A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Қуръон ўқиш илми». Йигирма биринчи дарс
PDF Босма E-mail

ЙИГИРМА БИРИНЧИ ДАРС

Режа:

1. Ҳамзанинг ёзилиши.

2. Вақф, ибтидо ва васл.

3. Мад.

Таянч сўзлар ва атамалар


Вақф

Ҳамза

Таянч ҳарф

Ибтидо

Мад

Муттасил мад

Васл

Ҳаракат

Мунфасил мад

Алиф

Вāв

Йā


Ҳамзанинг ёзилиши

Юқорида биз ҳамза ҳарфи имлода белги сифатида қўлланиши ва баъзан ёлғиз ёзилса-да, кўпинча маълум ҳарфлар ёрдамида қайд этилиши ҳақида айтиб ўтган эдик. Шу ергача бўлган дарслар мобайнида ҳамзанинг ёлғиз ҳолда ва алиф ҳарфи билан қўлланишини ўрганиб, ўзлаштириб келдик. Бироқ ҳамза ҳарфи бундан ташқари яна вāв ва йā ҳарфлари ёрдамида ҳам қўлланилади. Демак, ҳамза ҳарфи тўрт хил кўринишда келади:






ВАҚФ, ИБТИДО ВА ВАСЛ

«Вақф» сўзи аслида тўхтамоқ, тўхтаб турмоқ маъноларини англатиб, қироат илмида Қуръон ўқишдан тўхтаб, нафас олишни англатади. Яъни қироатни тугатиш мақсадида тўхташ ҳам, уни яна давом эттириш учун тўхташ ҳам вақф деб аталади. Масалан, « » жумласида да тўхташ бунга мисол бўлади.

«Ибтидо» сўзининг луғавий маъноси бош ламоқ, бирор нарсага киришмоқдир. Қироат илми истилоҳида у Қуръон ўқишга киришишни, умуман, ўқишни бошлашни билдиради. Яъни, қироатга дастлабки киришиш ҳам, вақфдан сўнг давом эттириш маъносидаги ўқий бошлаш ҳам ибтидо деб аталади.

Вақф ва ибтидонинг ўзига яраша бир қанча кўринишлари ва қоидалари бўлиб, Аллоҳ насиб қилса, уларни келгуси дарслар давомида ўз ўрнида ўрганиб борамиз.

«Васл» луғатда қўшмоқ, бирлаштирмоқ маъноларини англатиб, истилоҳда калималарни бир-бирига қўшиб, бир нафасда ўқишга айтилади. Масалан, ва калималарини қўшиб, бир нафасда « » деб ўқиш васлнинг бир кўринишидир. Васлда васл қилинаётган сўзларнинг барчаси бир нафасда ўқилиши шарт. Акс ҳолда васл қоидаси бузилган ҳисобланади.

Биз ушбу ўринга қадар калималарни якка-якка ҳолда ўқишни ўзлаштириб олдик, энди уларни бир-бирига қўшиб ўқишни, яъни васлни ўрганамиз.






Мад

«Мад» луғатда чўзмоқ, узайтирмоқ демакдир. Истилоҳда эса у чўзиқ унлиларни икки ҳаракатдан ортиқ чўзиб талаффуз этишни билдиради.

Чўзиқ унлиларнинг икки ҳаракат чўзилиши бизларга маълум. Лекин уларни айрим ўринларда маълум сабабларга кўра янада чўзиқроқ, аниқроғи, тўрт ёки беш ҳаракат миқдорича чўзиб талаффуз этиш лозим бўлади. Бу чўзиқ унлиларни аслий чўзиқлигига нисбатан икки, икки ярим баробар чўзиш, демакдир. Ушбу ҳолат одатда «мад» деб аталади ва у ёзувда унлиларни ифодалаб келаётган ҳарфлар устига махсус тўлқинсимон белги қўйиш билан кўрсатилади. Бу белги «мад аломати» дея номланади.

Маднинг миқдорини қисқа ёки чўзиқ унлига қиёслаб талаффуз қилиш билан бирга, кўпроқ эшитиб ўзлаштирилса, янада фойдали бўлади.

Мад икки хил бўлади:

1. Бир сўздаги мад. У «муттасил – ёпишган мад», деб аталади.

2. Икки сўз ўртасидаги мад. У «мунфасил – айри мад» деб аталади. Мад икки сўз ўртасида келганида доимо биринчи калимага тегишли ҳисобланади.

Муттасил мад

жаааа(а)‘а (мадсиз: جَاء – жā‘а)

– сииии(и)‘а (мадсиз: سِيءَ – сӣ‘а)

– қуруууу(у)‘у (мадсиз: قُرُوءٍ– қурӯ‘у)

Мунфасил мад

– лаааа(а) ‘илā (мадсиз: لاإِلَى – лā ‘илā)

ﯿ – ‘иннииии(и) ‘арō (мадсиз: إِنّـِي أَرَى – ‘иннӣ ‘арō)

– лаҳуууу(у) ‘ажрун (мадсиз وَلَهُ و أَجْرٌ ва лаҳӯ ‘ажрун)



30- топшириқ.

Унли товушларни юқорида айтилгандек чўзишга эътибор беринг, машқларни эшитиб такрорлаганингизда чўзиш миқдорини фаҳмлаб олинг.

