A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Зидди йўқ сифатлар
PDF Босма E-mail

Зидди йўқ сифатлар

 

Зидди йўқ сифатлар еттитадир:

1. Софир - хуштаксимон

2. Қалқала - тебранувчи

3. Лин - мулойим

4. Инҳироф - тетланувчи

5. Такрир - такрорланувчи

6. Тафашший - ёйилувчи

7. Иститола - чўзилувчи

 

1. Софир

 

Софирнинг луғавий маъноси хуштак, қушнинг овозига ўхшаш овоздир.

Истилоҳий маъноси эса, ҳарф нутқ қилинаётганда унга қўшилиб қушнинг овозига ўхшаш қўшимча овоз чиқишидир.

Софирнинг ҳарфлари учта бўлиб, улар: ص -  ز - س дир. Ушбу ҳарфлар, нутқ қилинаётганда қушнинг овозига ўхшаш овоз қўшилиб чиққани учун, софир ҳарфлари деб аталади. ص ҳарфи ғознинг овозига, ز ҳарфи асаларининг, س ҳарфи чигиртканинг овозига ўхшайди.

 

2. Қалқала

Қалқала луғатда тебранишдир.

Истилоҳда эса, ҳарфни сукунли ҳолда нутқ қилинганида кучли оҳангда эшитиладиган қилиб, тебратишдир.

Ҳарфлари бешта бўлиб, ушбу قطب جد иборасида жам қилинган.  Биринчи сўз, қутб юлдузи ёки тегирмонни айлантирадиган ўқини англатади. Иккинчиси эса, омад ёки унинг акси бўлган омадсизликни билдиради.

Ушбу ҳарфларни қалқала сифати билан сифатланишининг сабаби, бу ҳарфлар сукунли бўлганида эшитувчига аниқ эшитилмайди, чунки уларда жаҳр ҳамда шидда сифатлари бор.

 

Жаҳрда ҳаво кесилса, шиддада эса, овоз кесилади. Шу сабабли ҳарф сукунли бўлганида деярли очиқ эшитилмайди. Бу ҳарфларни, тебратиб ўқиш билан билдирамиз.

Қалқаланинг даражалари бор бўлиб, улар учтадир:

1. Катта қалқала -   сўз охирида ташдидли қалқала ҳарфида тўхталганда. Мисол:    الحق - وتب

2. Ўртача қалқала - сўз охирида ташдидсиз бўлган қалқала ҳарфида тўхталганда. Мисол: الفلق - البلد

3. Кичик қалқала -  сўз ўртасида қалқала ҳарфи сукунли бўлиб келганда. Мисол: الفجر - عدن

 

3. Лин

Лин нинг луғавий маъноси осонликдир.

Истилоҳий маъноси эса, ҳарфни махражидан тилга такаллуфсиз ва мулойим чиқишидир.

Линнинг ҳарфлари иккита ي -  و сукунли бўлиб, ўзидан аввалги ҳарф фатҳали бўлиши, ҳамда ўзидан кейин биргина ҳарф бўлиб, шу сўзнинг ўзида тўхташи, кетидан келган сўзга уланмаслиги керак. Мисол: البيت يوم

 

4. Инҳироф

 

Инҳироф луғатда майл ва четланишдир.

Истилоҳда эса, ҳарфнинг нутқ пайтида ўз махражидан бошқа махражга мойил бўлишидир.

Инҳирофнинг ҳарфлари иккита бўлиб, улар: ر- ل дир.    - ل ўз махражидан тил учи ن нинг махражига, ر эса, ل нинг махражига мойил бўлади.

 

5. Такрир

Такрирнинг луғавий маъноси, такрорлаш, қайтаришдир.

Истилоҳий маъноси, ҳарфни нутқ қилаётганда тилнинг учини титрашидир.

Такрирнинг ҳарфи битта бўлиб, у ر ҳарфидир.

