A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Лаҳн
PDF Босма E-mail

 

Лаҳн

 

Лаҳннинг луғавий маъноси – майл ва четланишдир. Истилоҳда эса, Қуръони Карим тиловатида содир бўладиган хатодир. Лаҳн икки хил: Жалий ва Хофий бўлади.

 

Лаҳни жалий

Жалий – зоҳир, очиқ дегани. Демак биз лаҳни жалий деганда очиқ хатони тушунамиз. Ушбу хатони зоҳир деб аталишининг сабаби, уни тажвид илмини яхши билган киши ҳам билмаган ҳам пайқаб олиши мумкин.

 

Бунга мисол:

– Бир ҳарфнинг ўрнига бошқасини қўйиш ёки ҳаракатларни алмаштириб юбориш

– Ташдидли ҳарфни ташдидсиз, ёки аксинча ташдидсиз ҳарфни ташдидли қилиш

– Сукунли ҳарфни сукунсиз, сукунсиз ҳарфни сукунли қилиш

– Мад ҳарфини қўшиб юбориш ёки ўрнидан тушириб қўйиш

 

Бундай хатолар кўпинча Қуръон калималарини маъносини бузади. Шунинг учун уламоларимиз бундай хатони ҳаром деганлар, айниқса қасддан хато қилишни.

 

Лаҳни хофий

Хофий – махфий, ёпиқликни англатади. Лаҳни хофий дейилганда, ёпиқ хато назарда тутилади. Ёпиқ хато эса, фақатгина тажвид илмини яхши ўзлаштирганлар билиб оладиган хатолардир.

 

Бунга мисол:

– Мад ва ғунналарни миқдорини чўзиб юбориш ёки қисқа қилиб қўйиш

– Йўғонни ингичка, ингичкани йўғон қилиб юбориш

 

Одатда бундай хатолар калималарнинг маъносини бузмайди. Шунинг учун баъзи уламолар бу каби хатоларни макруҳ деганлар. Ҳаром деганлар ҳам бор.

Хулоса қилиб айтамизки, мусулмон киши Қуръонни ўзича мустақил ўқиб ўрганиши тўғри эмас. Балки аввал устоздан ўрганиб, унга ўқиб бериб, яхши ўзлаштириб олганидан кейин, устоз «энди ўзинг ўқийвер» деб, ижозат берсагина ўқиши керак бўлади.

Ўзга