A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Сукунлик нун ва танвин қоидалари
PDF Босма E-mail

Сукунлик нун ва танвин қоидалари

 

Сукунлик нун ва танвин қоидаларини ўрганишимиздан аввал, сукунлик нун ва танвин нима эканлигини билиб олишимиз лозим бўлади.

Сукунлик нун

Сукун сукунат, тинчлик, субут, ҳаракатсизликни англатади. Нун эса, араб ҳижо ҳарфларидан биридир. Демак сукунлик нун, ҳаракат (фатҳа, замма ва касра) дан ҳоли нундир. Мисол: من - أنعمت

Танвин

Танвин, сўз охирида келадиган ортиқча (зоид) нундир. Унинг аломати:

Икки фатҳа إن الله كان سميعًا بصيرًا

Икки замма إن الله عليمٌ قدير

Икки касра وما لكم من نصير

Сукунлик нун ва танвин орасидаги фарқлар

Сукунлик нунни танвиндан фарқини ажратиш билан янада бу иккисини яхшироқ билиб оламиз.

  1. сукунлик нун аслийдир, яъни, сўздаги асл ҳарфлардандир. Мисол: أنصار

баъзан асл ҳарф эмас, ортиқча (зоид) ҳарф бўлиб келиши мумкин. Мисол: انكدرت

лекин танвин аслий ҳарф эмас, доим зоид бўлиб келади.

2. Сукунлик нун лафзда нутқ қилинади, хатда ёзилади. Мисол: الأنفال

Танвин эса, лафзда нутқ қилингани билан хатда ёзилмайди. Мисол: عليم قدير

3. Сукунлик нун васл қилиб ўқилганида, яъни ўзидан кейинги ҳарфга улаб ўқилганда ҳам, вақф қилинганда, яъни сукунлик нунда тўхталганда ҳам нун талаффуз қилинади.

Мисол :

Васл ҳолати أنصار

Вақф ҳолати اللؤلؤ والمرجان

Танвин эса, васл қилиб ўқилганида талаффуз қилинади, мисол : عليمٌ خبير

Лекин вақф ҳолатида тушиб қолади. Агар танвин икки фатҳалик бўлса, тўхталганда танвин ўрнига чўзиқ алиф бўлади. Мисол عليمًا да عليمَا ўқилади. Агар танвин икки заммалик ёки икки касралик бўлса, вақф ҳолатида танвинни тушириб, сукунга тўхтаймиз. Мисол عليمٌ бўлса عليم деб, من نصيرٍ да من نصير деб тўхтаймиз.

4. Сукунлик нун - исмлар, феъллар ҳамда ҳарфларда келади.

Исмга мисол أنعام

Феълга мисол ننسخ

Ҳарфга мисол لن

Танвин эса фақат исмларда келади سميع

Лекин қуръони каримда истисно ҳолатида икки ўринда феълда келган.

Юсуф 32 - وليكونًا من الصاغرين

Алалақ, 15 لنسفعا بالناصىة

ушбу оятдаги танвинлар аслида енгил тавкидли нундир.

5. Сукунлик нун сўз ўртасида ҳам сўз охирида ҳам килиши мумкин.

Сўз ўртасида أنعمت

Сўз охирида من

Аммо танвин фақат сўз охирида келади. Мисол: سواءٌ عليهم

6. Сукунлик нун қоидалари бир сўзнинг ичида ёки икки сўз бир бирига йўлиққанида келади. Мисол: لن تنالوا - انزل

Танвиннинг қоидалари эса, икки сўз бир бирига йўлиққанида келади. Мисол: غشاوةٌ ولهم

Сукунлик нун ва танвин талаффуз жиҳатидан бир ҳил бўлганлиги учун, иккисига бир хил қоидалар берилган. Уларнинг қоидалари тўрттадир:

1.Изҳор ҳалқий

2.Идғом

3.Иқлоб

4.Ихфо ҳақиқий

Изҳор ҳалқий

Изҳорнинг луғавий маъноси - баён қилиш, очиқ қилиш, билдиришдир.

Истилоҳда эса, сукунлик нун ва танвин изҳор ҳарфларидан бирига йўлиққанида нунни, махражидан очиқ ғуннасиз чиқаришдир.

Изҳор ҳарфлари ء ه ح ع خ غ

Ушбу ҳарфлардан бири сукунлик нун ёки танвиндан кейин келса, сукунлик нун ёки танвин ғуннасиз очиқ билдириб нутқ қилинади.

