A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Қуръон ўқиш илми». Йигирманчи дарс
PDF Босма E-mail

ЙИГИРМАНЧИ ДАРС

Режа:

1. Тўгарак тā.

2. Ā унли ифодаси.

3. Алфийя вāв.

4. Алфийя йā.

Таянч сўзлар ва атамалр

Чўзиқ тā

Ā унлиси

Алфийя вāв

Тўгарак тā

Алифча

Алфийя йā

ТЎГАРАК ТĀ

Тā ундоши маълум ўринларда биз билган тā ҳарфидан бошқа «тўгарак тā» деб аталувчи ўзга бир шакл билан ҳам ифодаланади. Бу «кичик тā» деб ҳам аталади. Тўгарак тā оддий ҳā ҳарфи устига икки нуқта, «тā»лик нуқтаси қўйилиши билан ясалади ва фақат сўз охиридагина келади. Бинобарин, у фақатгина ҳā ҳарфининг сўз охиридаги шаклларида келади ва бу ҳолда у ҳā ҳарфидан устидаги икки нуқтаси билан фарқ қилади.

Тўгарак тāнинг яна бир хусусияти шундаки, у чўзиқ тā ҳарфидан фарқли равишда, сўз охиридагина келиши билан бирга, унга икки фатҳа қўйилганда ҳам бошқа ҳарфларда бўлганидек, алиф ёки йā орттирилмай, танвин ҳеч бир таянчсиз бевосита тўгарак тāга юклатилади. Унинг яна бир муҳим хусусиятини ўрни келганда ўрганамиз.

 

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/54-mashq{/soundcloud}

 

Ā УНЛИ ИФОДАСИ

Чўзиқ ā унли товуши ёзувда алиф ҳарфи билан ифодаланиши ҳаммамизга маълум. Лекин у баъзи сабабларга кўра айрим ўринларда вāв ва йā ҳарфлари билан ҳам ифодаланади. Бунда улар ҳам алиф каби ҳаракат ва сукундан ҳоли суратда фатҳадан сўнг келади ва айни дамда уларнинг устига, алиф каби ўқилишларига ишора сифатида, биз билган кичик алиф – алифча юклатилади. Бу ҳолатда улар «алфийя вāв» ва «алфийя йā» деб аталади. Маслан:

– йатаамаа (يَتَامَا ) ашқооҳаа (أَشْقَاهَا)

– ҳайаатун (حَيَاةٌ) – закаатин ( زَ كَـاةٍ)

 

 

{soundcloud}https://soundcloud.com/hilolstudiyasi/56-mashq{/soundcloud}

Қўшимча маълумотлар:

· Алфийя вāв асосан Қуръон ёзувига хос бўлиб, фақатгина мазкур калималардагина топилади. Алфийя йā эса араб имлосида кенг тарқалган бўлиб, у Қуръони Каримда ҳам жуда кўп учрайди.

· Чўзиқ ā унлиси ёзувда учта ҳарф ёрдамида ифода этилади: алиф, йā ва вāв ҳарфлари. Бунда уларнинг барчаси фатҳадан сўнг ҳаракат ва сукунсиз ҳолда ёзилади.

· Қисқа ва чўзиқ и ҳамда у унлилари ўзларининг талаффуз усулларидан келиб чиқиб, йā ва вāв ундошларига тобе ҳисобланадилар. Чунки и унлисининг талаффузида нутқ аъзолари йā ундошини айтгандаги ҳолатда, у унлисида эса вāв ундошининг талаффуз ҳолатида бўлади. Аммо унлиларда овоз тўсиққа ўчрамай, тўғри ташқарига чиқади. А ва ā унлиси эса ўзига хос талаффузга эга бўлиб, бирор ундошнинг махражига тобе эмас. Шунинг учун бўлса керак, ā унлиси учун ёзувда махсус ҳарф қабул қилинган.

29- топшириқ.

Қуйидаги саволларга жавоб беринг.

-тўгарак тā билан оддий тā ҳарфлари орасида қандай фарқ бор?

–ā унлиси ёзувда неча хил кўринишда ифодаланади?

–алфийя вāв ва йā ҳарфларини бошқа вāв ва йā ҳарфларидан қандай ажратиб олиш мумкин?