A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Сукунлик мим қоидалари
PDF Босма E-mail

Сукунлик мим қоидалари

 

Сукукнлик мим, ҳаракатсиз мимдир. Яъни, учта ҳаракат (фатҳа, замма, касра) дан холи бўлган мимдир.

Сукунлик мимда учта қоида бор:

1.Ихфо шафавий

2.Идғом мислайни соғир

3.Изҳор шафавий

1) Ихфо шафавий

Ихфонинг таърифи ўтган дарсда айтиб ўтилди.

Ҳарфи битта ب ҳарфидир.

Сукунлик мим ب га йўлиққан вақтида, мимни бир оз яшириб, ғунна билан ўқилади. Мисол: يَوْمَ هُمْ بَارِزُونَ

Ихфо шафавийнинг шарти, сукунлик م биринчи сўзнинг охирида, ب ҳарфи иккинчи сўзнинг бошида келиши, яъни иккиси бир сўзда эмас, балки икки сўзда бўлишидир.

Ихфо шафавий деб аталишининг сабаби

Ихфо дейилишининг сабаби, сукунлик мимни ب ҳарфига йўлиққанида ихфо қилинишидир.

Шафавий деб аталишининг сабаби, م ва ب ҳарфларини лабдан чиқишидир.

Ихфо шафавийдаги хато

Икки лабни қаттиқ юмиш.

2) Идғом мислайни соғир

Идғомнинг таърифини ўтган дарсда айтиб ўтдик.

Ҳарфи битта бўлиб, م ҳарфидир.

Сукунлик мим, мимга йўлиққанида, сукунлик мимни мимга киргазиб, иккисини ташдидли бир ҳарф қилиб, ғунна билан ўқилади.

Идғом мислайннинг шарти, иккиси икки калимада келишидир. Яъни, сукунлик мим биринчи калиманинг охирида, кейингиси иккинчи калиманинг бошида келиши.

Мисол: أَمْ مَنْ أَسَّسَ

Идғом мислайни соғир деб аталишининг сабаби

Сукунлик мим, ҳаракатли мимнинг ичига кирганлиги учун, идғом дейилади.

Мислайн дейилиши, сукунлик мимнинг ҳам, ҳаракатли мимнинг ҳам махражи ва сифатлари бирдир.

Биринчиси сукунлик, иккинчиси ҳаракатли бўлганлиги, ҳамда нутқ қилишликка осон бўлганлиги учун, соғир дейилади.

Идғом мислайн соғирдаги хатолар

1. Сукунлик мимдан аввалги ҳарфнинг ҳаракатини чўзиб юбориш, бунда ортиқча ҳаракат туғилиб қолади.

Мисол: أَخْرِجُوهُمْ бўлса, أَخْرِجُوهُومْ қилиб ўқиш.

2. Ғуннанинг ҳаракатини, икки ҳаракатдан кам ёки кўп қилиш.

3) Изҳор шафавий

Изҳорнинг таърифи ўтган дарсларда келди.

Изҳор харфлари ب ва م ҳарфларидан ташқари 26 та ҳарфдир. Сукунлик мим ушбу ҳарфларига йўлиққанида, мимни ғуннасиз, ихфо қилмай, изҳор қилиб, яъни билдирилиб ўқилади.

Изҳор деб аталишининг сабаби

Мимни билдириб ўқилгани учун, изҳор дейилади.

Мим лабдан чиққани учун, шафавий деб аталади.

Танбиҳ

Сукунлик мим ف ва و ҳарафларига йўлиқса, изҳорни яна ҳам кучлироқ қилиш лозим бўлади. ف ҳарфининг махражи م ҳарфининг махражига яқин, و эса, م билан махраждошдир. Шу сабабдан, сукунлик мимнинг бу ҳарфлардан аввал махфий бўлиб қолиш эҳтимоли кучлидир.

Изҳор шафавийдаги хатолар

1. Сукунлик мимда ғунна қилиш.

2. Сукунлик мимни тебратиш.

3. Сукунлик мимда сакта қилиб туриб қолиш.

4. Сукунлик мимни ف ва و ҳарфларига йўлиққанида ихфо қилиш.