A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
001. Фотиҳа сураси
PDF Босма E-mail

Қуръони Каримдаги биринчи сура «Фотиҳа» сураси былиб, у ўз номидан маълум бўлиб турганидек, Қуръонни очувчи сурадир. Бу сура Қуръоннинг аввалида келгани ва ўзи қисқагина − етти оятдан иборат бўлса-да, бутун Қуръони Карим мазмун-моҳоятини ўз ичида мужассам қилгани учун ҳам Қуръоннинг мазмунини «очувчи» деган номга эга бўлган.

Етти оятдан иборат бу сура Маккада нозил бўлган. У «Фотиҳа», яъни «Очувчи сура» деб аталади. Қуръондаги сураларнинг жойлашиш тартибида аввалги ўринда тургани ва қисқа бўлишига қарамасдан Қуръоннинг асосий маъно-моҳиятини ўзида мужассам этгани учун ҳам у Қуръон мазмунини «Очувчи» деб номланган.
Бу сурада ягона Аллоҳга бўлган эътиқод, Унинг ўзигагина ибодат қилиш, охират куни борлигига ишониш, ёлғиз Аллоҳнинг ўзидан мадад-ёрдам сўраш, ҳақ дин ва тўғри йўлни Унинг ўзигина кўрсата олишига иймон келтириш каби Ислом динининг асосий талаблари ўз аксини топган. Шунинг учун бу сурани «Уммул-Қуръон» − «Қуръоннинг онаси − асли» деб ҳам атайдилар.

1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
2-3-4. Ҳамду сано бутун оламлар хожаси, меҳрибон ва раҳмли, жазо (киёмат) кунининг эгаси − подшоҳи бўлмиш Аллоҳ учундир.
И з о ҳ. Мақтов-олқишга ҳақдор бўлиш учун башар оламига подшоҳ бўлишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Балки коинотдаги барча сайёралар ва улардаги бор жонли-жонсиз мавжудотнинг ҳаммаси устидан илму ҳикмат ва раҳм-шафқат билан эгалик қиладиган, бундан ташқари, охиратдаги хисоб-китоб кунида ҳам ягона подшоҳ бўлган Аллоҳ таолонинг Ўзигина ҳамду санога лойиқ Зотдир.
5. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.
Яъни  Сендан ўзганинг олдида бошимизни эгмаймиз ва Сендан ўзгага ёрдам сўраб илтижо ҳам қилмаймиз.
6-7. Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш   Тўғри йўлга йўллагайсан.
И з о ҳ. Мазкур зотлар − барча пайғамбарлар, ҳақиқий иймон-эътиқод эгалари ва ўз ақийдалари йўлида жонларини фидо қилган кишилардир.