A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Сукунли нун ва танвин ҳукмлари
PDF Босма E-mail

6 - لِلنُّونِ إِنْ تَسْكُنْ وَلِلتَّنْوِينِ أَرْبَعُ أَحْكَامٍ فَخُذْ تَبْيِينِي

Маъноси: Агар нунни ва танвинни сукун қилсанг, (бу ҳолатда у иккиси учун) тўрт ҳукмлар бордир. Бас сен, (бу ҳукмлар ҳақидаги) тафсилотимни олгин.

Сукунлик нун ва танвиннинг тўрт ҳукмлари бор бўлиб, улар қуйидагилардир:

1. Изҳор

2. Идғом

3. Иқлоб

4. Ихфо

7 – فَالْأَوَّلُ الْإِظْهَارُ قَبْلَ أَحْرُفِ لِلْحَلْقِ سِتٌّ رُتِّبَتْ فَلْتَعْرِفِ

Маъноси: Биринчиси (юқоридаги тўртта ҳукмдан), ҳалқдан чиқадиган (маҳражларига кўра қуйидаги келадиган байтда тартибланган) олти ҳарфдан олдин Изҳор қилишдир. Бас, сен (ушбу ҳарфларнинг ҳукмларини, улардан ҳар бирининг тартибини ва чиқадиган жойини) билгин, ўргангин.

Изҳор луғатда: “Баён қилиш” деган маънони англатади.

Истилоҳда эса: Ҳар бир ҳарфни ўз махражидан изҳор қилинганда ғуннасиз чиқаришдир.

Изҳор аслида, сукунлик нунни ва танвинни ўз ҳолларича нутқ қилиб, сўнг изҳор ҳарфларини талаффуз қилишдир. Сукунлик нун, бирор бир ҳаракат ила қалқала қилинмайди. Нунни изҳор ҳарфларидан сакта қилган ҳолда ажратиб, узиб қўйилмайди. Уни ташдид билан ёки бўлмаса ғуннага мойил бўлган ҳолатда сукун қилинмайди. Балки сукун қилинганда, охиста юмшоқлик ила сукун қилинади.

Нима учун сукунлик нун ва танвин, зикр қилинган олти ҳарфга йўлиққанда изҳор қилинади?

Нун ва танвиннинг чиқадиган жойи тилнинг учи тарафидан бўлиб, у иккисини чиқаришликда хеч бир қийинчиликка муҳтож бўлинмайди.

Изҳор ҳарфлари эса, ҳалқдан чиқадиган ҳарфлар бўлиб, у ҳарфларни чиқаришликда қийинчилик бор. Уларни тўғри чиқаришда шуғулланиш талаб қилинади.

Демак, сукунлик нун ва танвинни ушбу ҳалқ ҳарфларига йўлиққанида изҳор қилинишининг асосий сабаби, нун ва танвиннинг чиқадиган жойи ҳалқ ҳарфларининг чиқадиган жойидан анча йироқлигидир.

8 – هَمْزٌ فَهَاءٌ ثُم َّعَيْن ٌحَاءُ مُهْمَلَتَانِ ثُمَّ غَيْنٌ خَاءُ

Маъноси: (Изҳор ҳарфлари) Ҳамза, Ҳо, сўнг нуқтасиз бўлган Ъайн ва Ҳо, сўнг (нуқталик) Ғайн ва Хо лардир.

Изҳор ҳарфлари олтита бўлиб, улар ушбу ҳарфлардир:

ء ه ع ح غ خ

Ҳалқ уч қисмга бўлинади:

1. Ҳалқнинг охири

2. Ҳалқнинг ўртаси

3. Ҳалқнинг яқини

Ҳалқнинг энг охири яъни ниҳоясидан ء ва ه ҳарфлари чиқади.

1. Ҳамза ( ء)

Сукунлик нунни ء (ҳамза) га бир калимада йўлиқишига мисол:

وَيَنْــــــــــئــَـــــوْنَ

Сукунлик нунни ء (ҳамза) га бошқа-бошқа калимада йўлиқишига мисол:

مَنْ ءَامَنَ

Эслатма: Сукунлик нун изҳор ҳарфларига бир калима ҳамда бошқа-бошқа калимада йўлиқади. Яъни, сукунлик нун биринчи калиманинг охирида келса, изҳор ҳарфлари иккинчи калиманинг бошида келади.

Танвин эса, изҳор ҳарфлари билан бир калимада йўлиқмайди. Сукунлик нун каби, фақат бошқа-бошқа калималарда йўлиқади.

Танвиннинг ء (ҳамза) га бошқа-бошқа калимада йўлиқишига мисол:

كُلٌّ ءَامَنَ

2. Ҳо ( ه )

Сукунлик нуннинг ه (ҳо) га бир калимада йўлиқишига мисол:

مِــــــــنْــــــــهُمْ – يَـــنْــهَوْنَ - مِنْهَا

Сукунлик нунни ه (ҳо) га бошқа-бошқа калимада йўлиқишига мисол:

مِنْ هَادٍ - مَنْ هَاجَرَ

Танвиннинг ه (ҳо) га бошқа-бошқа калимада йўлиқишига мисол:

جُرُفٍ هَارٍ- قَوْمٍ هَادٍ

Ҳалқнинг ўртасидан ع ва ح ҳарфлари чиқади.

3. (ع )

Сукунлик нуннинг ع га бир калимада йўлиқишига мисол:

أَنْــــــــعَــــمْـــتَ- أَنْعَمَ

Сукунлик нуннинг ع га бошқа-бошқа калимада йўлиқишига мисол:

مِنْ عَمَلٍ – وَمَنْ عَادَ – مِنْ عَلَقْ

Танвиннинг ع га йўлиқишига мисол:

حَقِيقٌ عَلَي – بُكْمٌ عُمْيٌ – سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ

4. (ح )

Сукунлик нуннинг ح га бир калимада йўлиқишига мисол:

تَـــنْــحِتُونَ – وَانْـــحَــرْ

Сукунлик нуннинг ح га бошқа-бошқа калимада йўлиқишига мисол:

مِنْ حَــكِيمٍ – مَنْ حَادَّ اللهَ

Танвиннинг ح га йўлиқишига мисол:

عَلِيمٌ حَــكِيمٌ – نَارٌ حَامِيَةٌ

Ҳалқнинг яқинидан غ ва خ ҳарфлари чиқади.

5. (غ )

Сукунлик нуннинг غ га бир калимада йўлиқишига мисол:

فَسَيُــــنْــــغِضُونَ

Сукунлик нуннинг غ га бошқа-бошқа калимада йўлиқишига мисол:

مِنْ غِلٍّ – مِنْ غَفُورٍ رَحِيمٍ

Танвиннинг غ га йўлиқишига мисол:

عَفُـــوًّا غَـفُــورًا – قَوْلاً غَيْرَ

6. (خ )

Сукунлик нуннинг خ га бир калимада йўлиқишига мисол:

وَالْمُنْـــخَـنِـقَــةُ

Сукунлик нуннинг خ га бошқа-бошқа калимада йўлиқишига мисол:

وَمِنْ خِــزْيِ – مِنْ خَوْفٍ

Танвиннинг خ га йўлиқишига мисол:

يَوْمَئِـــذٍ خَاشِعَةٌ – ذَرَّةٍ خَيْرًا

Имом Шотибийнинг қуйидаги байтида келтирилган калималарнинг бош ҳарфларида изҳор ҳарфлари келтирилган.

أَلاَ هَاجَ حُكْمٌ عَمَّ خَالِيهِ غُفَّلاَ