A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Қуръон ўқиш илми». Ўн тўққизинчи дарс
PDF Босма E-mail

ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ ДАРС

Режа:

1. Ташдид.

2. Танвин.

3. Танвинли ташдид.

Таянч сўзлар ва атамалар

Ташдид

Танвин

Шадда

Сукунли нун

ТАШДИД

Кўпчилик халқларнинг тилларидаги айрим сўзлар таркибида бир ўринда бир хил ундош такрорланиб, икки марта келиш ҳолатлари мавжуд. Бизнинг ўзбек имлосида бундай ҳолатда ундош товушларнинг ҳар бири учун алоҳида ҳарф ёзилади. Масалан: Макка, арра, салла каби.

Аммо араб имлосида бир ҳарфни бир ўринда икки марта такрор ёзишдан қочиб, иккинчи ҳарф ўрнига олдинги ҳарф устига «шадда» деб аталмиш махсус белги орттирилади. Бинобарин, ўша белги қўйилган ҳарф иккита қилиб (яъни, икки бир хил ҳарф каби) ўқилади. Шу боис, шаддали ҳарф аслида иккита ҳарф ҳисобланади ва бунда биринчи ҳарф доимо сукунли, иккинчиси эса қўйилган ҳаракат билан ўқилади. Бу ҳодиса «ташдид» (шаддалаш, иккилантириб ўқиш) деб аталади.[1]

Шадда сўзи аслида кучлилик, қаттиқлик маъноларини билдирувчи «شَدِيد » сўзидан олинган бўлиб, иккиланган товушнинг талаффуз ҳолатига ишора қилади. Шадда белгиси айнан ушбу сўздаги шӣн ҳарфидан кўчирилгандир.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/45-mashq{/soundcloud}

Қоида:

Нӯн ва мӣм ҳарфлари шаддали бўлиб келганда ғунна қилиб[2] ўқилади.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/46-mashq{/soundcloud}

 

Қўшимча маълумотлар:

· Иккиланган ундош товушларни ўз махражидан, олдинда ўргатилгандек талаффуз қилишни ва ҳар иккисини бир хил айтишни унутманг. Ушбу малакани тўла ҳосил қилгунингизча машғулотни давом эттиринг.

· Шаддали сўзларда кўпинча содир бўладиган хатолардан бири шаддали ҳарфдан олдинги ҳаракатни чўзиб ўқишдир. Бунинг олдини олиш учун унлидан сўнг бевосита иккиланган ундошни айтиш керак.

· Ундош иккиланганида нисбатан кучлироқ ва урғу билан талаффуз этилади.

· Машқдаги сўзларнинг ўқилишига эътибор билан қулоқ солинг. Иккиланган «م» ва «ن» ундошларида ғунна қандай адо этилишини яхшилаб ўрганиб олинг.

· Бу икки ундошдан бошқа товушларда ғунна қилишдан ёки ғунна қилгандаги каби туриб қолишдан сақланинг.

· Иккиланган мӣм ва нӯн ундошларида ғуннани ижро этишда муболаға қилиб, мазкур ундошларни фақатгина бурун товушидан иборат қилиб айтиш, шунингдек, ғуннани ўз миқдоридан ошириб юбориш ҳам ярамайди. Шу боис ғуннанинг ижроси кўп эшитиш билан ўзлаштирилади.

ТАНВИН

Араб тилида баъзи холларда айрим сўзларнинг охирида қўшимча «ن» ундоши қўшиб айтилади. Ушбу «ن» товуши сўзнинг ўзак товушларидан бўлмай, маълум бир мақсадларда орттирилади. Шу боис, у сўзга гоҳ қўшилиб, гоҳ ундан тушиб қолади ва сўзнинг асл, туб маъносига таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун ҳам уни ёзувда нӯн ҳарфи билан эмас, балки унли ифодаси бўлган сўз охиридаги ҳаракатни такрорлаш, яъни қўш келтириш билан кўрсатиш йўлга қўйилган. Бу ҳодиса «танвин», яъни «нунлаштириш» деб аталади. Танвин фақат сўз охирида келади ва сўзнинг сўнгги ҳарфига юклатилади.


 

ёзилиши ўқилиши ёзилиши ўқилиши

(китāбин) كِتَابُنْ كِتَابٌ (ризқин) رِزْقنْ رِزْقٍ

Ҳарфга қўшфатҳа, яъни «ан» танвини қўйилганида, ундан сўнг таянч сифатида ا ёки ى ҳарфи орттирилади.

