A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Қуръон ўқиш илми». Ўн бешинчи дарс
PDF Босма E-mail

ЎН БЕШИНЧИ ДАРС

Режа:

1. Ғоййн ва хō ҳарфлари

2. Ғоййн ундоши

3. Хō ундоши

Таянч сўзлар ва атамалар

Юқори ҳалқум

Димоғ йўли

Кичик тил

Сирғалувчи

Ғоййн ва хō ҳарфлари

Ғоййн ҳарфи ўзининг барча шаклларида ъаййн ҳарфига тўла мос келади. Фақат у устидаги бир нуқта билан ўз шаклдоши ъаййндан фарқланади.

Хō ҳарфи ҳ:āнинг устига нуқта қўйиш билан ясалади. У жӣмдан нуқтасининг шакл устига қўйилиши билан ажралиб туради ва унинг пастки қисми ўз шаклдошларида бўлгани каби, ёлғиз ёки сўз охирида келгандагина акс этади.

Ўтган дарсларда биз ҳалқум туби ва ўрта ҳалқум товушларини ўрганиб ўтдик. Энди бу дарсда юқори ҳалқум товушлари билан танишамиз.

Юқорида ишора қилинганидек, ҳалқум товушларининг аксари ўзбек тилида ўз ўхшашларига эга бўлсалар-да, айрим жиҳатларда улардан фарқ қилади. Энг муҳими, ўзбек тилидаги шакллари, жумладан, биз ҳозир ўрганмоқчи бўлиб турган ҳалқум ундошларининг муқобиллари ҳалқумда эмас, балки оғизда, тил ва танглай орасида ҳосил бўлади.

Юқорида ўрганилган ундошлардан тўрттасида қўшимча итбоқ сифати ҳам бор. Қолган учтаси эса фақатгина истеъло сифатига эга. Улар ق ундоши ва ушбу дарсдаги غ, خ товушларидир.

غТОВУШИ

27. غ ундоши ҳалқум юқорисидан, унинг оғиз бўшлиғига яқин жойидан чиқади.

Мулоҳаза: Бунда димоғ йўли бекилиб, тилнинг негизи юқори ҳалқум томон тортилиб, тор тирқиш ҳосил қилади ва ҳаво оқими қаттиқ қаршиликка учраб, махражда бўғилади. Айни вақтда тилнинг орқаси юмшоқ танглайга қараб кўтарилади, чунки غ товуши юқори ундошлардандир. Уни ўзбек тилидагидек, оғиздан, танглайни қириб чиқариш хато ҳисобланади. Бунга ушбу товуш сокин бўлганида янада аҳамият бериш лозим. Шунингдек, унинг истеълосини ҳам унутмаслик керак. Уни ع ёки خ товушларига ўхшатиб талаффуз этишдан эҳтиёт бўлинг.

29-машқ.


{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/29-mashq{/soundcloud}

خТОВУШИ

28. خ ҳалқум охиридан, унинг танглайга яқин, туташ жойидан қирилиш билан талаффуз қилинади.

Мулоҳаза: Яъни, ғоййн товуши махражининг сал юқорисида ҳосил бўлади. Бунда ҳам худди غ ундошидаги каби димоғ йўли бекилади ва тилнинг негизи ҳалқум юқориси томон тортилиб, орқа тарафи юмшоқ танглайга қараб кўтарилади, лекин ҳаво бўғилмайди. Шунинг учун خ товуши жарангсиздир. У ҳ:āга нисбатан қаттиқроқ ва кучлироқ айтилади. Уни ўзбек тилидагидек танглайда айтишдан, айниқса сукунли ва касрали ҳолда аниқ чиқмай қолишидан сақланиш лозим. Уни тўғри талаффуз қилиш учун жиддий шуғулланиш лозим.

30-машқ.

 

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/30-mashq{/soundcloud}

 

 

Қўшимча маълумотлар:

· Юқори ҳалқум товушларини ўзлаштиришда ўз талаффузингизни кўзгу ёрдамида кузатишингиз ҳам мумкин. Бунда ҳавонинг махраждан қандай ўтаётганини ҳис қилиш билан бирга, нутқ аъзоларининг ҳаракатини ҳам назорат қила оласиз.

· Юмшоқ танглайнинг олд тарафи қаттиқ танглайга туташ бўлса, унинг орқаси ҳалқум томон кичрайиб бориб, кичик тилча ҳосил қилади. Бу тилча димоғ йўли учун эшик вазифасини бажаради. Агар у пастга осилиб турса, димоғ йўли очиқ туради. Агар юқорига тортилса, димоғ йўлини беркитиб, ҳалқумнинг бир қисмига айланади ва юқори ҳалқумни ташкил қилади. Араб тилида фақатгина мӣм ва нӯн товушлари иштирок этган ўринларда димоғ йўли очилади. Бошқа ўринларда эса бу ҳолат кузатилмайди.

· Ғоййн товушининг талаффузида ҳаво оқими бўғилса-да, овоз жараёни тўсилмайди. Хō ундошида эса ҳаво ҳам, овоз ҳам кескин қаршиликка учрамаганлиги сабабли (овоз ???) бардавом бўлади.

24-топшириқ:

Қуйидаги саволларга жавоб беринг:

غ товуши қайси нутқ органи ёрдамида ва қандай ҳосил бўлади?

خ ундош товуши қайси нутқ органидан қандай талаффуз этилади?

غ ва خ товушлари айнан бир нутқ органида ҳосил бўладими ёки уларнинг ораларида озгина бўлса­да, фарқ борми?

غ ва خ товушлари қайси жиҳатларига кўра бир-биридан фарқли айтилади?

غ ва خ товушлари ундошларнинг қайси туркумига киради?

غ ва خ ундошлари ўзбек тилидаги муқобилларидан қайси жиҳатларда фарқ қилади?

غ ундошини талаффуз этишнинг қайси нотўғри шаклларини биласиз?

– Истеъло товушларининг нечтаси итбоқ, нечтаси инфитоҳ сифатига эга?

– Ҳалқум ундошларини мукаммал ўзлаштирдингизми?