Мисол: منهم - ذرة خيراً يره

Изҳор деб аталишининг сабаби, сукунли нун ёки танвин изҳор ҳарфларига йўлиққанида баён бўлиши, билдирилиб ўқилишидир.

Ҳалқий дейилиши эса, изҳор ҳарфларини ҳалқдан, яъни ҳалқумдан чиққанлиги сабабидандир.

Изҳорнинг сабаби

Суккунлик нун ёки танвин ушбу олтита ҳарфга йўлиққанида изҳор қилиб ўқилишининг сабаби, махражлар орасидаги узоқликдир. Сукунлик нун ва танвин тил учидан чиқади, изҳор ҳарфлари эса ҳалқумдан чиқади.

Нун, тил учидан чиқадиган енгил нуқли ҳарф, ҳалқум ҳарфлари нутқи оғир ҳарфлар, ҳамда махражлар орасидаги узоқлик буларни бир бирига идғом ёки ихфо бўлишида, нутқни қийинлаштиради. Шунинг учун изҳор қилинади. Тилга энг узоқ ҳарфлар ء ه ҳарфларидир. Шу сабабли, изҳорнинг энг кучли даражаси ушбу ҳарфларга берилади. Ўртачаси ح ع ҳарфларидир, буларга ўртача даража берилади. Яқини خ غ ҳарфлари бўлиб, бу ҳарфларга пастроқ даража берилади.

Сукунлик нунни бир сўзнинг ичида изҳор бўлиб келишига мисоллар:

ينئون

ينهون

انعم

تنحتون

فسينغضون

المنخنقة

Сукунлик нуннинг икки калимада изҳор бўлиб келишига мисоллар:

لن أرسله

من هاجر

إن عليك

من حكيمٍ

من غلٍ

من خير

Танвиннинг изҳор бўлишига мисоллар:

جناتٍ ألفافاً

ولكل قومٍ هادٍ

حكيمٌ عليمٌ

عليمٌ حليمٌ

لعفوٌ غفورٌ

عليمٌ خبيرٌ

Изҳорда четланиш керак бўлган хатолар

1. Сукунлик нун ёки танвин изҳор ҳарфларига йўлиққанида, сакта (нафас олмай бир муддат туриш) қилиб, орасини очиш.

2. Сукунлик нун ёки танвинни қалқалқ қилиб тебратиш.

3. Сукунлик нун ёки танвинни ихфо (яшириб) ўқиш

4. Сукунлик нун ёки танвинни ғунна (димоғдан чиқариш) қилиш.

Демак, сукунлик нун ва танвин изҳор ҳарфларига йўлиққанида, у иккисини тўғри талаффуз қилиш учун, нун билан изҳор ҳарфларини ораларини очиб - сакта қилмай, нунни ғунна қилмай, ихфо қилмай, қалқалқа қилмай, очиқ билдириб, нун ҳарфи байниййа (оралиқ) ҳарфи бўлганлиги учун, қаттиқлик ва юмшоқлик орасида ўртача қилиб нутқ қиламиз.

 

 

 

Иқлоб

Иқлоб луғатда бир нарсани ўз кўринишидан бошқасига ўзгартиришдир.

Истилоҳда эса, сукунлик нун ёки танвин иқлоб ҳарфига йўлиққанида, нунни мимга алмаштириб, мимни ихфо қилиб, ғунна билан ўқиш.

Иқлобни ҳарфи битта бўлиб ب ҳарфидир.

Қачонки сукунлик нун ёки танвиндан кейин ب ҳарфи келса, нунни мимга айлантириб, мимга ихфо бериб, ғунна билан ўқиймиз.

Иқлоб, бир сўзни ичида бўлиши мумкин. Мисол: اذ انبعث

Икки сўз бир бирига йўлиқққанида. Мисол: من بعد

Иқлоб, танвинда иккки сўзда келади. Мисол: سميع بصير

Иқлобнинг сабаби

Иқлобнинг сабаби, сукунлик нун ёки танвиндан кейин ب ҳарфини изҳор қилиб, нутқ қилишни қийинлигидир.

ن билан ب нинг махражлари бир бўлмагани учун, идғом ҳам қилиб бўлмайди. ن ҳарфи م ҳарфи билан ғуннада шерикдир, ب ҳарфида эса, ғунна қилинмайди. Шунинг учун, ن ҳарфини م га айлантирамиз. م эса, ب га махраждош бўлганлиги учун, осон нутқ қилинади.

Иқлобда учрайдиган хатолар

1. иқлобда икки лабни қаттиқ юмиш. Бундай қилинса م ташдидликка ўхшаб қолади, иқлобда эса م ҳарфи иккита эмас.