خَيْرًا خَيْرَنْ (хойрон) مَعْنًىمَعْنَنْ (маънан)

Алиф ҳарфи кетидан келган ҳамза бундан мустасно. Яъни унга «ан» танвини юклатилганида алиф ёки йā ҳарфи орттирилмайди.

مَاءً – мā‘ан بِنَاءً – бинā‘ан

Бошқача қилиб айтганда, танвин агар ҳарф билан ифодаланса, сокин нӯн ҳарфи билан (масалан: «أُنَ إِنْ أَنْ » шаклида) кўрсатилар эди. Аммо юқорида кўрсатилган сабабларга кўра ва уни сўзнинг асл ҳарфларидан ажратиш учун қўшҳаракат шаклида ифодалаш маъқул кўрилган. Бироқ, танвин жумла таркибидаги талаффузидан келиб чиқиб, ҳаракатсиз, яъни сукун ҳолатидаги «ن» ҳукмида бўлади. Бунда сокин нӯнга доир барча қоидалар танвинда ҳам жорий бўлади.

Демак, агар ҳаракатлар биттадан келса, қисқа унлиларни, иккитадан келса, у ҳолда иккинчиси нӯн, яъни «ن» ундошини ифодалайди.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/48-mashq{/soundcloud}

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/49-mashq{/soundcloud}

ТАШДИД ВА ТАНВИН

Биз ўтган машғулотлар мобайнида ҳарфларнинг ташдид ёки танвин билан ўқилишини алоҳида‑алоҳида машқларда ўрганиб ўтдик. Энди эса бир ҳарфнинг бир вақтда икки белги билан, яъни ҳам шадда, ҳам танвин аломати билан ўқилишини ўрганамиз.

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/50-mashq{/soundcloud}

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/53-mashq{/soundcloud}

28-топшириқ:

Қуйидаги саволларга жавоб беринг:

– ташдид сўзи қандай маънони англатади?

– шадда қандай белги ва у қайси ҳарфдан олинган?

– шаддали ҳарф қандай ўқилади?

– товушларнинг иккиланиши деганда нимани тушундингиз?

– иккиланган товушнинг қай бири доимо сокин бўлади?

– бир ундошни кетма-кет икки марта айтиш билан уни иккилантириш орасида қандай фарқ бор?

– ғунна қилиш деганда нимани тушундингиз?

– ғунна қилишнинг миқдори қанча?

– талаффузнинг қайси ўринларида ғунна қилинади?

– ғунна қандай ижро этилади?

– танвин нимани англатади?

– танвин сўзнинг қайси ўрнида келади?

–танвин сокин нӯн ҳукмида бўлса-да, нима сабабга кўра қўш ҳаракат билан ифодаланади?

–танвиннинг қайси туридан сўнг алиф ёки йā ҳарфи орттирилади ва қайси ўринда истисно тарзида мазкур ҳарфлар ёзилмайди?

Танвиннинг сўз маъносига таъсири борми?



[1] Бошқача қилиб айтганда, араб тилида сўздаги бир ундошнинг бир ўринда икки марта (қўш) айтилиш ҳолати кўп учрайди. Буни ундошларнинг «иккиланиш» ҳодисаси дейилади. Ундош иккиланганда уларнинг биринчиси ҳамиша сокин бўлади.

Ундош иккиланишидаги энг муҳим жиҳат шундаки, бунда нутқ аъзолари иккала ундошни бир ҳаракат билан талаффуз қилади. Шу боис ундошнинг иккиланиши деганда бир ундошни кетма-кет икки марта айтишнигина тушунмаслик керак. Шунинг учун бўлса керак, имлода ҳам иккиланган ундошни икки бир хил ҳарф билан эмас, балки ўша ундош ҳарф устига шадда аломати қўйиш билан ифодалаш йўлга қўйилган.

[2] Ғунна «م» ва «ن» товушларининг таркибида бўлган, уларнинг талаффузида бурун бўшлиғида пайдо бўлиб, бурун орқали чиқадиган димоғли товушдир. Буни яхши биламиз.

Ғунна қилиш деб шу товушни маълум чўзиқликда адо этишга, яъни ғуннани шунча муддат ушлаб туришга айтилади. Унинг миқдори фақатгина эшитиб ўрганилади. Буни одатда «ғунна сифати» дейилади. Бу сифат Қуръон қироатига хос қоидалардандир.

Ушбу икки «م» ва «ن» товушларини иккилантириш мобайнида икки ҳаракат миқдорида ғунна қилиш лозим. Бунда ғунна уларнинг биринчисида бўлади. Бунинг учун нутқ аъзоларини унинг, яъни биринчининг талаффузида шунча муддат ушлаб туриш керак.