A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Қуръон ўқиш илми». Ўн учинчи дарс
PDF Босма E-mail

ЎН УЧИНЧИ ДАРС

Режа:

1. Дāл, тā ва тō ҳарфлари.

2. Дāл ундоши.

3. Тā ундоши.

4. Тō ундоши.

Таянч сўзлар ва атамалар

Тил олди юзаси

Милк

Ҳамс

Итбоқ

Инфитоҳ

Жаҳр

Дāл, тā ва тō ҳарфлари

Дāл ҳарфи ўз шаклига кўра рō ҳарфига ўхшаб кетади. Аммо унинг асосий қисми сатр устига ёзилади ва қадди букикроқ бўлади.

Тā ҳарфи ўзининг барча ҳолатларида сā ҳарфи шаклига тўла мос келади. Фақат ундан нуқтасининг биттага камлиги, яъни иккиталиги билан фарқланади.

Тō ҳарфининг негиз шакли сōд ҳарфидан олинган. Бироқ унда сōддаги пастки қисм ўрнига шакл устига тик чизиқ – алиф сурати орттирилган.

Турли шаклдаги ушбу уч ҳарф бир махраждан ҳосил бўлувчи, талаффузи ўзаро ўхшаш бўлган уч ундошни ифодалайди.

Ўтган дарсларда биз орқа тил, ўрта тил ҳамда айрим тил олди ундошларини ўрганиб чиқдик.

Ушбу дарсда эса тил олдидан, аниқроғи, тилнинг уч юзасидан, айнан бир махраждан ҳосил бўлувчи د , ت ва ط ундош товушлари билан танишамиз. Бу уч товуш бир махраждан чиқса-да, талаффуздаги овознинг иштироки ва тилнинг ҳаракатига кўра бир-биридан мутлақо фарқ қилади.

Буларнинг аввалги иккитаси талаффуз борасида ўзбек тилидаги муқобилларидан кўп фарқ қилмайди. Аммо ط ундоши фақат араб тилига хос товушлардандир.

د товуши

22. د тилнинг уч юзасини юқори олд тишлар милкига қаттиқ уриш билан талаффуз этилади.

Мулоҳаза: У ҳар доим қаттиқ ва айни вақтда тиниқ айтилади. Бунинг учун тилни милкка куч билан уриш керак бўлади. Шунингдек, د ундош товуши қалқала товушларидан бўлиб, ҳеч қачон ўзбек тилидагидек «т»лашмайди (масалан, қанд – қант, баланд – балант каби). Бу товушни жарангсиз, сирғалтириб ва сокин ҳолатида қалқала қилмай айтишдан сақланиш керак.

24-машқ.

 

 

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/24-mashq{/soundcloud}


ت ТОВУШИ

23. ت ундош товуши тил уч юзасини икки юқори олд тишлар милкига уриш билан ҳосил бўлади.

Мулоҳаза: У дāлдан талаффуз усулига кўра, яъни ҳаво оқимининг кескин тўсиққа учрамаслиги билан ажралиб туради. Тā товушининг талаффузида тил милкка бироз қаттиқроқ урилганлиги учун аввалига ҳаво оқимини тўсиб қўяди, сўнг тил махраждан ажралиш жараёнида бирданига ҳавони қўйиб юборади. Бу сокин ҳолатда янада урғу билан бажарилади. Ушбу ҳолат айнан кāф товуши талаффузидаги ҳамс сифатидир. Тā товушини йўғон талаффуз қилишдан, тилни сирғалтириб айтишдан ёҳуд уни «с»лаштириб, рус тилидаги ц товушига ўхшатиб қўйишдан сақланиш лозим.

25-машқ.

 

 

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/25-mashq{/soundcloud}


ط ТОВУШИ

24. ط ундоши ت товушининг йўғон шакли бўлиб, махражда у билан шерикдир.

Мулоҳаза: Фақат тō ундошининг талаффузида ҳаво тамоман тўсилади, натижада товуш жарангли ҳосил бўлади. Шу билан бирга, у истеъло ҳамда итбоқ сифатига ҳам эга. Ушбу икки сифат бизларга аввалги дарслардан маълум. Тō товуши араб тилидаги энг қувватли нутқ товуши бўлиб, қалқала товушларининг ҳам, итбоқ товушларининг ҳам энг кучлиси ҳисобланади. Уни тā каби ва сокин ҳолида қалқаласиз ёки иккита қилиб айтишдан сақланиш лозим. Тō ундошини сирғалтириб, шунингдек, тилнинг кўрсатилган қисмидан бошқа жойларини ҳам танглайга ёпиштириб, лунжларни ишириб, қўпол талаффуз этиш ҳам ярамайди.

26-машқ.

 

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/26-mashq{/soundcloud}

 

Қўшимча маълумотлар:

· Дāл ва тā ундошлари каби ўзбек тилида ўз муқобилига эга бўлган товушларнинг талаффузида хушёрлик керак бўлади. Уларни айнан ўргатилган сифатда айтишга одатланиш лозим. Чунки бундай ундошларда муқобилларидаги ўзгаришлар рўй бериши кўп кузатилган.

· Тā ундошида ҳамс сифати доимо мавжуд. Фақат унинг ижроси тā ундошининг талаффузида ҳам худди кāф товушидаги каби икки хил ҳолатда кузатилади. Ҳаракатли бўлганида нутқ аъзоларининг ажралиши билан ижро қилинса, сокин бўлганида сиқилган ҳавони қўйиб юбориш билан адо этилади.

· Тō ундоши тā товушидан уч сифати билан фарқланади.

1. Ҳаво оқимининг буткул бўғилиши билан. Яъни унда ҳамс сифати кузатилмайди. Бу ҳамснинг зидди бўлиб, одатда «жаҳр ­– ошкор қилиш» деб аталади.

2. Истеълоси билан. Тā мустафил товушдир.

3. Итбоқ сифатига эгалиги билан. Истеълоси бўлмаган товушда итбоқ бўлмайди.

22-топшириқ.

د, ت ва ط ундошларининг махраж ва талаффузидаги ўзига хос хусусиятларни бирма-бир айтиб беринг.

– ҳамс сифатини шарҳлаб беринг.

Қуйидаги саволларга жавоб беринг:

د ва ت товушлари қайси ундошлар туркумидан?

– Сокин د ва طга тааллуқли қандай қоида мавжуд?

ت билан ط нинг орасида қандай фарқлар мавжуд?

– Сокин ت қандай айтилади?

– Ҳамснинг зидди одатда қандай номланади ва нимани англатади?

ط товуши қайси ундошлар гуруҳига мансуб?

ط ундошини тўғри талаффуз эта олдингизми?