2. م ни нутқ қилинаётганда икки лабни орасини очиб юбориш. Лабларни орасини очиб юборилса, م ғунна махражидан узоқлашиб, унга керакли ғунна берилмай қолади.

Демак, иқлобда م ни нутқ қилаётганимизда лабларни оҳиста юмамиз, қаттиқ ҳам юммаймиз, ораларини очиб ҳам юбормаймиз.

Ихфо ҳақиқий

Ихфонинг луғавий маъноси яширишдир.

Истилоҳий маъноси, сукунлик ҳарфни изҳор ва идғом орасида ташдидсиз қилиб, ғунна билан нутқ қилиш.

Ихфо ҳарфлари ص ذ ث ك ج ش ق س د ط ز ف ت ض ظ

Сукунлик нун ёки танвин ихфо ҳарфларидан бирига йўлиқса, сукунлик нун ёки танвинни яшириб, ташдидлик қилмай, ғунна қилиб ўқилади.

Ихфонинг сабаби

Ихфо ҳарфларининг махражлари, нуннинг махражига изҳор ҳарфлариникидек узоқ эмас, идғом ҳарфлариникидек яқин ҳам эмас, балки ўртачадир. Ўртача бўлганидан кейин, изҳор ҳам эмас, идғом ҳам эмас ўртача ҳукм , ихфо ҳукмини берилган. Ихфода, идғомдагидек ҳарф ҳам сифати ҳам йўқолиб, кейинги ҳарфга кириб кетмайди, изҳордагидек нун очиқ, билдирилиб ҳам ўқилмайди.

Ихфо ҳарфлари, нун ҳарфига узоқ ёки яқинлигига қараб, ихфо даражаларга бўлинади.

ط د ت    ҳарфлари ن   ҳарфига яқин бўлганлиги учун, кучли ихфо берамиз.

ق ك ҳарфлари ن ҳарфига узоқ бўлганлиги учун, унга энг паст даражадаги ихфони берамиз.

Қолган ҳарфлар оралиқда бўлганлиги учун, ўртача ихфони берамиз.

Мисоллар

ينصركم - أن صدوكم- ريحا صرصرا

لينذر-  من ذا الذي -  ظل ذي

منثورا -  من ثمرة -  ماء ثجاجا

أنكالا-  أن كان- في يوم كان

أنجيناه- ومن جاهد - فصبر جميل

منشورا - إن شاء-  بأس شديد

فأنقذكم-  فإن قاتلكم- شيء قدير

منسأته - من سوء-  قولا سديدا

عند - من دون -  قنوان دانىة

ينطقون- فإن طبن - قوما طاغين

منزلا - فإن زللتم - يومئذ زرقا

إنفروا - وإن فاتكم - عمى فهم

منتهون- من تراب - جنات تجري

منضود - من ضل - قوما ضالين

ينظرون - من ظهير-  قرى ظاهرة

Ихфо ҳақиқий деб аталиши

Ихфо ҳақиқий деб аталишига сабаб, ҳақиқатда сукунлик нун ёки танвин, ихфо ҳарфларига йўлиққанида ихфо, яъни нунни яшириш ҳосил бўлади. Яна бошқа бир сабаб, уламолар шундай аталишига келишишган.

Ихфода четланиш лозим бўлган хатолар.

1. сукунлик нун ёки танвиндан аввалги ҳарфнинг ҳаракатини чўзиб юбориш. Мисол: كنتم ни كونتم деб ўқиш. Бундай қилинса, яна бир ортиқча ҳарф қўшилиб қолади.

2. сукунлик нун ёки танвинни нутқ қилинаётганида тилнинг учини тепа санайа тишларининг тубига теккизиш. Бундай қилинса, нун изҳор бўлиб қолади. Хато қилмаслик учун, нунни нутқ қилинаётганида тилнинг учини у ердан ажратиш керак.

3. ихфода сукунлик нун ёки танвиндан кейин келадиган ҳарфнинг йўғон ёки ингичкалигини эътиборга олмаслик. Кейинги ҳарф ингичка бўлса, нунни унинг махражига яқинлаштириб, ингичкароқ йўғон бўлса, йўғон қилиб, нутқ қилинади.

4. шуниндек, ихфонинг даражаларини тўғри бермаслик. Айтиб ўтганимиздек, ط د ت ҳарфларига енг кучли, ق ك ҳарфларига енг паст ва қолган ҳарфларга ўртача даража бериш лозим.