Такрир сифати, ر ҳарфида мавжуд бўлган сифат бўлиб, у амал қилиш керак бўлган эмас, аксинча  четланиш керак бўлган сифатдир. Агар четланилмаса, битта ر иккита бўлиб кетиши мумкин, айниқса сукунли ҳолатида иккита ر бир нечта бўлиб кетиши мумкин. Бу дегани такрир сифатини умуман йўқотиш керак дегани  эмас, чунки ундай қилинадиган бўлса, ر ط ҳарфига ўхшаб қолади. Балки такрир сифатини бир оз камайтириш керак бўлади. ر ҳарфини тилни титратмай тўғри талаффуз қилишнинг йўли, нутқ пайтида тилнинг юзасини тепа танглайга бир марта маҳкам ёпиштиришдир.

 

6. Тафашший

Тафашший луғатда ёйилишдир.

Истилоҳда эса, ҳарфни нутқ қилаётганда, оғизда ҳавони тилнинг учи  ظ нинг махражига қадар ёйилишидир.

Унинг ҳарфи битта  ش ҳарфидир.

 

7. Иститола

Иститола луғатда чўзилишни англатади.

Истилоҳда эса, овозни тил четидан то охиригача давом этишидир.

Иститола фақат ض ҳарфига тегишлидир. Демак биз,  ض ҳарфини нутқ қилаётганимизда овоз ل махражидан бошлаб, тилнинг охиригача узилмай давом этиб туриши керак.

 

Сифатларни билиш

Бирорта ҳарфнинг сифатини билиш учун уни аввало зидди бор сифатлардан бирма бир қидириб кўрамиз. Масалан ҳамсдан Шу сифатда бўлса, демак ҳамс ҳарфи, бўлмаса унинг зидди, яъни жаҳр ҳарфи. Кейин келаси сифат, шиддага ўтамиз ва ҳаказо. Зидди бор сифатлардан кейин, зидди йўқ сифатларга ўтамиз.

 

Ҳар бир ҳарф камида бешта сифатга, қўпи билан эса, еттита сифатга эга бўлиши керак.

Ҳарфни кучли ёки заиф эканлигини сифатлардан билиб оламиз. Сифатлар, кучли ва заиф сифатларга бўлинади. Агар ҳарфнинг кучли сифатлари кўпроқ бўлса, унда у кучли ҳарф ҳисобланади. Заиф сифатлари кўпроқ бўлса заиф ҳисобланади, иккиси баробар бўлса, ўртача ҳарф ҳисобланади.

 

Кучли сифатлар:

1.жаҳр

2 . шидда

3 . истиъло

4 . итбақ

5 . исмат

6 . софир

7 . қалқала

8. инҳироф

9. такрир

10. тафашший

11.иститола

 

Заиф сифатлар:

 

1. ҳамс

2. рохова

3. истифола

4. инфитаҳ

5. излақ

6. лин

 

Хулоса қилиб айтамизки, ط ҳарфи энг кучли ҳарф ҳисобланади. Чунки, унда бирорта заиф сифат йўқ.

Енг заиф ҳарф эса, ف ҳарфидир. Бу ҳарфда кучли сифатлардан бирортаси йўқ.

 

 

Сифатларни билиш фойдаси

 

1. Маҳраждош сифатларни бир биридан ажратишда ёрдам беради. Масалан ت -  د  - ط ҳарфларини ҳар бирини сифатини бермасак, ҳаммаси деярли бир ҳарф бўлиб қолади.

2. Ҳарфнинг нутқини яхшилаш, айниқса бир бирига зид сифатли бўлган ҳарфлар кетма кет келганида. Масалан, истиъло ҳарфидан кейин истифола келса, сифатини яхши билинмаса, йўғон ҳарф таъсирида ингичка ҳарф ҳам йўғон бўлиб кетиши мумкин ёки акси бўлиши мумкин. Мисол : مخمصة - حصحص кабиларда.

3. Ҳарфларни бир бирига идғом қилиш мумкин ёки мумкин эмаслигини билиш учун ҳам сифатларни яхши ўзлаштириш керак. Қоида бўйича, кучли ҳарфни кучсиз ҳарфнинг ичига киритиб бўлмайди, лекин аксини қилиш мумкин. Баъзи истисно ҳолатлар ҳам бор, иншааллоҳ ўз ўрнида ўрганамиз .