A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Қуръон ўқиш илми». Ўн еттинчи дарс
PDF Босма E-mail

ЎН ЕТТИНЧИ ДАРС

Режа:

1. Ўхшаш ундошлар.

Таянч сўзлар ва атамалар

Ҳавонинг жараёни

Шовқиннинг иштироки

Овознинг жараёни

ЎХШАШ УНДОШЛАР

Муҳтарам ўқувчи! Аллоҳ таолонинг ёрдами ва инояти билан Қуръон тартилининг негизи бўлмиш араб нутқ товушларининг талаффузларини, иншааллоҳ, муваффақиятли ўзлаштирдингиз. Сизнинг навбатдаги вазифангиз билганларингизга ҳар доим оғишмай амал қилиш ва уларни мустаҳкамлаш учун вақти-вақти билан ўтган дарсларга мурожаат қилиб туришдир.

Нутқ товушларини ўрганиш мобайнида ундошларнинг кўпчилиги бир-бирига ўхшаш эканлигининг гувоҳи бўлдик. Улар орасидаги фарқларни ҳам ўрганиб ўтган бўлсак-да, бу борада алоҳида машғулот қилмаган эдик. Шу боис ушбу дарсни айнан ушбу мавзуга бағишладик.

Ўхшаш товушларни солиштириш орқали уларнинг фарқларини кўриб чиқиш ниҳоятда фойдалидир. Агар уларнинг фарқларини илмий асосда фаҳмлаб олинса, машғулот осон ва янада манфаатли бўлади. Шуларни эътиборга олган ҳолда биз қуйида ўхшаш ундошлар учун қиёсий машқлар бериш билан бирга, уларнинг ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатларини қисқача баён қилиб ўтдик. Қўшимча маълумотлар ўтган ва кейинги дарслардан ёки бошқа манбалардан олиниши мумкин.

СӣН, СŌД ВА СĀ ТОВУШЛАРИ

Бу ундошлар талаффуздаги овознинг жараёни ва шовқиннинг иштирокига кўра ўзаро ўхшаш ҳисобланади. Сӣн билан сōд ундошлари махраждош бўлиб, сифатда фарқлидир. Сōд товуши ўзининг истеъло ва итбоқ сифатлари билан хосланади. Сā ундош товуши эса улардан махражда фарқ қилади.

34-машқ.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/34-mashq{/soundcloud}

 

ҲАМЗА ВА ЪАЙЙН ТОВУШЛАРИ

Ҳамза билан ъаййннинг талаффуз усулида муштараклик бор. Ҳар иккиси ҳам димланган ҳавонинг портлаши натижасида ҳосил бўлади. Аммо улар махражлари бошқа-бошқа бўлиши билан бирга, айрим сифатларда ҳам фарқ қилади.

35-машқ.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/35-mashq{/soundcloud}

 

ҲĀ, Ҳ:Ā ВА ХŌ ТОВУШЛАРИ

Бу уч ундош овоз ва ҳавонинг эркин ҳаракати ҳамда шовқиннинг иштирокига кўра ўзаро ўхшаш ҳосил бўлади. Аммо уларнинг махражлари ҳар хил. Улар ҳалқумнинг турли минтақаларида талаффуз этилади.

36-машқ.

 

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/36-mashq{/soundcloud}

 

ТĀ ВА ТŌ ТОВУШЛАРИ

Тā ва тō ундошлари махраждошдир ва бир махражда ҳосил бўладиган товушларнинг ўхшаш бўлиши табиийдир. Шунингдек, бу икки ундошда талаффуз усули ва овознинг жараёни ҳам ўхшаш. Фақат тō ундош товуши ҳамс бўлмаслиги ҳамда истеъло ва итбоқ сифатлари билан ажралиб туради.

37-машқ.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/37-mashq{/soundcloud}

 

ЗĀ, ЗĀЛ ВА ЗŌ ТОВУШЛАРИ

Ушбу уч ундош товушлари овознинг жараёни, ҳаво оқимининг бўғилиши ва шовқиннинг иштирокига кўра ўзаро ўхшаш ҳосил бўлади. Зā товуши ўзининг икки ўхшашидан махражда фарқ қилади. Зō ундош товуши ўзидаги истеъло ва итбоқ сифатлари билан ажралиб туради.

38-машқ.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/38-mashq{/soundcloud}

 

ЗŌ ВА ЗŌД ТОВУШЛАРИ

Зō ва зōд ундош товушлари истеъло, итбоқ ва бошқа бир қанча сифатларда муштарак бўлганлиги учун уларнинг талаффузи ҳам бир-бирига ўхшаб кетади. Аммо бу товушларнинг махражлари бошқа-бошқадир. Шунингдек, зōд ундош товуши иститола хусусиятига ҳам эга.

39-машқ.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/39-mashq{/soundcloud}

 

26-топшириқ.

Барча ўхшаш ундошларнинг фарқли ва ўхшаш жиҳатларини айтиб беринг.