Идғом

Идғом луғатда киргизишдир.

Истилоҳда эса, сукунлик ҳарфни ҳаракатли ҳарфга киргизиб, иккисини ташдидли бир ҳарф қилиб ўқиш.

Сукунли ҳарф, нун ёки танвиндир. Ҳаракатли ҳарф эса, идғом ҳарфларидан бири бўлиб, сукунлик нун ёки танвиндан кейин келса, сукунлик нун ёки танвинни шу ҳарфларнинг ичига киргизиб, иккисини битта ташдидли ҳарф қилиб нутқ қилишдир.

Идғом ҳарфлари олтитадир يرملون

Идғом ҳарфлари иккига бўлинади :

1 . Ғунналик идғом

Ғунна ن ва م ҳарфлари жисмидаги ширин, ёқимли овоз бўлиб, димоғдан чиқади. Миқдори икки ҳаракатдир. Бир ҳаракатга, бармоқни очиш ёки ёпиш муддати кетади.

Ғунналик идғом ҳарфлари тўрттадир ينمو

ينمو ҳарфларидан бири сукунлик нун ёки танвиндан кейин келса, сукунлик нун ёки танвинни уша ҳарфни ичига киргизиб, иккилантириб, димоғ билан ўқилади.

Ғунналик идғом ноқис идғомдир. Чунки сукунли нун ва танвин ينمو ҳарфларига киргани билан, у иккисини сифати қолади, сифати ғуннадир. Ғунна сифатини қолиши, тўла идғом бўлишдан маън қилади.

Ғунналик идҳомга мисоллар:

 

مَن يَعمَل - وجوهٌ يومئِذٍ

مِن نِعمَةٍ - شَيء نكر

مِن مَرقََدِنََا - قومٌ مسرِفونَ

مِن وَال- وَليٌ وَلا نَصِير

2.Ғуннасиз идғом

Ғуннасиз идғом ҳарфлари ل ва ر ҳарфларидир.

Сукунлик нун ёки танвин ушбу икки ҳарфга йўлиққанида, сукунлик нун ёки танвинни шу ҳарфларни ичига киргизиб, иккилантириб, ғуннасиз талаффуз қилинади.

Ғуннасиз идғом, комил идғомдир. Чунки, сукунлик нун ёки танвин ر- ل ҳарфларига кирганида, ўзи ҳам сифати ҳам йўқолади.

من لدن - مالا لبدا

من ربهم - في عيشة راضية

Идғомнинг шарти


Идғомнинг шарти, сукунлик нунга идғом ҳарфлари икки калимада йўлиқиши, яъни, сукунлик нун биринчи калиманинг охирида, идғом ҳарфлари эса, кейинги калиманинг бошида келишидир. Бир калиманинг ичида сукунлик нундан кейин идғом ҳарфлари келса, изҳор қилинади, идғом қилинмайди. Сабаби, идғом қилинса, идғом қилинган ҳарфнинг асли қайси ҳарф эканлиги билинмай қолади, шу билан бирга сўзнинг маъноси ҳам бузилади.

Сукунлик нундан кейин идғом ҳарфлари келган сўзлар, қуръони каримда тўрттадир:

صنوان - قنوان - بنيان - دنيا

Идғомнинг сабаби

Сукунлик нун ёки танвинни ушбу ҳарфларга идғом қилинишининг сабаби, нунни ва идғом ҳарфларининг махражларини бир бирига яқинлигидир. Махражлари бир бирига яқин бўлган ҳарфларни изҳор қилишда, нутққа такаллуф бўлади.

ن билан ن - мислайндир, яъни махражлари ва сифатлари бир бўлган иккита бир хил ҳарфлардир.

ن билан مҳарфлари - мутажанис, яъни жинсдош ҳарфлардир. Иккиси ғунналик бўлганида бир махраждан, димоғдан чиқади.

ن билан қолган ҳарфлар - мутақориб, яъни махражлари яқин ҳарфлардир. ن - тил учидан, ر - ҳарфи тил учига бир оз юзаси қўшилиб, ل - ҳарфи тил учига бир оз чети ҳам қўшилиб, иккиси ҳам ن - га яқинроқ жойдан чиқади. و эса лабдан, ي тил ўртасидан ЧИҚАДИ.

Идғомда воқеъ бўладиган хатолар:

1. сукунлик нун ёки танвин ل ҳарфига идғом бўлганида, ғунна қилиш.

2. ғунналик идғомда, ғуннаниг миқдорини икки ҳаракатдан кам ёки кўп қилиш.