A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тажвид илмининг таърифи
PDF Босма E-mail

Тажвид илмининг таърифи

 

1. Таърифи. Тажвид сўзи жаввада феълидан олинган бўлиб, луғатда яхшилаш, гўзал қилиш, мустаҳкам қилишни англатади. Истилоҳда эса, Қуръони Каримни Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилганидек ҳар бир ҳарфига махраж, сифат, ғунна, мад ва бошқалардан ҳаққини бериб тиловат қилишдир.

 

2. Ҳукми. Тажвид илмини мукаммал ўрганиш, фарзи кифоядир. Аммо, Қуръонни ўқиётганда тажвидга амал қилиш, ҳар бир мусулмонга фарзи аъйндир. Бунга Қуръон, суннат ва ижмоълардан далиллар бордир.

 

Қуръондан далил, Муззаммил сурасининг 4 ояти бўлиб, унда Аллоҳ таоло:

وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلاً

 

 

«Ва қуръонни тартил билан тиловат қил», дейди. Тартил – ҳар бир ҳарфни ўз ўрнидан дона дона қилиб чиқариш, оятларни алоҳида алоҳида қилиб, тажвид қоидалари асосида ўқиш демакдир.

 

Суннатдан эса, Зайд ибн Собитдан ривоят қилинган ҳадис далилдир. Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ, бу Қуръонни нозил бўлганидек ўқилишини хуш кўради», деганлар. Бу ҳадисни Ибн Хузайма ўз саҳиҳларида келтирганлар.

Яъни, Аллоҳ таоло Қуръонни ўз пайғамбарига Жаброил алайҳиссалом воситасида қандай туширган бўлса, шундай ўқилишини хуш кўради. Бу эса тажвид асосида ўқиш билан бўлади.

 

Ижмоъдан далил. Уммат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидан то ҳозиргача Қуръонни тажвидга амал қилиб ўқиш фарзлигига ижмоъ қилиб келишган. Бу эса, тажвидга амал қилишлик ҳар бир муслим ва муслимага фарзи ъайн эканлигига далолат қилади. Ҳеч бир асрда мусулмонлар орасида бунга хилоф бўлмаган.

 

3. Мавзуси. Қуръоний калималарнинг ҳарфларини мустаҳкамлаш, унинг нутқини яхшилашдир.

 

4. Фазли. Тажвид илми, башариятнинг энг афзалига нозил қилинган шарафли каломга тааллуқли бўлганлиги учун, илмларнинг энг афзали ҳисобланади.

 

5. Асосчиси. Тажвид илмининг асосчиси амалий тарафдан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Илмий тарафдан эса, бир неча кишилар айтиб ўтилган. Жумладан: Халил ибн Аҳмад Фароҳидий, Абу Асвад Дуалий, Ҳафс ибн Умар Дурий, Абу Убайд Қосим ибн Салламдирлар. Биринчи бўлиб тажвид ҳақида мустақил китоб ёзган киши Имом Мусо ибн Убайдуллоҳ ибн Яҳё ибн Хоқондир. У китобдаги ўзларининг машҳур қасидаларини " Хоқония" деб атаганлар.

 

6. Фойдаси. Икки дунё саодатидир.

 

7. Манбаи. Қуръони Карим, суннат, пайғамбаримиз қироатлари, саҳобалар, тобъин, табаъа тобъин, қироат имомлари, аҳли адо қироатларидандир.

 

8. Исми. Қуръони Каримнинг тажвид илми.

 

9. Масалалари. Тажвид илмининг жузъий ҳукмларини билишга олиб борувчи умумий қоида ва масалалардир. Масалан, суккунлик нундан кейин изҳор ҳарфлари келганида, нунни билдириб ўқишлик умумий қоидадир. Шу қоида асосида жузъий ҳукмни, яъни, суккунлик нундан кейин "ҳа" ҳарфи келса, изҳор қилишни билиб оламиз.

 

10. Мақсади. Аллоҳнинг китобида тилни хатодан сақлаш.