A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Қуръон ўқиш илми». Ўн тўртинчи дарс
PDF Босма E-mail

ЎН ТЎРТИНЧИ ДАРС

Режа:

1. Ъаййн ва ҳ:ā ҳарфлари

2. Ъаййн ундоши

3. Ҳ:ā ундоши

Таянч сўзлар ва атамалар

 

Ўрта ҳалқум

Портловчи

Ҳиқилдоқ ости тоғайи

Сирғалувчи

 

Ъаййн ва ҳ:ā ҳарфлари

Ъаййн ҳарфи бошқа ҳарфлар билан бирикканида унинг дум қисми кўприк вазифасини ўтайди. Шунингдек, у ўзидан олдинги ёки ҳар икки тарафдаги ҳарфларга бирикканида бироз бошқачароқ шаклга киради.

Ҳ:ā ҳарфи аввалги дарсларда ўтилган жӣм ҳарфининг асл нусхасидир. Барча кўринишлари у билан бир хил. Фақат ҳā ҳарфида ҳеч қандай нуқта орттирилмайди. Бошқача қилиб айтганда, у нуқтасиз жӣм ҳарфидир.

Биз махражлар билан танишганимизда ҳалқумнинг учга, яъни туб ҳалқум, ўрта ҳалқум ва юқори ҳалқумга бўлинишини ўрганиб ўтган эдик. Ҳалқумдаги ушбу уч қисмнинг ҳар биридан иккитадан ундош ҳосил бўлади. Ўтган дарслар мобайнида ҳалқумнинг тубида пайдо бўладиган ундошларни ўзлаштириб ўтдик. Энди эса ўрта ҳалқум товушларини ўрганишга киришамиз.

Ҳалқум ўртасидан ع ва ح ундошлари ҳосил бўлади. Бу икки ундош деярли бир ўриндан айтилади ва талаффуз усулига кўра фарқланади.

Ҳалқумни эркин ва фаол ҳаракатлантиришни бир ёки икки ҳалқум товушида яхши ўзлаштириб олсангиз, қолганларининг талаффузи ўз-ўзидан осон кечади. Бунинг учун оғиз мускулларини эркин қўйиб, кучни ҳалқумга йўналтириш лозим.

عТОВУШИ

25. ع ҳалқум ўртасидан чиқади.

Мулоҳаза: У тилнинг негизида жойлашган ҳиқилдоқ ости тоғайининг ҳалқум ўртаси томон тортилишидан вужудга келган тўсиқда чиқаётган ҳавонинг ўта қисқа вақт бўғилиб, сўнг кескин портлаши натижасида ҳосил бўлади. Бу ундош ҳам араб тилига хос товушлардан бири ҳисобланиб, унинг талаффузини янада зийраклик билан эшитиб, ўзлаштириш керак. ع товушини ҳамзага ўхшатиб ёки ҳавони бир йўла кесиб талаффуз қилиш хатодир. Унинг талаффузида димоғ йўли берк бўлади. Бинобарин, уни димоғ билан, яъни ғунна аралаштириб айтиш ярамайди.

27-машқ.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/27-mashq{/soundcloud}

 

ح ТОВУШИ

26. ح товуши ҳам ҳалқумнинг ўртасидан талаффуз этилади.

Мулоҳаза: Лекин у ъаййндан кўра сал юқорироқдан, ҳиқилдоқ ости тоғайининг ҳалқум девори томон тортилиши натижасида, ҳалқум ўртаси торайиб, чиқаётган ҳаво ўша оралиқдан ҳалқум деворларига сирғалиб, ишқаланиб ўтиши билан ҳосил бўлади. Яъни унда ҳаво ъаййндаги каби бўғилиб, портламайди. Бу товушни ҳавони эркинроқ қўйиб, аниқ ва тиниқ айтишга доимо эътибор бериш керак. Чунки ح товуши ҳавонинг сирғалиши ҳисобига ҳосил бўлади. Ўзбек тилидаги х ва ҳ товушлари уни тўлиқ ифодалай олмайди. Бу товушни бўғизни қаттиқ қириб ёҳуд жуда бўш талаффуз этиш хатодир.

28-машқ.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/28-mashq{/soundcloud}

 

Қўшимча маълумотлар:

· Ҳалқум товушларини тўғри талаффуз этишни осон ўзлаштириш учун аввало эътиборни ҳалқумга қаратиш лозим. Ушбу товушларнинг талаффузида оғиз мушакларини эркин қўйиб, бор кучни ҳалқумни ҳаракатлантиришга қаратилади. Бизнинг тилимизда деярли ҳалқум товуши йўқ. Шу боис ҳалқум товушларини ўзлаштириш учун янада кўпроқ машғулот қилишимизга тўғри келади.

· Сокин ъаййнни айтишда нутқ аъзоларини ундан олдинги унлидан сўнг бевосита ъаййннинг талаффузига йўналтириш даркор. Акс ҳолда унли чўзиқ ҳосил бўлиб қолади.

· Ҳ:āни ўзлаштиришда уни ъаййнга солиштириш унинг қанчалик ўз махражидан чиқаётганини аниқлашда ёрдам беради. Бунинг учун уларни бирин­кетин айтиб, ҳар иккисининг махражини ҳис қилишга ҳаракат қилинади.

· Ҳ:āни истеъло товушлари таъсирида йўғон айтиш кўп учрайдиган хатолардандир.

· Сокин ҳ:āни айтишда ҳавони бўғиб қўймаслик керак, акс ҳолда у ъаййнга айланиб қолади.

23-топшириқ:

Қуйидаги саволларга жавоб беринг:

Ҳалқум ундошлари нечта, сиз улардан қайсиларини ўзлаштирдингиз?

ع товуши қаердан, қандай ҳосил бўлади?

ع товуши ўзбек тилида борми?

ح қайси нутқ органи ёрдамида, қандай талаффуз этилади?

ع ва ح айнан бир жойдан ҳосил бўладими ёки уларнинг орасида озгина бўлса­да, фарқ борми?

ع ва ح қайси жиҳатларга кўра бир-биридан фарқли айтилади?

ع ва ح товушлари қайси ундошлар гуруҳига киради?

– Ўзбек тилидаги х ва ҳ ундошлари билан ح ундоши орасидаги фарқни сездингизми?