A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Қуръон ўқиш илми». Ўн саккизинчи дарс
PDF Босма E-mail

ЎН САККИЗИНЧИ ДАРС

Режа:

1. Чўзиқ унлилар.

1. Кичик мад ҳарфлари.

Қисқа унлилар

Чўзиқ унлилар

Кичик мад ҳарфлари

ЧЎЗИҚ УНЛИЛАР (ДАВОМИ)

Маълумки, ўзбек тилида унлиларнинг чўзиқ ёки қисқа айтилиши сўзнинг маъносига деярли таъсир кўрсатмайди. Мисол учун, солиштиринг:

Китоб – китооб, эшик – эшиик, қулуф – қулууф ва ҳоказо.

Кўриниб турибдики, ҳар икки ҳолатда ҳам сўзлар бир хил маънони англатмоқда. Агар унлилар бундан кўпроқ чўзилса ҳам, сўзларнинг мазмуни ўзгармайди.

Аммо араб тилида унлиларнинг чўзиқ ёки қисқа бўлиши бевосита сўзларнинг маъносига таъсир қилади. Масалан:

جَمَلٌ – туя جَمَالٌ – жамол, чирой

خَطِرٌ – хатарли, хавфли خَطِيرٌ – муҳим, нуфузли

صُعُدٌ – баландлик صُعُودٌ – кўтарилмоқ, тепага чиқмоқ

لاَ أَعْلَمُ – билмайман لَأَعْلَمُ – албатта биламан

Кўриб турганингиздек, бир унлининг чўзиқ ёки қисқа айтилиши билан мутлақо бошқа-бошқа, ҳатто бир-бирига тамоман зид маънолар келиб чиқиши ҳам мумкин. Шу боис, ҳар бир ўрганувчи, айниқса Қуръон ўқийдиган одам бу борада жуда ҳам ҳушёр ва эҳтиёткор бўлиши лозим.

Тажрибалардан маълумки, кўпинча Қуръон ўқувчи кишилар айнан мана шу маънодаги хатоларга йўл қўядилар. Гоҳида ушбу хатони енгил ҳам санайдилар. Аслида эса бу жуда ҳам жиддий масала. Чунки Қуръони Каримнинг маъносини ўзгартиришдан кўра каттароқ гуноҳ ва жиноят йўқ, бу ҳар қандай ақл-хушли инсонга маълум ҳақиқат.

Шу боис, муҳтарам ўрганувчиларда бу борада керакли малака ҳосил қилиш мақсадида ушбу дарсда унлилар устида солиштириш усулидаги машғулот ўтказишни фойдали деб топдик. Чунки ўтган дарсларда биз қисқа ва чўзиқ унлиларни ундошлар таркибида ёнма-ён ўрганиб келган бўлсак-да, улар устида алоҳида қиёсий машқ қилмаган эдик. Мана энди ана шундай машғулотларни қилишга ўтамиз.

 

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/40-mashq{/soundcloud}

 

Кичик мад ҳарфлари

Биз араб имлосида чўзиқ унлилар алиф, вāв ва йā ҳарфлари билан ифодаланишини ва улар мад ҳарфлари деб номланишини яхши биламиз. Бироқ ушбу мад ҳарфлари ёзувда кичрайтириб ҳам келтирилиши мумкин. Бу фақатгина ёзувдаги ўзгариш бўлиб, талаффузга унинг ҳеч қандай таъсири бўлмайди:

اا ي ے

(Йā ҳарфи қулайлаштириб, тескари чўзилади ے)

كِتَابُ = بِهِى = لَهُو =

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/41-mashq{/soundcloud}

 

 

Умумий машқ

Шу ергача бўлган машқлар асносида биз араб тилидаги барча унли ва ундош товушлар устида бирма-бир машқлар қилиб чиқдик. Энди ушбу ўрганганларимиз устида умумий машғулот ўтказиб, уларни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/43-mashq{/soundcloud}

Қўшимча маълумотлар:

· Ушбу дарсдан бошлаб, машқларнинг бир қисми муҳтарам ўрганувчиларда керакли малака ҳосил қилиш мақсадида уларнинг мустақил машғулотларига ҳавола қилинади, овози берилмайди.

· Имлода ҳарфларнинг сукунли ёки ҳаракатлилиги эътиборидан қаралганда мад ҳарфлари сукунли ҳарфлар сарасига киради.

· Кичик мад ҳарфлари асосан Қуръон ёзувига хос бўлиб, бошқа манбаларда улар кўпроқ катта – асл шаклида берилади ёки айрим ўринларда мутлақо тушиб қолади.

27-топшириқ.

Унлиларни чўзиқ ё қисқа талаффуз этилишида ўзбек тили билан араб тили ўртасидаги фарқни тушунтириб беринг.

Қуйидаги саволларга жавоб беринг:

–Мад ҳарфлари неча хил ёзилади?

–Мад ҳарфларининг ёзувда ўзгариш топиши уларнинг талаффузига таъсир кўрсатадими?