Қўшимча маълумотлар:

· Ҳамзанинг ёзилишидаги мазкур ҳолатлар унинг талаффузига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

· Ҳамза сўзнинг бошида фақат алиф билан ёки ёлғиз ҳолда ёзилади. У вāв ва йā ҳарфлари билан келмайди.

· Бизнинг мақсадимиз ёзишни эмас, ўқишни ўрганиш бўлганлиги учун ҳамзанинг қачон қайси кўринишда ёзилиши ҳақида тўхталмадик.

· Бизга маълумки, қадимги араб алифбосида ҳамза ҳарфи бўлмаган. Мутахассисларнинг айтишларича, бунга сабаб – араб қабилаларининг лаҳжалари турлича бўлиб, уларнинг айримлари ҳамза ундошини доимо талаффуз этсалар, бошқалари кўпинча уни маълум нутқ товушларига, аниқроғи, чўзиқ унлиларга алиштириб талаффуз этганлар ёки умуман тушириб қолдирганлар. Шу боис арабалар имлода ҳамза учун махсус шакл бермай, уни мазкур қабилалар бошқа ундош товушларга алиштирадиган ўринларда ўша тувушларнинг ҳарфлари билан ифодалаганлар, тушириб қолдирадиган ўринларда эса, унинг учун ҳеч нарса ёзмаганлар. Мисол учун, «مُؤَلِّفْ» сўзини баъзилар ҳамза билан «му‘аллиф» деб, яна баъзилар уни вāвга алиштириб, «муваллиф» тарзида, «قَارِئْ » калимасини айримлар ҳамза билан «қори‘» деса, бошқалар ҳамзани чўзиқ ӣ унлисига алиштириб, «қорӣ» шаклида, ҳамза айтадиан қабилалар «شَيْءُ» сўзини «шайʻу» деб, наргилари «шай» деб талаффуз этган. Шу боис, аввалги икки калимада ҳамзани و ва ي ҳарфлари билан ифодалаганлар. Кейинги мисолдаги каби шринларда эса ҳеч нарча қайд қилмаганлар. Шундай қилиб, уларни ҳар бир қабила ўз лаҳжасида ўқиш имкониятига эга бўлган.

Кейинроқ, иккинчи ҳижрий асрда яшаб, ижод қилган араб тили ва қироат илмлари билимдони Халил ибн Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ Қуръони Каримнинг хато ўқилишининг олдини олиш мақсадида ҳамза ҳарфини ихтиро қилган. Унинг шаклини ҳамза ундошига махраж ва сифатда энг яқин бўлган ъаййн ундошининг ифодаси – ع ҳарфидан олган ва уни авваллари ҳамза учун қўлланилган ҳарфларга юклаган. Шундай қилиб, улар, яъни ҳамзага таянч бўлиб турган мазкур уч ҳарф бошқа ўриндагиларидан фарқли кўринишга кирган. Ҳамза қайд этилмаган ўринларга ҳамза ҳарфини ёлғиз ҳолда ёзишни жорий қилган.

· Алиф ҳарфининг ёзувда уч хил вазифаси мавжуд:

1. Чўзиқ ā унлисини ифодалаш. Бу унинг асл вазифаси ҳисобланади.

2. Ҳамзага таянч вазифаси.

3. Танвинга таянч вазифаси.

· و ва ي ҳарфлари ёзувда тўрт хил вазифада келади:

1. Вāв ва йā ундош товушларини ифодалайди. Бу уларнинг асл вазифаси ҳисобланади. Бунда улар сукун ва ҳаракатларни қабул қилади.

2. Чўзиқ ӯ ва ӣ унли товушларини ифодалайди. Бунда улар ҳеч қандай белгисиз ёзилади ва вāв ўз жинсдоши заммадан сўнг, йā эса ҳамжинси касрадан сўнг келади.

3. Чўзиқ ā унлисини ифодалайди. Бунда улар ўзларига жинсдош бўлмаган фатҳадан сўнг белгисиз ҳолда ёзилади.

4. Ҳамза ҳарфига таянч вазифаси. Бунда йā ҳарфининг нуқталари тушиб қолади.

Йā ҳарфининг яна танвин учун таянч вазифаси ҳам бор.

· Мад фақат Қуръони Карим қироатига хос бўлган қоидалардан бири ҳисобланади.

31-топшириқ.

– Ҳамза ҳақидаги тушунчангизни баён қилиб беринг.

– Вақф қоидасини таърифлаб беринг.

– Васл қоидасини ва у қандай ижро этилишини оғзаки сўзлаб беринг.

– Маднинг луғавий ва истилоҳий маъноларини айтиб беринг.

Қуйидаги саволларга жавоб беринг:

– Ҳамза ҳарфи сўз бошида қайси кўринишларда келади?

– Ҳамза қайси ҳарфнинг фақат устига қўйилади?

– Ибтидонинг маъноси нима ва у нимани англатади?

– Унли товушларнинг икки ҳаракатдан ортиқ чўзилиши нима деб аталади ва бу ҳолат ёзувда қандай ифодаланади?

– Мад ҳарфларига мад аломати орттирилганда унли товушлар қанча чўзилади?

– Мад неча хил бўлади?