бу фарқ ص ундош товушининг истеъло ва итбоқ сифатларига эга эканлигидадир.

Танбеҳ: Бу товуш ҳалқум торайиб, тилнинг орқаси юмшоқ танглайга, катта қисми юқори танглайга кўтарилган, ҳаво тил билан танглай орасида қисилган ҳолда (суратга қаранг) ортиқча куч билан талаффуз этилади. ص билан س товушларининг орасида бундан бошқа фарқ йўқ. (Суратларни солиштиринг). Бинобарин, уни сӣн ундошининг талаффузи асосида айтиш керак, лекин у билан бир хил айтиш ярамайди. ص ҳам сӣн товуши каби шовқин билан айтилади, бироқ унда бу сифат йўғон ҳосил бўлади. Уни лунжлардан, шунингдек, лаблар иштирокида талаффуз этишдан сақланиш лозим.

22-машқ.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/22-mashq{/soundcloud}


ث Товуши

21. ث ундош товуши тилнинг учи ва юқори олд тишларнинг қирғоғи – тиғидан чиқади.

Танбеҳ: ث товуши тил учи тишга ҳиёл теккан, ҳаво махражда сирғалиб ўтган ҳолда, нафис айтилади. Бунинг учун тил тишлар орасига олинади ва тепа тишларга оҳиста босилади. Бунда ҳавони бўғиб қўймаслик керак. У тили чучук одамнинг с ундошини талаффуз этишини эслатади. Аммо унинг талаффузида тил тишнинг ичкарисида қолиб кетиши хатодир. Шунингдек, уни йўғон айтишдан ҳам сақланиш керак. Хусусан, ث сокин бўлганида унинг махражига ва талаффузига жиддий эътибор бериш лозим. Ўзбек тилида бундай товуш йўқ. У инглиз тилидаги «th» бирикмаси ифодалаган «» товушига ўхшаб кетади.

23-машқ.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/23-mashq{/soundcloud}


20-топшириқ

Қуйидаги машқ ёрдамида ص ундош товушининг талаффузи воситасида итбоқ сифатини тўғри адо этишга эришинг.

أَصْ   إِصْ أُصْ صَا صِى صُو بَصْصَرَ قَصْصَرَ

Қўшимча маълумотлар:

· Сōд ундошини тўғри талаффуз этиш учун аввало сӣнни ўз махражидан, кўрсатилган сифатда айта олиш керак бўлади.

· Итбоқ сифати бизнинг тилимизга ёт ҳолатдир. Шу боис, уни ўзлаштириш учун махсус машғулот қилишдан эринмаслик керак. Агар бу қоида бир ундошда ўзлаштириб олинса, қолганларида уни ижро қилиш ўз-ўзидан осон кечади.

· Тишнинг тиғи, қирғоғи дейилганда унинг тишлайдиган жойи тушунилади.

· Сӣн товуши ўз махраждоши зā товушидан махражнинг бироз кенгроқ тутилиши ва ҳаво оқими жараёнининг эркинлиги билан фарқланса, сōддан у талаффузининг оддийлиги, яъни истеъло ва итбоқ сифатларига эга бўлмаганлиги билан ажралиб туради.

21-топшириқ

ص ,س ва ث ундошларининг махраж ва талаффузини бирма-бир айтиб беринг.

– Итбоқ сифатини сўзлаб беринг.

Қуйидаги саволларга жавоб беринг:

ص ундошининг махраждошлари қайсилар, у улардан қайси жиҳатлари билан ажралиб туради?

س ундоши қайси жиҳатдан ز товушига ўхшайди ва ундан фарқланади?

ص ундоши س дан қайси жиҳатлари билан фарқланади?

ص ни нотўғри талаффуз этиш ҳолатларидан қайсиларини биласиз?

– ушбу уч ундошнинг қай бири қандай ундошлар гуруҳига мансуб?

– истеъло билан итбоқ товушга йўғонлик берувчи сифатлардир. Айтинг-чи, уларнинг ораларида нима фарқ бор?

итбоқ сифатига эга бўлмаган товушлар нима деб аталади?